• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Неймарга ўхшашни истаган, кичик бўлса-да, улкан масъулиятни бўйнига олган “Олтин бола”. Ямал қандай қилиб дунё юлдузига айланди?

    Сўнгги йилларда “Барселона” сафида бир ёш юлдуз пайдо бўлдики, у жамоадаги масъулиятни бемалол ўз бўйнига олмоқда. У тушмаган ўйинларда “кўк-анорранглилар” баъзи қийинчиликларга учрамоқда. Қуйида ўша футболчи — Ламин Ямал ҳақида сўз боради. 

    Ямалнинг айтишича, болалигида унинг кумири Месси эмас, балки Неймар бўлган. Испаниялик футболчининг севимли ўйинчилари рўйхатида “Барселона”нинг собиқ вингери Леодан юқорида туради. Месси номинал жиҳатдан кучлигигини Ламин таъкидласа-да, бразилиялик ўйинчининг услубига мафтун бўлган. Неймарни илк бор Ламин беш ёшида “Сантос”да кўрган. Жуниор кўплаб моҳирона усуллардан фойдаланиб, енгил ўйнаган. “Барселона”да қанот ҳужумчисига қаттиқ чекловлар қўйилмаганди. Ламин 7 ёшида Неймарни биринчи марта “Камп Ноу”да жонли ўйинини томоша қилган. Ва ўшанда унинг ўрнида бўлиб қолишни хоҳлаётганини тушунган.

    Футбол ҳақида гап кетганда, Неймар янги авлод учун ажойиб намуна бўлганини тан олиш лозим. Енгиллик, тезлик, эпчиллик, шафқатсизлик — “Сантос”да Жуниор 225 та ўйинда 200 та голга муаллифлик қилган. Унинг атрофида Инеста, Хави, Суарес ва Месси каби юлдузлар бўлмаган. Бразилиялик “Сантос”нинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, усиз жамоа қуйи лигага тушиб кетиши тайин эди. Неймарни Пелега қиёслашарди. Ҳужумнинг барча чизиғи бўйлаб ҳаракат қилган қанот вингерининг ўша кўриниши Ямални эслатарди. Ламин нима учун ўз болалигидаги қаҳрамонни ва билвосита устозини ажратиб кўрсатаётгани тушунарли.

    Неймардан чиройли футбол ўйнашни ўрганиш мумкин, аммо унинг карьераси қандай йўл тутмаслик кераклигига мисол бўлади. Ямал “ПСЖ”га 250 миллион евро эвазига ўтиш учун шошилмайди Гарчи Парижда унга жуда катта маош таклиф қилиб, Мбаппе каби эъзозлаш ваъда қилинса ҳам. Ламин “Барселона”да қолишни хоҳлаётганини таъкидламоқда. Аммо “ғалати” президент Бартомеу ҳукмронлиги даврида пайдо бўлган улкан қарзлар президент Лапорта раҳбарлигидаги клубни жарлик ёқасига етакламоқда. Эҳтимол, каталонияликлар банкротлик эълон қилмаслик учун асосий истеъдодларни сотиш масаласини кўриб чиқишларига тўғри келар.

    17 ёшли Ямал ўзи тушунмайдиган нарсалар билан бошини қотириб ўтирмасликка ҳаракат қилади. Унинг вазифаси “Барселона”га майдонда омон қолишга ёрдам бериш. Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган “Атлетик”ка қарши ўйинда Педри Балдега тўпни оширди, Алехандро эса жароҳатидан энди қутулган Гавига гол уриши учун ассистни амалга оширди. Каталония клуби ёшлари Европа чемпиони Симон дарвозасига муҳим тўп киритиш йўлини топди. Иккинчи гол ҳам “Ла Масия” тарбияланувчилари гарданига тушди. Гавининг ажойиб узатмасидан сўнг Ямал тўпни ўзига бўйсундириб, дарвозани ишғол этди. Финалда эса азалий рақиб “Реал” 5:2 ҳисобида таслим этилди. 22-дақиқада Ламин ажойиб рейд билан дарвозани ишғол этиб, ўз ҳисобига гол ёздириб ҳам қўйди.

    Ямал доимо эътибор марказида бўлавермайди. Уни ўнг қанотдаги Кунденинг фаоллиги унга бўлган босимни пасайтиради. Жюл “Барселона”нинг энг яхши ўйинларида Дани Алвесга ўхшаб ҳаракат қилади. Афсонанинг футбол усулларини ўрганиш мумкин, аммо бразилияликнинг майдондан ташқаридаги хатоларини такрорлаш эса ярамайди. Алвес жинсий зўравонлик учун қамоқда ўтириб чиқди. Кунде ундай шов-шувли воқеаларга аралашмайди. Ямал ёрдам учун шеригидан миннатдор бўлиши керак. Месси Алвес келгач янада ривожланган, ундан олдин эса Лионелни камроқ иқтидорли бўлган ўнг қанот ҳимоячилари қўриқларди. Ямалга эса омад кулиб боқди.

    Месси ЭтўО ва Роналдиньодан улкан ёрдам учун миннатдор бўлган. Ямалнинг Левандовски ва Рафиньяси бор. Охир-оқибат, Гвардиола камерунлик ва бразилиялик футболчиларни қўйиб юборади, чунки Динё Деку билан биргаликда кўпинча ичкиликбозлик қилишган. Хосеп эса улар Мессини ҳам тунги клубга олиб кетиб, ёш истеъдоднинг фаолиятини барбод қилишларидан қўрқарди. Флик хавотирланмаслиги мумкин. Рафинья ҳам, Левандовски ҳам ичмайди. Энг ёмон ҳолатда поляк Ямалга рақсга тушишни ўргатиши мумкин. Ламин учун ривожланишга ажойиб шароит яратилган.

    Ямал “Барселона”да ўзини кўрсата оляпти, аммо Педри, Гави ва Ольмо унга дунёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишига ёрдам беришди. Ламин жуда яхши ва бу унинг фаолияти учун хавфли. Месси хотиржамлик билан юқорилаган ва кўп мавсумлар давомида ўзини ўта юқори даражадаги формасида бўла олган.

    Ямал эса фаолиятида бўлиши мумкин бўлган паст-баландликларга тайёр бўлиши лозим. Асосийси, бразилиялик Роналдо каби жароҳатлар гирдобига тушиб қолмаслиги керак. Ламин футбол олами кўз ўнгида ўсиб бормоқда. Баъзида янада узоқроққа бориш учун секинлашиш ҳам зарар қилмайди.

    “Барселона” Чемпионлар Лигаси плей-оффига муваффақиятли чиқиб олди. Ҳозир жамоа умумий жадвалда “Ливерпуль”дан кейин иккинчи ўринда бормоқда. “Монако”га мағлуб бўлди, қолган 6 та ўйинда ғалаба қозонди. “Бавария”дек жамоани тор-мор этди. 7-турда драматик кечган ўйинда “Бенфика”ни мағлубиятга учратди. Умумий 26 та гол урди — ҳатто “Селтик”ка қарши баҳсда 7 та гол урган “Боруссия”дан ҳам кўпроқ. Испания чемпионатида эса муаммолар бордек. Бир қатор хатолардан сўнг, жамоа “Реал” (46 очко) ва “Атлетико”ни (44 очко) олдинга ўтказиб юбориб, 39 очко билан 3-ўринда бормоқда.

    Ямалнинг асабийлашганини кўрмаймиз. Афтидан, у “Байер” футболчиси Вирц сингари трибуна босимини сезмайди, ҳимоячиларнинг провокацияларига берилмайди. Ҳимоячилар Ламинга нисбатан қаттиқроқ ўйнашади, бу борада эса футболчи техникасини ривожлантириши лозим. 

    Ямал 2025 йилда самарадорлигини оширишни асосий мақсади деб билишини таъкидлади. У жамоасининг Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониши учун қўлидан келган барча ишни қилмоқчи. Бизнинг кўз олдимизда эса яқин 10 йилликнинг етакчи футболчиларидан бири порлаб чиқмоқда.

    23 январ, 16:05   Изоҳ (0)   14639
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Барселона#Ямал#Месси#Неймар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.