Равшан Раимов 15 ноябрь куни Янгийўл шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур тайинлов ҳақида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирокида халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эълон қилинди. Янгийўл шаҳрига 2023 йил августидан буён ҳокимлик қилиб келган Дилшод Султонов лавозимидан озод этилди. Ундан аввал шаҳарга Фарҳод Мирзаев ҳокимлик қилган бўлиб, 2023 йил июлида президент раислигидаги йиғилишда ўндан ортиқ туман ва шаҳар ҳокимлари қаторида ишдан олинганди.
Равшан Раимов 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий. Мутахассислиги — иқтисодчи. У фаолияти давомида Давлат солиқ тизимида бир қатор раҳбарлик лавозимларда, шунингдек, 2020—2023 йилларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Тайинловга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)