• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Пеле, Марадона, Зидан ва «ўзга сайёраликлар». Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилар ҳақида

    Футбол тарихида шундай ўйинчилар борки, ҳатто спорт, хусусан, миллионлар ўйинидан анча йироқ бўлган одамлар ҳам уларни жуда яхши танийди. Ҳар бир даврда иқтидорли ва кучли футболчилар кўп бўлган. Албатта, турли авлод вакилларини бир-бири билан солиштириш мантиққа тўғри келмайди, чунки футбол бир жойда тургани йўқ ва доимий ҳаракатда. Шунга қарамай, истеъдод барибир истеъдод бўлиб қолаверади ва улар ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмайди, боиси улар айнан футбол учун туғилган. Демак, қуйида барча даврларнинг энг яхши футболчилари ҳақида фикр юритилади.

    Франц Беккенбауэр

    Фото: «Бавария»

    Фото: «Бавария»

    Франц Беккенбауэр барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳисобланади. Футболчи ўзининг энг яхши йилларини «Бавария» сафида ўтказган ва у билан биргаликда тўрт марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Бундан ташқари, у Европа Чемпионлари Кубогини ҳам уч бора боши узра баланд кўтарган. Беккенбауэрнинг терма жамоадаги фаолияти ҳам клубдагидан асло қолишмайди, жамоа унинг иштирокида бир мартадан Жаҳон ва Европа чемпиони бўлган. Франц ўйиннинг боришини мукаммал ўқий олар, рақибларнинг ҳужумдаги ҳаракатларини эса ортиқча қийинчиликларсиз бартараф этиб, ўз жамоаси ҳужумини бошлаб берарди.

    Мавзуга доир: Беккенбауэрдан Мюллергача. «Бавария» академиясидан чиққан «олтинбошлар» (фото)

    Альфредо ди Стефано

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Альфредо ди Стефано — ўтган асрнинг ўрталарида Аргентина, Колумбия ва Испаниянинг бир қатор клубларида ўйнаб, юлдузлик даражасига чиққан том маънодаги футбол сеҳргари эди. Футболчи ўзининг энг яхши ўйиларини Мадриднинг «Реал»ида ўтказган (396 ўйин, 307 та гол) ва ўша даврда ҳеч шубҳасиз миллионлар ўйини жамоатчилигининг энг обрўли фигурасига айланганди. Альфредо ди Стефано табиатан бақувват бўлмаса-да, майдонда жуда фаол эди. Гоҳ ҳужумда, гоҳ марказ ва ҳимояда пайдо бўлиб қоларди, бу эса ўша давр учун ҳақиқий инқилоб ҳисобланарди. Футболчи жуда чидамли бўлиб, икки оёғи билан яхши ўйнай олар, техника борасида эса унинг олдига тушадигани йўқ эди.

    Йохан Кройф

    Фото: Vbet News

    Фото: Vbet News

    Нидерландиялик чарм тўп устаси футболда энг катта инқилоб ясаганлардан биридир. У «Аякс»даги фаолияти давомида «тотал футбол» тушунчасини миллионлар ўйинига жорий этганди. Кройф майдонда бамисоли қалам тутган шоир каби эди, у шунчаки футбол ўйнамасди, балки ижод қиларди. Фаолиятида давомида 3 марта «Олтин тўп» соҳиби бўлган, 1974 йилги Жаҳон Чемпионатида эса  финалга қадар етиб борган. Кройф 1970 йилларда «Аякс» Европада устунлик қилган вақтларда унинг том маънодаги юраги эди.

    Диего Марадона

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўзгарувчан ва жанжалкаш Марадона футбол стандартлари бўйича паст бўйли бўлишига қарамай, ҳимоячиларни доғда қолдириш унга иш эмасди. Марадона Аргентина терма жамоаси сардори сифатида 1986 йилги йилги Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиққан. Европадаги фаолияти давомида у шу даражада машҳурликка эришдики, ҳатто бу унинг ўзига ҳам оғирлик қила бошлади. Натижада у ичкилик ва гиёҳванд моддаларга ружу қўйди. Ишкаллар ва хурмача қилиқларига қарамай, Диегони бутун дунё футбол мухлислари ҳамон ардоқлайди. Шу боис ҳам у мазкур рўйхатдан ўрин олган.

    Пеле

    Фото: BolaSkor

    Фото: BolaSkor

    Нафақат футбол, балки футбол жамоатчилиги ҳам Пеле каби ўйинчини кўрмаган. Бразилиялик майдонда мислсиз топқирлик ва маҳорат билан ҳаракат қиларди. У профессионал фаолиятини атиги 15 ёшида бошлайди, 16 ёшда эса терма жамоада дебют қилади. Пеле футбол тарихида 3 марта Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозонган ягона футболчи ҳисобланади. У фаолияти давомида 1129  та гол урган. Бу рекордни эса ҳали ҳеч бир футболчи буза олгани йўқ.

    Мавзуга доир: Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

    Роналдо

    Фото: SportHeroes

    Фото: SportHeroes

    Яна бир бразилиялик ҳужумчи футбол тарихидаги энг зўрларидан бири ҳисобланади. У икки мартадан Жаҳон Кубоги, Америка Кубоги ва «Олтин тўп» соҳиби саналади. Афсуски, улар орасида биргина Чемпионлар Лигаси бош соврини йўқ. Фаолияти давомида Роналдо ПСВ, «Барселона», «Интер», «Реал», «Милан» жамоаларида тўп сурган. Бразилия таркибида эса у 98 учрашувда 62 та гол уришга эришган. Шундан 15 таси Жаҳон Чемпионатига тўғри келади. Жаҳон Чемпионатидаги голлар сони бўйича фақатгина Мирослав Клозе ундан олдинда.

    Мавзуга доир: Футболнинг буюк масони — Мирослав Клозе ҳақида

    Зинедин Зидан

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Зидан Европанинг барча даврлардаги энг яхши ўйинчиси эканлигига ҳеч қим шубҳа қилмаса керак. Зидан ҳақида гап кетар экан, футбол ишқибозлари беихтиёр унинг фақат ўзигагина хос бўлган ноодатий ҳаракатларини эслайди. Унинг тўп билан ҳаракатлари шунчалик нафис эдики, худди тўпга зарар етказиб қўйишдан қўрқаётган одамни эслатарди. Уч карра «Олтин тўп» соҳиби ва Жаҳон Чемпиони фаолияти давомида «Ювентус» ва  «Реал» каби катта клублар етакчиси бўлган. Зизу мураббий сифатида ҳам даҳо эканлигини исботлай олди. У Чемпионлар Лигасида кетма-кет 3 марта ғалаба қозонган ягона мураббий ҳисобланади.

    Мавзуга доир: «Менга Зидан ва 10 та тахта беринг, сизга Чемпионлар Лигаси кубогини олиб бераман». Дунё футбол юлдузлари 48 ёшни қарши олган Зинедин Зидан ҳақида

    Криштиану Роналду

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Роналдунинг машҳурлиги аллақачон футболдан ташқарига чиқишга улгурган. Агар у ва унинг оддий бўлмаган ҳаёти, шахсий совринлари, хайриялари ҳақида гапирилса, соатлар, кунлар керак бўлади. У деярли ҳар бир ўйинда ё рекорд ўрнатади ё борини янгилайди. Роналду футболдаги энг нуфузли мукофот — «Олтин тўп»ни 5 марта ўзиники қилган. Бундан ташқари, у 5 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби ҳисобланади. Терма жамоа сафида эса Криш Миллатлар Лигаси ва Европа чемпионати бош совринини боши узра баланд кўтарган.

    Мавзуга доир: «У гол уриш учун яшайди». Дунё футболи юлдузлари Криштиану Роналду ҳақида

    Лионель Месси

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Олтин тўп»лар сони бўйича Роналдуни биттага ортда қолдираётган Месси қўлга киритиш мумкин бўлган шахсий совринларнинг барчасини ўзиники қилишга улгурган. У ҳақида ортиқча гапириш худди унинг иқтидорига шубҳа қилаётгандек таассурот уйғотади гўё. Унинг фаолиятида ягона доғ бор ва бу Мессига сира тинчлик бермайди: У Аргентина терма жамоаси билан ҳеч нарсага эришмаган. Бироқ бу унинг иқтидорига шубҳа қилиш учун сабаб бўла олмайди ва буни Месси деярли ҳар бир учрашувда исботлайди. Ахир бежизга уни «ўзга сайёралик» дейишмайди-ку.

    Мавзуга доир: «У ҳақида ёзманг, унга таъриф берманг. Шунчаки унинг ўйинини томоша қилинг». Дунё футбол юлдузлари 33 ёшни қарши олган Лионель Месси ҳақида

                                                                                                                                                                                                          Билол ЭРКИН тайёрлади

    24.09.2020, 23:58   Изоҳ (0)   34847
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Лигаси. Элдор Шомуродовнинг голи «Ростов»ни мағлубиятдан қутқариб қололмади

    24.09.2020, 23:39

    Элдор Шомуродов ниҳоят гол урди. У 208 кунлик қуруқ серияга Европа Лигасида нуқта қўйди (видео)

    24.09.2020, 22:30

    Златан Ибрагимовичда коронавирус аниқланди

    24.09.2020, 22:02

    «Пахтакор»га гол урган Жовинко 5-ўринда, Роналду топ-10 га ҳам кирмади. FIFA 21 да жарима зарбаларининг энг яхши ижрочилари эълон қилинди

    24.09.2020, 21:17

    Суперлига 17-тур ўйинлари бошланиш вақтлари ва унда фаолият юритадиган ҳакамлар маълум бўлди

    24.09.2020, 20:31

    «Арсенал» бош мураббийи Ўзилнинг нима сабабдан асосий таркибга кира олмаётганини тушунтирди. Ўзил ярим йилдан бери ўйнамаяпти

    24.09.2020, 20:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.