Acıbadem шифохоналар тармоғи гинекологик онкокасалликларни, жумладан, бачадон, тухумдонлар ва бачадон бўйни саратонларини даволаш бўйича етакчи тиббий марказ ҳисобланади. Ҳар бир бемор аёлга унинг ташхиси ва эҳтиёжларига асосланган индивидуал даволаш режаси танланади. Acıbadem Гинекологик Онкология Маркази барча турдаги гинекологик ёмон сифатли ўсмаларни даволашда экспертизанинг юқори даражаси билан кенг эътироф этилган.
Кўпгина хотин-қизлар учун «саратон» ташхиси ҳаётидаги энг қийин синовлардан бирига айланади. Бу енгиш қийин бўлган хавотир, ишончсизлик ва ҳиссий танглик тўлқинини қўзғатади. Қўрқув, умидсизлик ва тушкунлик ҳисси хотин-қизлар учун ҳам, уларнинг яқинлари учун ҳам, айниқса ташхис қўйиш чоғида одатий ҳолдир. Аммо бугунги кунларда умид қилиш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сабаблар мавжуд. Жарроҳлик усуллари янада аниқроқ бўлди, кимётерапия ва иммунотерапия каби тизимли даволаш усулларидан фойдаланиш имкони кенгроқ очилди ҳамда нур терапиясининг ривожланиши ўсмага самарали таъсир қилиш имкониятларини кенгайтирди.
Хотин-қизлар учун иккита асосий маслаҳат мавжуд. Биринчидан, хавотирга сабаб аломатларни билиш жуда муҳим, чунки эрта ташхис даволанишни янада авайловчи қилади ва тўғри ёндашувда қайталаниш хавфини камайтиради. Иккинчидан, юксак малака ва тажрибага эга бўлган клиникани танлаш лозим, чунки бу терапия натижаларига бевосита таъсир қилади.
Сиздаги саратон ўйлаганингиздек хавфли бўлмаслиги мумкин
Гинекологик онкокасалликларнинг турли-туман кўринишлари мавжуд: бачадон бўйнининг, тухумдоннинг, эндометрийнинг саратони, шунингдек, анча кам учрайдиган қин ва вулва саратони. Ушбу касалликлар босқичда фарқланиши мумкин, босқичига қараб даволаш тактикаси ҳам, прогноз ҳам ўзгаради.
Гинекологик саратоннинг барча турлари орасида, айниқса, бачадон бўйни саратони ажралиб туради – уни кўпинча ривожланиш бошланишидан аввал олдини олиш мумкин. Асосий сабаб инсон папилломавируси (ВПЧ) юқиши ҳисобланиб, уни 90% ҳолларда олдини оладиган вакцинаси мавжуд. Бундан ташқари, Папаниколау тести (ПAP-тест) касалликни самарали даволаш учун унинг энг эрта босқичида аниқлаш имконини беради.
Эндометрий саратони бачадоннинг ички шиллиқ қаватида ривожланади. Бир яхши хабар, у кўпинча дастлабки босқичларда аломатлари билан намоён бўлади: ғайриоддий вагинал қон кетиш, қориннинг пастки қисмида оғриқ, постменопаузада қон аралаш оқма. Қатор тадқиқотларга кўра, деярли 70% ҳолларда ўсма жойидан тарқаб улгурмаган ҳолда ташхис қўйилади, бу кўпинча жарроҳлик билан чекланадиган муваффақиятли даволанишнинг юқори имконини беради.
Тухумдон саратони гинекологик саратоннинг яна бир тури бўлиб, ҳали ишончли скрининг синови мавжуд эмас. Эрта босқичларда камдан-кам ҳолларда аломатлар билан намоён бўлади ва одатда анча ўтиб кетганидан кейин ташхис қўйилади. Шунинг учун 40 ёшдан кейин барча аёллар учун йиллик профилактик текширувлар айниқса муҳимдир.
Acıbademъда даволашнинг замонавий стратегиялари ёрдамида саратонни енгиш
Acıbadem шифохоналар тармоғининг гинекологик онкология марказида барча турдаги гинекологик ўсмаларни даволашда улкан тажриба тўпланган. Шифокорларнинг чуқур ихтисослашуви ҳатто энг мураккаб ҳолатларда ҳам қулай прогноз имкониятини оширади ва бемор хотин-қизларнинг ҳаёт сифатини анчайин даражада яхшилайди.
Эрта босқичда аниқланган бачадон бўйни саратонини конизация ёки трахелектомия каби фарзанд кўриш имконини сақлаб қолувчи авайловчи усуллар билан даволаш мумкин. Анча оғир ҳолатларда радикал гистеректомия талаб қилиниши мумкин. Жараённинг тарқалиш ҳажмига қараб, кимётерапия, нур терапияси ёки таргет (мақсадли) терапия ҳам қўлланилади.
Эндометрий саратони кўпинча эрта, маҳаллий босқичидаёқ ташхис қилинади. Бундай ҳолларда асосий даволаш усули жарроҳлик бўлиб, кўпинча етарли ҳисобланади. Эрта аниқлашда тана аъзоларини сақлаш усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади. Кейинчалик дард тажовузкор тус олганда кимётерапия, гормонал ёки нур терапияси қўшилади.
Тухумдон саратонини жарроҳлик йўли билан даволаш барча кўринадиган ўсма ўчоқларини тўлиқ олиб ташлашга қаратилган. Кўпгина ҳолларда жарроҳликдан кейин кимётерапия буюрилади. Жараён тарқаб улгурганда, шунингдек, таргет терапияси ва баъзи ҳолларда нур терапияси ҳам қўлланилиши мумкин.
Устуворлик - Acıbadem шифохоналар тармоғида лапароскопик ва роботлаштирилган жарроҳлик операцияларига
Аксарият ҳолларда Acıbadem шифохоналар тармоғида гинекологик онкокасалликларни жарроҳлик йўли билан даволаш лапароскопик ёки роботлаштирилган усулда амалга оширилади, бу эса қорин бўшлиғини очиб операция қилиш заруратини истисно қилади. Ушбу каминвазив технология максимал аниқликка эришиш, реабилитация даврини қисқартириш, асоратлар хавфини камайтириш ва даволаш натижаларини яхшилаш имконини беради. Acıbadem гинеколог-онкологлар жамоаси минглаб операцияларни муваффақиятли амалга оширган лапароскопик ва роботлаштирилган жарроҳлик соҳасидаги таниқли мутахассислардир.
Бир манзилнинг ўзида комплекс онкологик ёндашув
Acıbadem шифохоналар тармоғи Туркияда ҳам, минтақаларда ҳам гинекологик онкокасалликларни даволашда илғор ёрдамни тақдим этадиган юқори ихтисослашган клиник тармоқдир. Мана 30 йилдан ошибдики, бу ерда ўсманинг жойлашуви ва босқичи турли хил бўлган бемор хотин-қизларга ҳар тарафлама ва шахсийлаштирилган ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Acıbadem шифохоналар тармоғида жарроҳлар, радиотерапевтлар ва кимётерапевтлар фаолиятини яқиндан мувофиқлаштириб, интеграцияланган ёндашувни ва мумкин бўлган энг яхши натижаларни таъминлаб ишлаб келмоқда. Онкологик даволашнинг барча босқичларини битта марказда бирлаштириш эвазига бемор хотин-қизлар уйғунлашган, қулай ва инсон фаровонлигига йўналтирилган тиббий ёрдамдан фойдаланиш имконига эга бўладилар.
Туркиядаги Acıbadem шифохоналарида даволанишга оид ўзингизни қизиқтирган барча саволлар юзасидан Acıbademънинг Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин:
Тошкентдаги ваколатхонамизнинг манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли мавзеси, 19-уй.
Телефон: +998 95 144 54 45
Самарқанддаги ваколатхонамизнинг манзили: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек 140.
Телефон: +998 66 234 41 71
Бухородаги ваколатхонамизнинг манзили: Академик I. Муминов кўчаси, 7.
Телефон: +998 55 311 54 44
Расмий сайт орқали барча керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин: www.acibadem.com.ru
Шунингдек, қўшимча маълумотларни олиш учун, ҳамда тажрибали ва юқори малакали шифокорларнинг қабулига ёзилиш учун Acıbadem расмий Facebook ва Instagram саҳифаларига аъзо бўлишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)