• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Африка иттифоқи ҳукуматлар ва халқаро ташкилотларда XVI асрда яратилган Меркатор харитаси ўрнига Африка қитъасининг ҳақиқий ҳажмини кўрсатадиган янги проексиядан фойдаланишни тарғиб қилмоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

    Foto:
    Меркатор харитаси: Оnе Stop Map
    Меркатор харитаси 1569 йилда картограф Герардус Меркатор томонидан денгизчилар учун тузилган бўлиб, у қитъалар ўлчамини бузиб кўрсатади: Шимолий Америка ва Гренландия катталаштирилиб, Африка ва Жанубий Американинг ҳажми эса кичрайтириб қўйилган.
    “Африка иккинчи энг катта қитъа, у миллиарддан ортиқ аҳолига эга. Аммо Меркатор харитаси уни кичикдек кўрсатиб, нотўғри тасаввур уйғотади. Қитъада 55 дан зиёд давлатлар мавжуд”, деди Африка иттифоқи комиссияси раис ўринбосари Селма Малика Ҳаддади.

    Танқидчилар фикрича, бу стереотиплар таълим, ОАВ ва сиёсатга ҳам таъсир қилади. Шу боис “Cоrrеct thе Маp” (“Харитани тўғрилаш”) ташаббуси “Аfrica no Filter” ва “Speak up Afrika” ташкилотлари томонидан илгари сурилган бўлиб, унда 2018 йилда яратилган “Equal Earth” проексиясини глобал стандарт сифатида қабул қилиш таклиф этилмоқда.

    “Африканинг харитадаги ўлчами нотўғри. Бу тарихдаги энг узоқ вақт қўлланиб келинган нотўғри маълумот. Энди бунга барҳам бериш вақти келди”, деди “Аfrica no Filter” раҳбари Моки Макура.

    “Speak up Afrika” ҳаммуассиси Фара Ндиае эса Меркатор харитаси африкаликларнинг, айниқса, мактаб ёшидаги болаларнинг ўзига ишончига салбий таъсир қилаётганини билдирган. У “Equal Earth” проексиясини Африка таълим дастурларига киритиш устида иш олиб бораётганини айтмоқда. Африка иттифоқи бу ташаббусни қўллаб, уни қитъанинг глобал майдондаги “ҳақиқий ўрнини қайта тиклаш” мақсади билан уйғун деб ҳисоблайди. Ташкилот яқин вақт ичида аъзо давлатлар билан муҳокама қилиб, янги харита проексиясини кенг жорий этиш бўйича чоралар кўришини билдирган.

    Меркатор харитаси дунё бўйлаб ҳануз кенг қўлланилади. Google Maps компьютерда 2018 йилдан 3D глобусга ўтгани билан, мобил иловада Меркатор ҳамон асосий вариант бўлиб турибди.

    Меркатор харитаси (чапда) ва “Equal Earth” илгари сураётган ҳақиқий Африка харитаси (ўнгда)
    Фото: The Guardian

    “Speak up Afrika” компанияси Жаҳон банки ва БМТ каби йирик ташкилотлардан ҳам “Equal Earth” харитасини қабул қилишни сўрамоқда. Айни пайтда, Жаҳон банки аллақачон Меркатордан воз кечаётганини маълум қилган, БМТ эса масалани экспертлар қўмитасида кўриб чиқишини билдирмоқда. Кариб денгизи давлатлари ҳам Африка иттифоқининг бу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, Меркатор харитасини “куч ва ҳукмронлик мафкураси рамзи” сифатида рад этишга чақирмоқда.

    Маълумот ўрнида, Африка Иттифоқи 2002 йилда ташкил топган (1999 йилда тугатилган Африка бирдамлик ташкилоти — ОАУ ўрнида тузилган). Штаб-квартираси Аддис-Абебада жойлашган. Унга 55 та давлат  аъзо (бутун қитъа давлатларини қамраб олади). Иттифоқнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

    • Африка мамлакатлари ўртасида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий интеграцияни кучайтириш;
    • қитъада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш;
    • инсон ҳуқуқлари ва демократияни ривожлантириш;
    • Африка давлатларининг глобал майдондаги овозини мустаҳкамлаш.

    16 август, 19:44   Изоҳ (0)   1266
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Африка#Африка Иттифоқи#харита#қитъа#материк#кичик эмас

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Нефтчи” “Навбаҳор”дан, “Динамо” “ОКМК”дан устун келди

    Спорт | 16 август, 21:26

    “Бемби: ўрмон даҳшати”. 2025 йил ёзида премераси бўлган триллерлар

    Кино | 16 август, 20:59

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47

    “Мен президент эканман Хитой Тайванга ҳужум қилмайди” — Трамп

    Дунё | 16 август, 19:54

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ҳимоячиси учун 25+5 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 16 август, 19:52

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.