• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Афсонавий рекордлар муаллифи Герд Мюллерни хотирлаб (фотогалерея)

    Герд Мюллер 15 август куни 75 ёшида вафот этди. Футбол тарихидаги афсонавий ҳужумчилардан бири ўзидан шундай тарихий рекордлар қолдириб кетганки, уларнинг баъзиларини янгилашни иложи йўқ.

    Фото: Getty Images

    Мюллер 1945 йил ноябрь ойида Германиядаги Америка оккупациясида туғилган. Оиладаги олти фарзанднинг кенжаси эди, 15 ёшидаёқ мактабни ташлаб, фабрикада ишлашга мажбур бўлган. Юк автомобили ҳайдовчиси бўлган отаси вафот этган, оилани боқиш учун эса пул жуда зарур эди.

    Герд бўш вақтларида футбол билан шуғулланарди. 1960 йилда ўзи туғилган шаҳар — Нердлингеннинг «ТСВ 1861» жамоасида фаолиятини бошлаган. Аввалига ёшлар жамоасида ўйнаган Мюллер 1963/64 йилги мавсумдан бошлаб асосий жамоага ўтказилган. Ўша мавсумнинг ўзидаёқ 47 ўйинда 28 та гол уришга муваффақ бўлган. Ҳозирда «ТСВ 1861» Герд Мюллер номидаги стадионда ўз ўйинларини ўтказади.

    Германияда истеъдодли ҳужумчига эътибор кучаяди. Мюнхеннинг асосий жамоаси дарҳол футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракатни бошлади. Гап «Бавария» ҳақида эмас, ўша вақтларда катта кучга эга бўлган «Мюнхен 1860» ҳақида кетмоқда. «Мюнхен» жамоаси 1963 йилда Бундеслиганинг асосчиларидан бирига айланди, 1964 йилда Германия Кубогини қўлга киритди, 1965 йилда Кубок эгалари Кубоги финалига қадар етиб борди. 1966 йилда эса Бундеслига чемпионига айланди. Аммо маҳаллий лигада ўйнайдиган «Бавария» директори чаққонлик қилди ва Гердга биринчи бўлиб шартнома таклиф қилди.

    Ёш ҳужумчи Бундеслига жамоасининг асосий жамоасида ўйнаб кетишига шубҳа қилди ва «Бавария»нинг таклифини қабул қилишни маъқул кўрди. Қўшимчасига Герд Мюнхен мебеллар дўконига ишга қабул қилинди.

    Тўғри, у аввалига «Бавария»да ҳам ўйнаб кета олмади — мураббий футболчига ишонч билдирмади. Вақт ўтиши билан Мюллер мураббий хато қилаётганини исботлади. Унинг шериклари «Бавария»нинг бўлажак юлдузлари Франц Беккенбауэр ва Зепп Майер эди. Бир мавсумдан сўнг улар Бундеслигада иштирок этадиган бўлди.

    Шу тариқа Герд Мюллер даври бошланди:

    • Бундеслигада 365 та гол — бу рекорд ҳалигача янгиланмади (иккинчи ўриндаги Левандовскида 277 та гол мавжуд).
    • Бундеслигада 32 та ҳет-трик — бу ҳам рекорд.
    • Бундеслигада 7 марта мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси бўлган — рекорд.
    • 1970 йилда «Олтин тўп», 1970, 1972 йилларда «Олтин бутси»ни қўлга киритган.
    Мюллер терма жамоада ҳам порлади. 1970 йилги мундиалда у 10 та гол билан тўпурарга айланди. Кўпчилик ярим финалдаги итальянларга қарши баҳсни аср ўйини деб ҳисоблайди (қўшимча вақтларда 5 та гол урилган). Мюллер дубль қайд этганди, аммо немислар 3:4 ҳисобида мағлубиятга учраган. Ҳужумчи биринчи мусобақасида бронза медалга эга чиқди, кейингиларида эса фақатгина буюк ғалабалар қўлга киритилди.

    Евро—1972. Мюллер 4 та гол билан мусобақа тўпурарига айланди. Жамоаси эса олтин медални қўлга киритди. Финалда Герд СССР дарвозасини 2 марта ишғол қилди. Немислар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Евро—1972. Мюллер 4 та гол билан мусобақа тўпурарига айланди. Жамоаси эса олтин медални қўлга киритди. Финалда Герд СССР дарвозасини 2 марта ишғол қилди. Немислар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
    Фото: Imago Images

    Орадан икки йил ўтиб «Миллат тўпурари» (Мюллер шундай лақаб олганди) Жаҳон Чемпиони унвонига сазовор бўлди. Германияда бўлиб ўтган финалда Нидерландия 2:1 ҳисобида мағлуб этилди.

    Орадан икки йил ўтиб «Миллат тўпурари» (Мюллер шундай лақаб олганди) Жаҳон Чемпиони унвонига сазовор бўлди. Германияда бўлиб ўтган финалда Нидерландия 2:1 ҳисобида мағлуб этилди.
    Фото: Getty Images

    Мюллер ўша ўйинда охирги марта терма жамоа либосини кийди. 28 ёшида Герд Мюллер оиласи учун кўпроқ вақт ажратиш мақсадида терма жамоадаги фаолиятини якунлади.

    Терма жамоадаги 8 йили мобайнида Мюллер 62 ўйинда 68 та гол урди. Фақатгина Мирослав Клозе ундан кўпроқ гол урган (71). Лекин Клозега бу натижага эришиш учун 13 йил ва 137 ўйин керак бўлди.

    Узоқ вақт мобайнида Мюллер Жаҳон Чемпионати тўпурари бўлиб турди (14 та гол), 2006 йилги мундиалда Роналдо 15-голини урди ва тўпурарга айланди. 2014 йилда эса Клозе 16 та гол билан мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

    Узоқ вақт мобайнида Мюллер Жаҳон Чемпионати тўпурари бўлиб турди (14 та гол), 2006 йилги мундиалда Роналдо 15-голини урди ва тўпурарга айланди. 2014 йилда эса Клозе 16 та гол билан мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
    Фото: DPA

    Еврокубокларда Мюллернинг статистикаси ажойиб: 3 марта Европа чемпионлар кубогини, Кубок эгалари Кубоги ва Минтақалараро Кубокни қўлга киритган.

    Еврокубокларда Мюллернинг статистикаси ажойиб: 3 марта Европа чемпионлар кубогини, Кубок эгалари Кубоги ва Минтақалараро Кубокни қўлга киритган.
    Фото: Imago Images

    «Бавария»ни маҳаллий лигадан олиб чиққан Мюллер ва Зепп Майернинг хурсандчилиги.

    «Бавария»ни маҳаллий лигадан олиб чиққан Мюллер ва Зепп Майернинг хурсандчилиги.
    Фото: Imago Images

    1974 йилги Чемпионлар Кубоги финалида Мюллер «Атлетико» дарвозасига иккита гол урди. Испанияликлар 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди, лекин жудаям хафа кўринмайди.

    1974 йилги Чемпионлар Кубоги финалида Мюллер «Атлетико» дарвозасига иккита гол урди. Испанияликлар 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди, лекин жудаям хафа кўринмайди.
    Фото: Imago Images

    Бахтли брюсселликлар афсонанинг ўйинини томоша қилмоқда.

    Бахтли брюсселликлар афсонанинг ўйинини томоша қилмоқда.
    Фото: Imago Images

    Мюллер чемпионат ва Германия Кубогини 4 мартадан қўлга киритган. «Бавария» гегемонлиги шу тариқа бошланган.

    Мюллер чемпионат ва Германия Кубогини 4 мартадан қўлга киритган. «Бавария» гегемонлиги шу тариқа бошланган.
    Фото: Imago Images

    Бундеслиганинг 1971/72 йилги  мавсумида Герд 40 та гол урди. Бу рекорд 49 йил давомида янгиланмади. 2020/21 йилги мавсумда Роберт Левандовски бу рекордни янгилади.

    Бундеслиганинг 1971/72 йилги  мавсумида Герд 40 та гол урди. Бу рекорд 49 йил давомида янгиланмади. 2020/21 йилги мавсумда Роберт Левандовски бу рекордни янгилади.
    Фото: Imago Images

    1982 йилда фаолиятини якунлаган Мюллер депрессияга тушиб қолди ва ичкиликка берилди. Собиқ жамоадошлари уни даволаниш курсларига боришга кўндирди ва «Бавария II» жамоасида мураббийлик лавозимини берди. Мюллер у ерда 1992 йилдан 2014 йилга қадар ишлади.

    Роберт афсонани ҳурмат билан ёдга олди: 40-голини урганда футболкасидаги Мюллерга бағишланган расмни кўрсатди. Унда «4ever Gerd» (Герд абадий) деб ёзилганди.

    Роберт афсонани ҳурмат билан ёдга олди: 40-голини урганда футболкасидаги Мюллерга бағишланган расмни кўрсатди. Унда «4ever Gerd» (Герд абадий) деб ёзилганди.
    Фото: Getty Images

    Охирги йилларда оғир касалликдан азият чекаётган 75 ёшли фахрий футболчи шарафига бу чиройли ҳаракат эди. 2015 йилда «Бавария» Мюллерни Альцгеймер касаллиги қийнаётгани ҳақида хабар берди. Унинг аҳволи оғирлашиб борарди. Герд қариялар уйида яшарди. Шифокорлар, рафиқаси ва дўсти Паул Брайтнер унга ғамхўрлик қиларди. Мюллер яқинларини танимасди, деярли овқатланмасди, ҳеч ким билан гаплашмасди.

    16.08.2021, 22:16   Изоҳ (0)   48267
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Легионерлар. Машариповнинг омадли дебюти, Шомуродов, Сергеев ва Турсуновдан гол. Одил Аҳмедов жамоаси эса мағлуб бўлди

    16.08.2021, 18:13

    АОКА директори Асаджон Хўжаев Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти этиб сайланди

    16.08.2021, 17:18

    Ла Лига. 6 та гол урилган ўйинда «Барселона» ишончли ғалабага эришди, Брэйтуэйтдан дубль ва ассист. «Атлетико М» ҳам мавсумни ғалаба билан бошлади

    16.08.2021, 01:18

    АПЛ. Амалдаги чемпион «Манчестер Сити» сафарда «Тоттенҳэм»га ютқазди

    15.08.2021, 22:46

    Суперлига. «Насаф» Олмалиқда 90+2-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, «Навбаҳор» 90+5-дақиқада гол уриб, «Локомотив»ни енгди

    15.08.2021, 22:12

    «Бавария» афсонаси Герд Мюллер 75 ёшида вафот этди

    15.08.2021, 17:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.