“Ноттингем Форест” клуби “Манчестер Сити”нинг 20 ёшли қанот ҳимоячиси Рико Льюис трансфери бўйича расмий таклиф жўнатди. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар берди.

Манбага кўра, “ўрмончилар” инглиз футболчиси учун асосий тўлов сифатида 25 миллион евро ва қўшимча 5 миллион евро бонус таклиф қилган. “Шаҳарликлар” ҳимоячини кетишига қарши эмас, аммо клуб раҳбарияти уни 40 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр эканликларини билдирган.
Аввалроқ, “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити”нинг яна бир футболчиси — Жеймс Макейтига ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.
- Льюис ўтган мавсум “Сити” сафида жами 44 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қўйган.
- Унинг клуб билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
- Transfermarkt портали футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)