Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бош вазир ўринбосари бўлиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалгач, “Дарё” журналисти бунга аниқлик киритиш мақсадида масъуллар билан боғланди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобуловнинг маълумот беришича, бу ҳақдаги хабар асоссиз.
Вилоят раҳбари доимгидек ўз ишида ва фаолиятини давом эттирмоқда. Бугун Олмалиқ шаҳри марказида бўлган ҳоким аҳволни танқидий ўрганди. Шаҳар марказий бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари растасида антисанитария ҳолати мавжудлигини танқид қилди, дейди Беҳзод Қобулов.
“Айтишларича, Зоир Мирзаев бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Хабар расман тасдиқланмаган”, дейилади вилоят ҳокимининг кейинги фаолиятини башорат қилган Telegram каналидаги хабарда.
2023 йилнинг октябрь ойида ҳам Зоир Мирзаевнинг қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларлар тарқалганди. Ўша хабар ҳам ҳокимлик ахборот хизмати томонидан рад этилганди. Зоир Мирзаев 2021 йил ноябрь ойидан бери Тошкент вилояти ҳокими сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Изоҳ (0)