• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    “Жиннилар тўдаси” бошлиғи, ичкиликбоз ва майдондаги “қотил”. Футбол тарихидаги энг жанжалкаш ўйинчилар

    Футбол ўзининг жозибадорлиги, супер голлари ва фейр-плей каби адолатли қоидалари билан машҳур. Аммо мухлислар эътиборини футбол оламидаги муштлашувлар, жанжаллар, ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик, шафқатсизлик ва аҳмоқликлар ҳам тортади. Қуйида футбол оламидаги энг шов-шувли можароларни ёдга оламиз. 

    Футболдаги ичкиликбоз

    Англия футболи юлдузи Пол Гаскойн 90 йилларда Буюк Британиянинг энг машҳур одамларидан бири бўлган. У стадионга минглаб мухлисларни жалб қилар ва футболни аъло даражада ўйнарди. Айниқса, у Шотландиянинг “Рейнжерс” клуби билан катта ютуқларга эришган, жумладан, икки марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Гаскойн ғалати қилиқлари билан тез-тез янгиликлар орасидан жой оларди. Бир сафар Пол “Мидлсбро” клубининг автобусини ўғирлаб кетган ва уни пачоқ қилган. 

    Бошқа сафар “Лацио”даги тақдимотда ҳам ўзини ғалати тутиб, бир неча бор камера олдида уятли мавзуларда ҳазиллашган. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг эса ичкиликка берилиб кетади. Ҳушдан кетгунча ичиш, жанжаллар, қон тўкилишигача бориб етадиган муштлашувлар — буларнинг барчаси Полнинг одатий турмуш тарзига айланган. У йиллар ўтиши билан донолашиш ўрнига, қарияпти, холос. 

    Кантона ва унинг зарбаси

    90 йиллар футболининг яна бир юлдузи Эрик Кантона ҳам ёши улғайгач, бир оз ўзгарди. Лекин унинг ёшликдаги бебош хатти-ҳаракатлари ҳақидаги воқеаларни футбол мухлислари ҳалигача эслайди. Жамоадошлари билан тортишувлар — унинг бундай “саргузаштлари”нинг кичик бир қисми, холос. Шунингдек, Кантона йиртилган либосини ҳакам томонга ирғитган ва Франция терма жамоаси бош мураббийи Анри Мишелни ҳамманинг олдида “ахлат қопи” дея ҳақорат қилган.

    Албатта, франциялик футболчининг фаолиятидаги энг шов-шувли воқеани ҳам унутиб бўлмайди: бир куни у майдондан четлатилгач, томошабиннинг провокациясига учиб, уни калтаклаш учун трибунага чиқиб кетади. Мухлисни тепишга уринаётган Эрикнинг сурати барча таблоидларда қайд этилди. Кантона жарима тўлашига ва 120 соат жамоат ишларида иштирок этишига тўғри келди. 

    “Худонинг қўли” аралашган машмашалар

    Диего Марадона дунёнинг минглаб одамларини футболга ошиқ қилган бўлса-да, бир неча бор жанжалли воқеаларга аралашиб қолган. 90 йилги Жаҳон Чемпионати чорак финалида қўли билан гол ургани футболга оид мавзу бўлса, кокаин истеъмоли, допинг қабул қилиши, журналистларга пневматик милтиқдан ўқ узиш, аэропортдаги тўполонлар сариқ матбуот учун ноёб топилмалар бўлган.

    Бироқ, йиллар ўтиб, Диего ўзининг шўх феълини жиловлашга эришган. Гиёҳвандликдан даволанган, турли хайрия тадбирларида иштирок этган. Футбол соҳасида эса Аргентина ва Яқин Шарқда мураббий сифатида баъзи ютуқларга эришган. 

    Буюк иғвогар

    Италиялик ҳимоячи Марко Матерацци ўз номини футбол тарихига ўчмас қилиб ёзиб қолдирган. 2006 йилги мундиалда ҳимоячининг провокациясига учиб, Зидан унинг кўкрагига боши билан зарба беради ва майдондан четлатилади. Бир соатдан кейин эса Марко кубокни боши узра кўтаради. Албатта, бу Марконинг биринчи ёмон қилиғи эмасди. 2003 йилги Милан дербисида Матерацси Андрей Шевченконинг жиғига тегади ва оқибатда кўзидан зарба қабул қилиб олади. Орадан бир йил ўтиб, Марко ўз ҳисобига яна икки қурбонни киритиб қўйди: трибуна остида “Сиена” ҳимоячисини уради ва бир мушт билан “Вильярреал” ўйинчиси Сориннинг бурнини синдиради. 

    “Жиннилар тўдаси” бошлиғи

    Агар Матерацци рақибга айёрлик билан таъсир ўтказган бўлса, “Болта” лақабли Винни Жонс ҳеч қачон рақибларга чап ёки ўнг томондан зарба беришга тортинмаган. Бу йигит футбол майдонида ўзининг ўта қўполлиги билан машҳур бўлди — у 12 марта қизил карточка билан жазоланган, бир марта майдонга тушганидан 3 сония ўтиб, дарҳол қўполлик қилган. 90 йилларда Виннининг жамоаси “Уимблдон”ни “жиннилар тўдаси” деб ном олган ва Жонс ўзини бу тўданинг бошлиғи сифатида ҳис қилган.

    Унинг фаолиятида “футбол қотиллиги” ҳам бўлган — Англия терма жамоаси футболчиси Гери Стивенсга жуда жиддий қўполлик ишлатган. Натижада, Гери фаолиятини якунлашга мажбур бўлган. Жонснинг ўзи буцаларини михга илгач, киноларда ўзини синаб кўра бошлади. Ва ҳозирда ҳам муваффақиятли актёр сифатида ўзини намоён этмоқда.

    Майдондаги қотиллик

    Панама терма жамоаси футболчиси Луис Moрeно футбол майдонида том маънода қотилликни амалга оширди. Тўғри, футболчи ўз рақиби ёки томошабинларга зарар етказмади, оддий бойқушни ўлдириб қўйди. Колумбия чемпионатидан ўрин олган “Депортиво Перейра” ва “Атлетико Хуниор” жамоалари ўртасидаги баҳсда Moрeно бойўғлини тўпдек тепиб юборди ва қуш 3 метр узоқликка учиб кетади. Бойқуш бир кундан кейин ветеринария марказида ўлиб қолди. 

    Бойўғли рақиб жамоанинг маскоти бўлгани вазиятни яна оғирлаштирган, шунинг учун Луис “Атлетико” мухлислари томонидан қаттиқ танқидларга дучор бўлган. Moрeнонинг ўзи уни футбол тарихидаги энг даҳшатли ишлардан бирини қилишга нима ундаганини тушунтириб бера олмади. 

    Англиялик зўравон

    Инглиз футболчиси Жо Бартон Луис Moрeно билан солиштирганда, шунчаки яхши инсон. Ҳеч бўлмаганда у “қотиллик” қилмаган. Ҳа, бир марта “Манчестер Сити”даги жамоадоши Жейми Тендининг кўзига сигарет тутган. Жамоада жанжал кўтарилмаган, балки Бартонга катта миқдорда жарима солинган. Ундан ташқари, Тендининг ўзи ҳам кейинчалик Бартондан 65 минг фунт стерлинг ундирган.

    Жо “Эвертон” мухлислари билан можародан кейин ҳам катта миқдорда жарима тўлаган. Дастлаб, у мерсисайдликларнинг 15 ёшли мухлисини урган, орадан бир ҳафта ўтиб, мавсумолди турнирда томошабинлар тарафга қараб, номақбул ҳаракатларни амалга оширган. Калтак учун у 120 минг фунт тўлаган бўлса, иккинчи қилиғи жазосиз қолган. 

    Бензема ва унинг жинсий зўравонлик бўйича можаролари

    Франциялик ҳужумчи Карим Бензема фаолиятининг юқори чўққисида бўлган вақтларда терма жамоага чақирилмай қўйганди. Ушбу четлатишнинг асосий сабаби жинсий зўравонлик бўйича айбловлар эди. Карим 2010 йилларда Франк Рибери ва Сидней Гову билан биргаликда муаммоларга дуч келгандаёқ “сариқ карточка” олганди. Маълум бўлишича, учаласи ҳам вояга етмаган қизга жинсий тажовуз қилган. Учаласи ҳам қизнинг ёши ҳақида билмаганини таъкидлаган ва шундан сўнг оқланган.

    Орадан 5 йил ўтиб эса, Бензема жамоадоши Матье Валбуэнага унинг иштирокидаги видео билан шантаж қилиш ишларида иштирок этганликда айбланиб, терма жамоадан “чиқариб ташланади”. Каримнинг жиноий схемада иштирок этгани ҳақидаги тўғридан тўғри фактлар аниқланмаган, у на қамоқ жазосини ўтади, на жаримага тортилди. Лекин шундан кейин бир муддат терма жамоага чақирилмади. 

    Ўз тишларини рақибда синаб кўриш

    “Ливерпуль” ва “Барселона” собиқ ҳужумчиси Луис Суарес рақиб футболчиларини тишлашдан ҳам тоймаган. Ҳозирда “Интер Майами”да тўп сураётган уругвайлик футболчи фаолияти давомида камида 3 марта рақибларини тишлаган. 2010 йилнинг ноябрь ойида “Аякс”да ўйнаган Суарес Отман Баккални тишлаган ва 7 ўйинга дисквалификация қилинган.

    2013 йилнинг апрелида Луис “Ливерпуль” ва “Челси” ўртасидаги қарама-қаршиликда Бранислав Ивановични тишлаб олган, бироқ буни ҳакам сезмай қолгани учун жазосиз қолган. Ниҳоят, учинчиси 2014 йилги Жаҳон Чемпионатида бўлган: жабрланувчи — италиялик Жоржо Кьеллини. Ушбу воқеадан кейин уругвайлик футболчи катта миқдорда жарима тўлади ва 4 ойга футболдан четлатилди. Шундан кейин Сауреснинг “Барселона”даги олтин даври бошланиб, барчаси унутилди.

    19.12.2024, 12:07   Изоҳ (0)   13346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Карим Бензема#Эрик Кантона#Марадона

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ал-Ҳилол” Саудия Суперкубоги ярим финалида “Ан-Насср”ни мағлуб этди, Роналду қизил карточка олди

    09.04.2024, 02:36

    Instagram: Спортчилар ўз ижтимоий тармоқларида барчани Рамазон ҳайити билан табриклади

    10.04.2024, 23:10

    Енгилмас “Реал” аламзада “Бавария”га қарши. Бугун ЕЧЛ ярим финалининг дастлабки ўйини бўлиб ўтади (превю)

    30.04.2024, 17:24

    Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Леброн Жеймс. 2024 йилда энг кўп даромад кўрган спортчилар

    16.05.2024, 19:46

    Криштиану Роналду фаолиятидаги 903-голга муаллифлик қилди 

    28.09.2024, 09:10

    Левандовски Чемпионлар Лигасидаги статистик кўрсаткич бўйича Роналдудан ўзиб кетди ва Мессига тенглашди

    03.10.2024, 10:43

    Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Неймар. 2024/25 йилги мавсумда энг кўп даромад кўрган футболчилар 

    17.10.2024, 16:42

    Криштиану Роналду, Неймар ва Карим Бензема. Саудия Арабистонида энг кўп даромад кўрувчи футболчилар

    22.10.2024, 21:18

    Килиан Мбаппе “Барселона”га қарши ўйинда антирекорд қайд этди 

    27.10.2024, 15:45

    Левандовски Чемпионлар Лигасидаги голлар сонини 100 та етказган 3-футболчига айланди

    27.11.2024, 10:28

    Рунидан Пирлогача: talkSPORT портали XXI асрнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди

    04.12.2024, 16:50

    Роналду ислом динини қабул қилиши мумкин

    06.12.2024, 11:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.