• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Англия клубларидан ҳеч қачон таклиф олмаган, Роналдодан Ривалдони устун кўрадиган ва «Милан»га тасодифан ўтиб қолган Маркос Кафу ҳақида

    Бразилиялик афсонавий футболчи Маркос Кафу 7 июнь санасида 51 ёшни қарши олди. Барчада бўлгани каби Кафуда ҳам ўзига хос ҳаётий қоидалар мавжуд. Қуйида айнан ўша қоидалар сизга тақдим этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Маркос Эванжелиста де Мораис, ёки шунчаки — Кафу 1970 йил 7 июнда таваллуд топган. Кафунинг болалиги Сан-Паулуда кечган ва айнан ўша ерда футболга меҳр қўйган. 80 йиллар бошида штатнинг энг катта жамоаси академиясига кириш учун ҳаракат қилади. Аммо 1988 йилдагина «Сан-Паулу» футболчига диққатини қаратади.

    Асосий жамоага ўтиш учун у позициясини ўзгартиришига тўғри келди, шу тариқа нафақат «Сан-Паулу»нинг асосий таркиб футболчисига айланди, балки терма жамоадан ҳам чақирув олди.

    Кафу «Сан-Паулу»да барча мусобақаларда 97 ўйин ўтказиб, 6 та гол урган.

    «Мен 1970 йилги мундаил вақтида туғилганман, мана шунинг ўзи нима учун футболга кириб келганимни англатади».
    — «Сан-Паулу» менга диққатини қаратишидан аввал «Коринтианс», «Палмейрас», «Сантос», «Атлетико Минейро» каби жамоалар мени рад этган. Уларнинг ҳаммаси: «Эртага кел, бир ҳафтадан кейин, бир йилдан кейин…» — деб айтарди. Агенти йўқ, камига «Итакакесетуба» номли ҳеч ким билмайдиган клубда ўйнайдиган болага. «Сан-Паулу»нинг ёшлар жамоаси билан ўртоқлик ўйини вақтида клуб академияси директори Карлиньос Невесга кўзим тушди.

    — Мен ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида фаолиятимни бошладим, аммо ўнг қанот ҳимоячи Зе Теодора жароҳат олгач, Теле Сантана учта ўйинда мана шу позицияда майдонга тушишимни айтди. Мен мураббий билан тортишишни истамасдим, мендан нима талаб қилинишини ҳам билмасдим. Кейинчалик Роберто Фалькао мени терма жамоага ўнг қанот ҳимоячиси сифатида чақирганидан сўнг Сантана нақадар ҳақ бўлганини тушундим.

    — «Реал» мени харид қилмоқчи эди. Аммо «Сан-Паулу» президенти мени қўйиб юборишдан бош тортди. Ўша пайтда хафа бўлдим, лекин Мадридга жуда ёш пайтим бориб қолганимда, билмадим фаолиятим қандай кечарди. Балки, иккита Жаҳон Чемпионатини ютмасмидим…

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бразилиялик бошқа юлдузлар қатори Кафу ҳам Европада ўзини синаб кўришга қарор қилди. Каттароқ жамоалардан бўлган таклифларга қарамасдан Кафу «Сарагоса»ни танлади.

    Жароҳати сабаб Ла Лигада 16 ўйинда майдонга тушди, Кубок Эгалари Кубогида эса 1 та ўйинда иштирок этиб, якунда жамоаси билан совринни қўлга киритди.

    «Сарагоса»га келганимда, Испанияда кўпроқ вақт қолишни режа қилган эдим, аммо жароҳатлар бунга халақит қилди. Менга қолишни таклиф қилишди, аммо жамоага ёрдам бера оладиган аҳволда эмасдим, яхшиси кетганим маъқул деб ҳисобладим.
    Европадаги омадсиз фаолиятидан сўнг Кафу Бразилияга қайтди. Испанияда орттириб олган жароҳатининг асорати сабаб «Жувентуда»да бирорта ҳам ўйинда майдонга туша олмади. Лекин «Палмейрас»га ўтишига бу халақит бермади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Мен тўғридан-тўғри «Сарагоса»дан «Палмейрас»га ўта олмасдим. «Сан-Паулу» билан испан жамоаси ўртасидаги шартномада штатнинг бошқа бир жамоасига ўтишим мумкин эмаслиги қайд этилган. Шунинг учун «Жувентуда» жароҳатимдан тузалиб, Бразилияга қайтишимга ёрдам берди.  
    35-ўйинидан сўнг Кафу Европага иккинчи бор боришга аҳд қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иккинчи сафар Италияга бўлди. Римнинг «Рома»сидаги 6 мавсуми давомида Кафу ҳимоя чизиғининг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди ва А Серия ғолиблигини қўлга киритди.

    217 ўйин, 8 та гол ва Шон-шуҳрат залидан жой олиш — Кафунинг жамоа муваффақиятига катта ҳисса қўшганидан далолат.

    — «Рома» ўша вақтларда жудаям кучли эди. Биз «Ювентус», «Милан», «Интер»ни мағлуб этардик. Кўп соврин қўлга киритишимиз мумкин эди, аммо 2001 йил чемпионлик, 2002 йил кумуш ва 2003 йилдаги бронза билан чегараланиб қолдик.

    — «Рома» мухлислари мени Ил Пендолино – темир йўл поезди деб аташарди. Ўша вақтларда ҳақиқатдан ҳам мен қанотда поезд сингари ҳаракат қилардим.

    — Мен доимо мухлислар билан илиқ муносабатда бўлганман, римлик инсонлар жудаям яхши эди, шунинг учун «Рома» юрагимдан алоҳида жой олган.

    2002/03 йилги мавсум якунида 32 ёшга кирган Кафу фаолияти ҳақида жиддий бош қотира бошлади. Яхшигина даромад топиш мақсадида Япониянинг Жей-Лигасига боришга тайёр эди. Лекин кутилмаганда «Милан»дан таклиф тушди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бразилиялик футболчи бу таклифни қабул қилди. Кафунинг «Милан»даги фаолияти «Рома»дагидан ҳам ёрқинроқ кечди.

    Мальдини, Костакурта, Кака, Шевченко каби футболчилар билан Кафу клуб миқёсида эришиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди.

    Албатта, кўнгилсиз воқеалар ҳам юз берди. 2005 йилги Чемпионлар Лигаси финалида «Ливерпуль»га имконият бой берилди. Шунга қарамасдан совринлар етарлича қўлга киритилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2007/08 йилги мавсум сўнгида Кафу фаолиятини якунлаётганини эълон қилди. Футболчи жуда эрта бу қарорга келаётганини таъкидлаганлар ҳам бўлди.

    Қайсидир эришган совринимни алоҳида кўрсата олмайман, уларнинг барчаси мен учун қадрли ва ёрқин хотираларни тақдим этган.
    — Мен тасодифан «Милан»га келиб қолганман. 32 ёшда эдим ва аллақачон «Йокогама» билан шартнома борасида келишиб қўйгандим. Аммо Япониядаги тақдимотдан 15 кун аввал «Милан» менга таклиф билан чиқди. Шунда ўйлаб қолдим: «Нега энди мумкин эмас?»

    — Истанбулдаги финалнинг танаффус вақтида чемпионликни нишонлашни бошлаганимиз рост. Учта гол ургач, ғалабани қўлдан чиқаришнинг иложи йўқ эди. «Ливерпуль»га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман, ўша ўйинда «Ливерпуль» ғалаба қозонмади, «Милан» мағлубиятга учради.

    — 2007 йилги финалда эса ҳеч ким «Ливерпуль»дан қасос олиш ҳақида ўйламасди. Жамоада ёши катта футболчилар кўп эди – мен 36, Костакурта 41, Мальдини 38, Сержиньо эса 35 ёшда. Бу бизнинг соврин ютишимиз учун охирги имконият эди. Биз ўз ўйинимизни қилдик ва ғалабага эришдик.

    — Берлусконининг бизнесини муҳокама қилмоқчи эмасман, лекин бир нарсани айта оламан, у «Милан»га нафақат пулларни, балки юрагини ҳам берди. Худди ота фарзандига берганидек.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    — «Сан-Паулу»да қўлга киритиш мумкин бўлган совринларни барчасига эришдим, «Милан» билан ҳам, «Рома» билан Италия чемпиони бўлдим, «Палмейрас» билан эса Сан-Паулу штати чемпионига айландим. Менимча, клуб миқёсидаги фаолиятим ёмон кечмади.

    — Фаолиятимни давом эттиришим мумкинлиги ҳақида кўп гапиришди, аммо 38 ёш, менимча,  футбол билан хайрлашиш учун энг муносиб ёш.

    Кафу Бразилия терма жамоасидаги дебют ўйинини 1990 йил сентябрь ойида Испанияга қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган.

    «Селесао» таркибида 142 та ўйин ўтказган. Бу рекорд ҳисобланади. Ундан ташқари Жаҳон Чемпионатининг 21 ўйинида иштирок этган. Бу ҳам рекорд. Кафу 4 та Жаҳон Чемпионатида қатнашган ва улардан 2 тасида Бразилия терма жамоаси билан ғалаба қозонган. 1994 йилги мундиалда «кўплаб футболчилардан бири» бўлган, Жожринёнинг жароҳати сабаб финал ўйинида майдонга тушган бўлса, 2002 йилдаги Жаҳон Чемпионатида Бразилия терма жамоасини сардор сифатида майдонга олиб чиқади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кимнинг ёдида бўлса, 2002 йилги финалдаги ғалабадан сўнг Зепп Блаттер ва Пеледан кубокни қабул қилиб олган Кафу пластик тумбанинг устига чиқиб: «Регина, сени яхши кўраман» – деб бақирган ва кубокни боши узра кўтарган. У ғалабани турмуш ўртоғига бағишлаган эди.

    Албатта, унинг фаолиятида омадсизликлар ҳам бўлган, 1998 йилги мундиал финалида Бразилия Францияга имкониятни бой берган, 2006 йилда Германиядаги омадсизликдан сўнг, бразилиялик мухлислар ва ОАВ томонидан танқид остига олинмаган кам сонли футболчилардан бири.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    — Жаҳон чемпионлиги – исталган футболчи учун энг юқори даража.

    — Карлос Альберто Паррейра захира ўриндиғига боқиб, менга: «Чиқ!» деганини ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман. Финал ҳароратини ҳис қила олмаганман, гўёки майдонда жуда секин ҳаракат қилаётгандек эдим.

    — Пенальтилар сериясида ҳеч қачон пенальти тепишга рози бўлмасдим. Пенальти ҳеч қачон менинг устун тарафим бўлмаган. Ҳаттоки Даяна Росс (америкалик қўшиқчи) пенальтини мендан кўра яхшироқ тепади, деб ҳисоблайман.

    — Спортдаги энг ёқимли лаҳза кубокни бош узра кўтариш деб ўйлайман.

    — Мен учун 2002 йилгади чемпионлик 1994 йилдагидан кўра аҳамиятлироқ. АҚШда мен иккинчи даражали футболчилардан бири эдим, Япония ва Кореяда бўлиб ўтган мундиалда эса мен етакчи эдим.

    — 1998 йилги Жаҳон Чемпионати олдидан Роналдо ҳушини йўқотганди. Энди у майдонга туша олмайди деб ўйлагандик, аммо шифокорлар унинг ўйнай олишини айтди. Роналдонинг ўзи кийим алмаштириш хонасига кириб, Марио Загаллога ҳаммаси жойида эканлиги, майдонга туша олишини айтди. Қайси мураббий дунёнинг энг яхши футболчисига рад жавобини бера оларди?

    — Франция ғалабага муносиб эмас, деб айта олмайман. Лекин жароҳатланган Роналдо ўрнига майдонга ажойиб формада бўлиб турган Эдмундо тушганда финал ўзгача тус оларди.

    — Мен жуда кўп бразилиялик афсоналар билан бирга ўйнаганман. Роналдо, Ромарио… Лекин мен учун Ривалдо биринчи ўринда туради. У қойилмақом ишларни амалга оширарди. Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрарди, шу ўринда жуда камтар эди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, Кафу ФИФА ва Бразилия Конфедерацияси тасарруфидаги турли лойиҳаларда қатнашишга розилик берди. Биринчи ўринда болалар футболи ривожига қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.

    У учун ҳаммаси яхши эди, лекин ҳаёт унга жуда қаттиқ зарба берди. 30 ёшли фарзанди ўртоқлари билан футбол ўйнаётган вақтда юрак ҳуружидан вафот этди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Доимо табассум қилиб турадиган футболчи бу оғир вазиятни ҳам енгиб ўтиб, яна одамларга табассум улашишда давом этди.

    — Менга ҳеч қачон Англиядан таклиф бўлмаган. Агарда имкони бўлганда «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ёки «Челси»да ўйнаган бўлардим.

    — Агар жамоага қайсидир футболчини олиб келиш имкони берилса, умуман бирга тўп сурмаган Зинедин Зидан ва Диэго Марадонани олиб келган бўлардим. Мен учун энг яхши футболчи — Пеле. Лекин у билан 1990 йилда хайрия ўйинида бирга тўп сурганман.

    — Менимча, Неймар Бразилия терма жамоаси сардорлигига лойиқ эмас. Унда етакчилик сифатлари йўқ.

    — Ўз фарзандингни тупроққа қўйишдан даҳшатлироқ нарса йўқ. У ҳеч қачон қайтмаслигини ҳис қилишинг қайғули.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавзуга доир:

    • Юрак касаллиги сабаб бутун бошли ҳаёти ўзгариб кетган Рубен де ла Ред ҳақида ҳикойа
    • Қадрдон бутси, футболга кириб келишдаги тўсиқлар ва гўзал Женни. Марадона эмас, Роналдога ҳавас қилган неаполлик «пакана» — Лоренцо Инсинье ҳақида 
    • Босимга чидай олмай эрта сўнган «олтин болакай» — Марио Гётце ҳақида
    • «Унинг ҳайкали бизнинг стадионимизда туради». Серхио Агуэро қандай қилиб «Манчестер Сити» афсонасига айланди?
    • Европада «бахтини» топа олмаган мексикалик «нўхат болакай»

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    10.06.2021, 23:59   Изоҳ (0)   19269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўз уйидаги финалда иштирок этишни кўзлаган «уч шерлар», тажрибали Хорватия, Шотландиянинг қайтиши ва барқарор чехлар. Евро—2020 D гуруҳи ҳақида

    10.06.2021, 22:00

    Дунёнинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари аниқланди. Месси кучли 20 таликда, Роналду эса базўр топ-100 ликка кирди

    10.06.2021, 21:19

    Вадим Абрамов: «Жароҳатларимиз бор. Шу сабаб эртага баъзи ўзгаришлар қилсак керак»

    10.06.2021, 20:03

    Мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурар, салтолар устаси ва мураббийга айланган Мирослав Клозе ҳақида

    10.06.2021, 19:00

    «Уэмбли»дан «Паркен»гача. Евро—2020 ўйинлари қайси стадионларда ўтказилади?

    10.06.2021, 16:00

    УЕФА Суперлига сабаб «Реал», «Барселона» ва «Ювентус»га нисбатан очилган тартиб-интизом ишини тўхтатди

    10.06.2021, 15:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.