• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Милан»да порлаб, «Реал»да сўнган «тилла бола» — Кака 40 ёшда

    Асли исми Рикарду Изексон дус Сантус Лейти бўлган Кака (болаликда Каканинг укаси Рикарду исмини шундай талаффуз қилган) мантиқий қонунларга кўра, жаҳон футболи юлдузига айланмаслиги керак эди. Ҳатто унинг футбол ўйнаши сўроқ остида қолган вақтлар ҳам бўлган. Асрнинг энг яхши бразилияликларидан бири тўп тепиш уёқда турсин умрининг охиригача ногиронлар аравачасида ўтириши ҳам мумкин эди. Бироқ у таслим бўлиш ўрнига, ақл бовар қилмайдиган даражадаги фаолият ўтказди ва Роналду—Месси эрасида «Олтин тўп»ни қўлга киритган икки «ерлик» футболчининг бирига айланди (иккинчиси Лука Модрич, айнан шу икки футболчи Криштиану ва Лионелнинг сериясини уза олган). 22 апрель куни Кака 40 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан қуйида Даҳо лақабли сеҳргарнинг ҳаёт ва фаолият йўли ҳақида ҳикоя қилинади.

    Кака 18 ёшида ҳовузга сакраш жараёнида умуртқа поғонасини шикастлаб олади. Шифохонага олиб борилганда унга олтинчи умуртқа суягининг синиши ташхиси қўйилади. Бўлажак футболчи касалхонада ётар экан, яна тўп тепишини Худодан илтижо қилади. Боиси шифокор унга бошқа футбол ўйнай олмаслигини айтганди. Умуман олганда, у ўзи юра олиши мумкинлигидан хурсанд бўлиши керак эди, чунки бундай ҳолатларнинг аксариятида одамлар тўшакка михланиб қоларди.

    Кака касалхонада бўлган вақтда жон-жаҳди билан ибодат қилади. Ота-онаси унга Худо доимо уни кузатиб туришини ва қийин дамларда, албатта, ёрдам беришини айтганди. Кака бунга бутун вужуди билан ишонарди. Даволаниш пайтида у ўзи учун ҳаётида эришиши керак бўлган ютуқларни ўз ичига олган 10 та мақсадлар рўйхатини тузади. Уларнинг биринчиси яна футбол ўйнаш бўлган.

    Қандайдир мўъжиза туфайли икки ойдан сўнг Кака оёққа туради ва машғулотларга қўшилади. Жароҳатидан тузалгач, у «Сан-Паулу»нинг ёшлар жамоасига қайтади. Тез орада асосий жамоа мураббийига ҳужумчи ва ярим ҳимоячи керак бўлиб қолади. Ёшлар жамоаси устози ҳужумчисини бериши мумкинлигини, аммо ярим ҳимоячи ўзига кераклиги, у жамоанинг сардори ва етакчиси эканлигини айтади. Мураббий захира ўриндиғида ўтирган нимжон болага ишора қилиб, асосий жамоа мураббийига ихтиёрига уни бериши мумкинлигини айтади. Бу захира футболчиси Кака бўлиб чиқади.

    У асосий жамоа билан бир неча машғулотлар ўтказади ва бошқа ҳеч қачон ёшлар жамоасига қайтиб бормайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кака оқ териси ҳамда бадавлат оила фарзанди эканлиги билан бошқалардан ажралиб турадиган камтарин ва ўзини босиб олган йигитча эди. Харобадан чиққан дўстларидан фарқли ўлароқ, у шаҳарнинг обод ҳудудида ўсганди, ота-онаси уни яхши мактабга берганди. Бироқ бу фарқлар болаларнинг муносабатида акс этмайди. Кака ўз тўдасининг «юраги» бўлган — дўстлари унинг уйига компьютер ўйинларини ўйнаш учун тез-тез келиб турарди. Бундай ҳолатлар у уйда бўлмаганида ҳам кузатилган. Бундан ташқари, кўпчилик болалар Каканинг уйида тунаб қоларди, боиси уларнинг аксариятида машғулотдан кейин уйга қайтишга пул бўлмаган.

    Энг муҳими, Кака ажойиб футболчи ҳам эди. Кўришдаги ва суяк муаммоларига қарамай, болакай тўп билан яхши муомала қилар ва 12 ёшида «Сан-Паулу» мактабига қабул қилинганди.

    «Милан» скаутлари Какани 2002 йилги Жаҳон Чемпионатидан олдин пайқаганди — йигитча ҳар иккинчи ўйинда гол урар ва ўзидан ёши катта шериклари фонида етук ва ақлли ўйини билан яққол ажралиб турарди. Ўшанда «Сан-Паулу»дагилар уни плейбой деб атарди. Бунга унинг оқ танли, яхши оила фарзанди ва онасининг эркатойи эканлиги сабаб бўлган. Бу сўз Бразилияда шундай талқин қилинади. Кака бу сўз бошқа ҳудудларда тушунилгани каби бўлмаган, ҳеч қачон. 2003 йилга келиб, «Милан» ҳеч иккиланиб ўтирмай 8,5 миллион евро эвазига «тилла бола»ни ўз сафига қўшиб олади.

    Бир вақтлар Арсен Венгер «Сан-Паулу»га ташриф буюрганида, Кака унда илиқ таассурот уйғота олмаган. 17 ёшида эса Туркияга йўл олиши мумкин эди, бироқ «Газиантепспор» унинг учун «арзимаган» 1,5 миллион доллар тўлашдан бош тортган. 2002 йилги мундиалдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетади. Умуртқа жароҳатидан атиги бир ярим йил ўтгач, Кака Роналдо, Роналдиньо ва бошқа жаҳон юлдузлари билан бирга Бразилия терма жамоасининг спорт тарихидаги энг муҳим мусобақадаги бешинчи ғалабасини нишонлайди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Буларнинг барчаси шу қадар ғалати эдики, ҳатто Каканинг ўзи узоқ вақт давомида содир бўлаётган воқеаларнинг ҳақиқат эканлигига ишонмайди. Кейинроқ кимсан Флорентино Переснинг шахсан ўзи у билан боғланади, аммо бу пайтга келиб, 20 ёшли футболчининг қўлида «Милан»нинг таклифи турганди.

    Ёш Кака «Милан»га ўтганидан кейин ҳам юлдузли таркиб ичида йўқолиб қолмайди. Бир неча йил ичида Европанинг йирик юлдузига айланади. «Россонери» сафида бу пайтга келиб, Дида, Кафу, Мальдини, Пирло, Инзаги, Шевченко ва бошқа бир қатор ўз ишининг усталари тўп сурарди. Айниқса Кака Чемпионлар Лигаси финали доирасида Афинада ўтказилган «Ливерпуль»га қарши ўйиндаги ажойиб ўйини ва «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед» дарвозасига киритган голи билан ҳаммани ўзининг даҳолигига ишонтирганди.

    Кака келганидан сўнг «Милан» дарҳол Италия чемпионига айланди, бразилиялик эса фақат А Сериянинг ўзида 10 та гол уришга муваффақ бўлади. Кейинчалик яна миллий чемпионат, Чемпионлар Лигаси ва «Олтин тўп»даги ғалабалар қўшилади. 2007 йилда у Месси ва Роналдуга берилган овозларнинг жамланмасидан икки баравар кўпроқ очко жамғарганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Юлдузлик мақомига қарамай Кака ҳеч қачон можароли ҳолатларда иштирок этмаган. У кунларини ибодат билан ўтказар ва мунтазам равишда хайрия жамғармаларига пул ўтказарди. Машғулотлардан сўнг эса дарҳол уйига, оиласи ёнига ошиқарди.

    Чемпионлар Лигасидаги ғалабадан икки йил ўтиб, Кака журналистлар билан гавжум «Сантьяго Бернабеу»нинг анжуманлар залида қордек оппоқ табассумини намойиш этганча ўтирарди. Унга кимсан Криштиану Роналду ҳамроҳлик қиларди. Икки футбол юлдузи яқиндагина «Реал» билан шартнома имзолаган ва айни пайтда дунёнинг энг қиммат футболчилари мақомида матбуотнинг кўплаб саволларига жавоб бериб ўтирганди.

    Жаҳон инқирози туфайли оғир молиявий аҳволга тушиб қолган «Милан» ўз етакчисини 68 миллион еврога сотишга мажбур бўлади. Олти ой олдин «Манчестер Сити» Какага нақ 100 миллион евро таклиф қилади, аммо футболчининг ўзи истиқболлари ноаниқ ва трансфер сиёсати ғалати бўлган жамоага ўтишни истамайди.

    «Реал» эса бошқа масала эди — дунёдаги энг машҳур клуб, ҳар қандай ўсмирнинг орзуси, тақдимотдаги 60 минг мухлис, Рауль, Касильяс ва бошқа юлдузлар билан жамоадош бўлиш... ва, албатта, буларнинг барчасига ҳамроҳ бўлган катта муаммолар.

    Дастлаб Кака тезда юлдузли жамоага қўшилиб кетади, Криштиану билан яхши муносабатга киришади, лекин қизил-қора футболкадаги сеҳрли ҳаракатларни амалга ошира олмасди. Мадридда бразилиялик асосий юлдуз эмас, балки «улардан бири» мақомида бўлади. Бундан ташқари у кичик жароҳатлар серияси дастидан кўплаб ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Икки марта тиззасини операция қилдиргач эса яна жарроҳлик столига ётишдан қўрқиб, ўзи истаганидек ҳаракат қила олмайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жуда катта умидлар билан уни Мадридга олиб келган Флорентино Пересга ҳам табиийки бу нарсалар ёқмайди. Кака жисмоний жиҳатдан майдонда ўзини қулай ҳис қила олмаётганди. Агар илгари ҳамма нарса табиий равишда амалга оширилган бўлса, бу вақтга келиб, унинг ҳаракатларини олдиндан ўқиш мумкин бўлиб қолади. Жозе Моуриньонинг ўрнига «қироллик клуби» бош мураббийи этиб тайинланган Мануэль Пеллегринининг ёрдамлари ҳам унга кор қилмайди.

    Кака аввалги формасига қайтиш учун ҳамма ишни қилади – режим, диета ва тинимсиз машғулотлар. Ҳатто ўйинлардан кейин ҳам уйига қайтиб, аввалги ҳолатига қайтиш учун шуғулланишда давом этарди. Аммо бу ҳаракатлар самарасиз кетади. Кейин эса Мадрид осмонида Месут Ўзилнинг юлдузи порлай бошлайди ва бразилияликнинг «Реал»да узоқ қолмаслиги аён бўлади.

    2013 йилда Кака «Милан»га қайтиб боради. Афсуски, бу энг яхши вақтлардаги юлдузли «россонери» эмасди. Жамоа аллақачон ўртамиёна даражага тушиб улгурганди. «Сан-Сиро»даги мавсумни яхши ўтказганига қарамай, Кака Европада ортиқ қолмасликка қарор қилади ва океан оша «Orlando Сити» клубига йўл олади. «Милан» ўз афсонасини муносиб кузатиб қўяди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кака АҚШда кўпроқ медиа персона ролини ўйнаб беради. Ундан ҳар бир учрашувда жавлон уриш ва соғлиғини хавф остига қўйиш талаб қилинмаган. Майдонга чиқиш ва Америка жамоатчилигини хурсанд қилишнинг ўзи кифоя эди. Уч йил давомида Кака ортиқча қийинчилик ва босимсиз, мириқиб тўп тепади ва аста-секинлик билан бутсиларини михга илишга ҳозирлик кўради. Охирги йилларда у ҳар гал майдонга чиққанида кучли оғриқдан азият чекарди. Толиққан тана «нафақа»га ташна эди. Буни ҳаётидаги сўнгги расмий ўйини олдидан кўз ёшларини тия олмаган Кака ҳам яхши тушунарди.

    У ҳамиша Худо уни тўғри йўлга бошлаётганига ишонган. Каканинг фаолиятини мукаммал деб баҳолаш кўпиртириш бўлмайди. Камтар ва соғлиғида муаммолар бўлган болакай, асосийси — қатъият ва меҳнат орзунинг амалга ошишида қанчалик муҳим эканини исботлаган. У 35 ёшида катта спорт билан хайрлашади, узоқроқ қолиш деярли имконсиз эди, боиси ҳашаматли фаолият давомида орттирилган қатор жароҳатлар ўз сўзини айтишни бошлаб юборганди. Аммо йиллар ўтса-да, бир нарса ўзгармаслиги аниқ: Кака такрорланмас ва сеҳрли ҳаракатлар ижрочиси сифатида мухлислар хотирасида муҳрланиб қолаверади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    22.04.2022, 23:51   Изоҳ (0)   54459
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эммануэль Макрон: «Мбаппени Францияда олиб қолиш учун курашишимиз керак»

    22.04.2022, 20:03

    Тайсон Фьюри: «Диллиан Уайтга қарши жанг қиламан, кейин эса барча билан абадий хайрлашаман»

    22.04.2022, 19:02

    Ромелу Лукаку ёзда Италияга қайтиши мумкин

    22.04.2022, 18:14

    Мадрид суди УЕФАга Европа Суперлигаси ташкилотчиларини жазолашни тақиқлаш қарорини бекор қилди

    22.04.2022, 17:01

    Килиан Мбаппенинг онаси «ПСЖ» эгалари билан музокара ўтказиш учун Қатарга борди

    22.04.2022, 16:00

    Майк Тайсон самолётда тихирлик қилган маст йигитни калтаклади

    22.04.2022, 15:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин “Ўргимчак тўри” операцияси учун Украинага жавоб қайтарилишини айтди

    Дунё | 5 июн, 10:31

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Тошкентда Қурбон ҳайити намози сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:12

    Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди — манба

    Спорт | 5 июн, 10:07

    Тинч океанида 3000 та автомобиль ортилган кема ёнмоқда (видео)

    Дунё | 5 июн, 10:04

    Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком” Humans иши бўйича муносабат билдирди  

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:55

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.