• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бугунги кун Мессини Роналду билан, ўтмиш эса Марадона билан солиштиради. Хўш, Аргентинада ким қирол?

    «Олтин тўп» учун номзодлар 30 талигига кирган Лео Месси катта қийинчилик билан бўлса-да, Аргентина термасини Жаҳон Чемпионатига олиб чиқди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ҳа, айнан Месси бу ишни уддалади. Боши берк кўчага кириб қолган аргентиналиклар, етмаганига ҳал қилувчи ўйин бошидаёқ гол ўтказиб юборишди. Аммо тўрт йилликнинг асосий мусобақасини фақатгина телевизорда томоша қилиш Леога тўғри келмасди.

    Мессини футбол тарихида энг яхшиси деб ҳисоблайдиганлар талайгина. Ва бу фикрга қўшилмайдиганлар ҳам йўқ эмас. Масалан, ФИФА президенти Жанни Инфантино каби гумондорлар Мессига терма жамоаси билан қўлга киритилган унвон етишмаслигини айтиб ўтади. Ла Лиганинг қандайдир ўйинида Лео гол ура олмаса, улар бу фикрида янада собитроқ тура бошлайди.

    Мана энди савол туғилади. Мессида «Олтин тўп»ларнинг 5 таси бор, бироқ у мундиалда зафар қуча олмаган. Демак, Марадона ёки Пеле билан рақобатлаша олмайди, шундайми? «Championat.asia» нашри футбол афсоналарининг бу борадаги фикрларини жамлаб чиқди.

    Месси — ажойиб ўйинчи. У энди Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозониши керак. Чунки тарих мундиални ютмаган буюк футболчиларни унутмайди. Айнан шу соврин сабаб Марадона ноёб футболчи бўла олганди. У ҳам клубда, ҳам термада асосий ролда ўйнаб, жамоасига бир қанча совринлар олиб келгани билан ажралиб туради.

    Жанни Инфантино, ФИФА президенти

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Аргентина терма жамоаси сафида 1978 йил жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Марио Кемпес анча нейтрал фикр билдирди.

    Россия мундиалида Аргентина ва Мессининг иштирок этмаслиги даҳшатли воқеа бўларди. Бундан фақатгина Марадона мухлисларининг боши осмонга етади. Улар фақатгина шу сабаб билан Диегони футбол тарихидаги энг яхшиси деб ҳисоблайди.

    Марио Кемпес, Аргентина термаси собиқ футболчиси

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Диего Симеоне Марадона ва Месси ўртасидаги даврда Аргентина шарафини ҳимоя қилган футболчи. У айни дамда «Барселона»нинг рақобатчиларидан бири бўлган «Атлетико»ни бошқаради. Балки, фикрлари кўпчилик учун аҳамиятли бўлиши мумкин эди.

    Мен Мессини Марадона билан ҳеч қачон солиштирмайман, бу нотўғри. Уларнинг ўзига хос бўлган ва бир-бирига ўхшамайдиган жуда кўплаб фазилатлари бор.

    Диего Симеоне, «Атлетико» бош мураббийи

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Аргентина термасининг ашаддий рақиби Бразилия сафидаги ўйинлари орқали машҳур бўлган Ромарио нафақат Месси, балки Марадонадан-да ўзининг кучлироқ экани ҳақидаги мавзуга ўтиб кетди.

    Месси худди Роналду ва Неймар каби замонавий футболнинг энг кучли намоёндаси. Ҳа, у беш бор «Олтин тўп»ни қўлга киритди. Лекин менга нима?! Мен 1000 та гол урганман ва Жаҳон Чемпионатида зафар қучганман. Месси ёки Роналду шунга эриша оладими?

    Марадона уларни ортда қолдиради. Диего Аргентина термаси учун Мессидан кўпроқ нарса берган. Уларга ҳурматни сақлаганим ҳолда айтишим керакки, мен уларнинг ҳар учаласидан ҳам кучлироқ бўлганман.

    Ромарио, Бразилия термаси собиқ футболчиси

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Жанговор руҳдаги фильмлари билан мухлислар қалбидан жой олган Арнольд Шварценеггер Мессига бўлган симпатиясини яшира олмади.

    Кимнидир бошқаси билан таққослаш ниятим йўқ. Бироқ айтишим керакки, Месси — футбол терминатори! Биз уни шундай аташга ҳақлимиз!

    Арнольд Шварценеггер, киноактёр

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бразилия термаси юлдузи Ромарио ўз фикрини билдирганда, колумбиялик Карлос Вальдерамма бир четда қараб тура олмасди.

    Месси ёки Марадона? Ахир, бу ерда солиштирадиган нарсанинг ўзи йўқ! Диего, албатта, энг зўр футболчи! Месси ҳам яхши, лекин у Марадона бўлолмайди, уларни солиштириш адолатдан эмас. Мессининг ўрнида ким бўлишидан қатъий назар, Диего даражасига ета олмасди.

    Карлос Вальдеррама, Колумбия термасининг собиқ футболчиси

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Жаҳонга машҳур футболчиларни у клубдан бу клубга сотиш орқали бойиган футбол агенти Мино Райола Месси билан ҳамкорлик қилмайди. Табиийки, Месси буни истамайди. Катта эҳтимол билан Райола у билан ҳамкорлик қилиш учун учиб келган бўларди. Балки шунгадир, Раёланинг фикрларида симпатия Диегога қараб кетади.

    Месси ажойиб ўйинчи бўлишига қарамай, терма жамоа ва бошқа чемпионатларда соврин ютмасдан туриб буюк бўла олмайди.

    Мино Райола, футбол агенти

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Райоланинг фикрида қисман жон бордек. Месси чиндан ҳам Ла Лигадан бошқа чемпионатда, «Барселона»дан ўзга клубда омадини синаб кўрмаган. Хўш, унинг ҳаётида муҳим рол ўйраган Хосеп Гвардиола қандай фикрда?

    Мен кўрган футболчилар ичида Месси энг яхшиси. Чунки у ҳамма нарсани осон бажара олади. Энг буюк деб 3—4 рақибини алдаб ўтганни эмас, балки қаршисидаги исталган футболчини алдаб ўта олганни айтиш мумкин. Лео бу борада ҳеч ҳам адашмайди.

    Хосеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Марадонанинг навқирон йиллари «Наполи» сафида ўтганди.

    Месси Аргентинадек кучли таркибга эга жамоада ўйнаса-да, ютуқларга эришишда қийналмоқда. Марадона даврида таркиб бу қадар тўкис эмасди. Шундай бўлишига қарамай, у Жаҳон Чемпионатини ютди. Демак, Диего — энг зўри!

    Коррадо Ферлаино, «Наполи» собиқ президенти

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Армандо Марадона даврининг ёрқин намоёндаларидан бири, голландия футболининг тирик афсонаси фақатгина субъектив фикрларга таянмади, балки сабабларни очиқлашга уринди.

    Марадона нафақат буюк футболчи, балки ҳақиқий раҳбар ҳам бўлган. У ЖЧ—1986 да қандай ғалаба қозониш мумкинлигини яхши билган. Мессининг ҳам ўзига хос хусусиятлари бор, бироқ у вақт, ҳакам ва ОАВ билан ҳимояланган. Диего эса рақиблари унинг оёқларини осонгина синдириши мумкинлигини ёдда тутгани ҳолда муваффақиятга эришган.

    Рууд Гуллит, Голландия термасининг собиқ футболчиси

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Голландиялик мутахассисдан кейин италиялик Фабио Капелло ҳам ўз фикри билан ўртоқлашди.

    Пеле, Марадона ва Месси футбол тарихидаги энг яхши уч ўйинчи. Одамлар уларнинг ўйинини тик туриб олқишлаган ҳолда томоша қилади.

    Фабио Капелло, италиялик мутахассис

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ҳам «Реал» сафида тўп тепган, ҳам Аргентина термаси шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчининг фикри шундай:

    Месси Марадона даражасидаги футболчи, улар тенг. Биз аргентиналиклар шундай икки буюк футболчи ватандошларимиз эканидан фахрланишимиз керак.

    Фернандо Редондо, аргентиналик собиқ футболчи

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Яқин-яқингача А серияда қатор голлар урадиган Антонио Кассано ўз замондошини устунроқ ҳисоблади.

    Ҳозирги футбол Марадона давридагидан бошқа. У бироз қийинлашган, унда алоҳида жисмоний тайёргарлик талаб этилади, рақобат кучли. Месси мана шундай пайтда 5 та «Олтин тўп» олди. Шу сабабли у ҳаммадан устун.

    Антонио Кассано, Италия термасининг собиқ футболчиси

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бразилия термасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо ўзидан кичик бўлган Мессига эмас, каттароқ бўлган афсоналарга ҳурмат бажо келтирди.

    Месси — ўзга сайёралик. Аммо Пеле ва Марадона ўзларидан кейингилардан анча устун.

    Роналдо, Бразилия термаси собиқ футболчиси

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Сизнингча, Хавига ким кўпроқ ёқиши мумкин?

    Пеле ва Марадона футбол ривожига улкан ҳисса қўшди. Аммо Месси барибир энг зўр.

    Хави, Испания термасининг собиқ футболчиси

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Футбол қироли» Пеле Аргентинанинг энг яхши ўйинчиси деб на Мессини ва на Марадонани билади.

    Месси 15 йиллик шаҳзодаси, аммо қирол эмас. Чунки ота-онам «фабрика»ни аллақачон ёпган. Демак, қирол битта! Аргентиналиклардан Месси ё Марадонани энг зўри демайман. Улардан ҳам зўри бор — Ди Стефано.

    Пеле, «Футбол қироли»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Баҳс-мунозарага Марадонанинг ўзи якун ясайди.

    Мен футболда ажойиб фаолият олиб бордим, майдонда завқланишга ҳаракат қилдим. Энди буни менинг ўрнимга Месси амалга оширсин. Иккимиз ўртамизда ҳеч қандай таққослаш бўлиши мумкин эмас.

    Диего Армандо Марадона

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    21.10.2017, 10:08   Изоҳ (0)   22801
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона»га референдум сабаб Испания чемпионати ўйинини қолдиришга рухсат берилмади. У «Лас-Пальмас»га қарши мухлисларсиз ўйнайди

    01.10.2017, 19:33

    «Барселона»нинг «Лас-Пальмас»га қарши ўйини Каталониядаги тўқнашувлар сабаб қолдирилди

    01.10.2017, 18:34

    Франциядаги футбол учрашуви вақтида 100 нафар мухлис трибунадан қулади. 29 киши жароҳатланди (видео)

    01.10.2017, 14:02

    Каталония мустақилликка эришса, ФИФА Испанияни ЖЧ—2018 дан четлатиши мумкин

    01.10.2017, 13:17

    Жаҳоннинг энг қиммат футболчиси қандай ҳаёт кечирмоқда? Бразилиялик Неймар Парижга кўчиб ўтганига бир ярим ой бўлди

    27.09.2017, 19:35

    Фото: Истанбул дербисида бурчак зарбаларини амалга ошириш — жуда хавфли

    26.09.2017, 17:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.