Оғир вазнда WBA, WBC, WBO ва IBO чемпиони Олександр Усик севимли футбол клуби ҳақида гапирди.
“Ёшлигимда доим “Манчестер Юнайтед”ни қўллаб-қувватлаганман. Мен Гарри Невилл ва бошқаларнинг, хусусан Девид Бекхемнинг мухлиси эдим. Ўшанда бу жамоага қарши ўйнаш қийин эди. Менинг севимли футболчиларим ҳақида гапирадиган бўлсак, улар, Андрей Шевченко, Златан Ибрагимович ва Роналдо эди — ўша эски сўйлоқ тишли. Шубҳасиз, Месси ва бошқа Роналду ҳам мен учун катта футболчилар.
Мен ҳар доим футболчи бўлишни хоҳлаганман ва менга “Полесье” (Украина футбол клуби) билан машғулот қилиш ёқади. Бу менга бир оз дам олиш ва боксдан узоқлашиш имкониятини берди. Май ойида Тайсон Фьюри устидан қозонилган ғалабадан сўнг, одатдагидек байрам ўтказмадим. Мен оилам билан тинчгина кечки овқат уюштирдим ва вақтимни футбол ўйнаб ўтказдим. Мутлақ жаҳон чемпиони эканимни хаёлимга ҳам келтирмадим”, дея Усик сўзларини келтирмоқда Daily Mail.
Эслатиб ўтамиз, украиналик боксчи Тайсон Фьюри билан реванш жангини 21 декабрда ўтказади.
Аввалроқ Олександр Усик украиналик боксчиларга Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларда совринли ўринларни олган спортчилар учун мукофот пуллари ваъда қилган эди.
Изоҳ (0)