• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Микки Маусни ҳар қандай аёлдан кўпроқ яхши кўраман”. Нацистлар билан дўст тутинган ва аёллардан нафратланган Уолт Дисней ҳақида

    Уолт Диснейни ғаройиб эртак оламини яратган сеҳргар ва барча болаларнинг дўсти дея ҳисоблашади. Бошқа фикр ҳам мавжуд: машҳур мултипликатор аслида ҳаётда суратларни ёмон чизган, ўзгалар ғоясини ўғирлаган ва қўл остидагиларга чидаб бўлмас вазифалар қўйиб, зуғум ўтказган. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида ушбу шахснинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

    Бойқушни ўлдириб қўйган болакай

    Етти ёшли Уолт Дисней Миссуридаги оилавий фермаси атрофида айланиб юрар экан, дарахтда ўтирган бойқушни кўриб қолади. “Ўйнаш учун бирор кимса йўқ эди. Бойқушни кўриб қолдим. Учиб кетганида ортидан бордим. Нима учунлигини билмайман, лекин уни тутишни хоҳладим”, — дейди Дисней ўз интервьюларидан бирида.

    Уй ҳайвони бўлишини хоҳлаган бола қушни ушлашга уринади, аммо кутилмаганда у Диснейга ташланиб қолади. Қаттиқ қўрқиб кетган йигитча, бойқушни қўлидан ташлаб юбориб, ўласи қилиб тепкилайди. Дастлабки шок тарқалгач, болакайни чидаб бўлмас айбдорлик ҳисси қоплайди.

    “Бемби”
    Фото: Walt Disney Production

    “Ҳамон тушларимда ўша бойқушни кўраман. Ҳайратдан донг қотгандим. Унинг ўлимини истамас эдим”, — дея тан олганди у.

    Натижада ушбу эпизод аниматорнинг ишларида ўз ўрнини топади: у мултфильмларида ҳайвонларни алоҳида ҳаяжон билан тасвирлашни бошлайди. Таъкидлаш жоизки, рассомлар барча эскизларни ҳақиқий ҳайвонларга қараб чизган, аммо анимация устидаги иш давомида уларнинг бирортасига шикаст етмаган.

    Диснейда расм чизишга бўлган қизиқиш болалигидан бошланганди, аммо зуғумкор ота ўғлининг қизиқишларини маъқулламас ва бўёқ-қалам учун унга пул бермас эди. Шу боисдан болакай ўзининг илк суратларини ҳожатхона қоғозига кўмир ёрдамида чизади. Бир сафар унинг иқтидорини пайқаб қолган қўшниси 25 сент эвазига Уолтдан от суратини сотиб олади — бу боланинг рассом бўлиш хоҳишини янада мустаҳкамлашга хизмат қилганди. Йигитчанинг ушбу қарорини акаси Рой ҳам қўллаб-қувватлаган, у Диснейни нафақат отасининг калтакларидан ҳимояловчи, балки келажакда унинг ишончли ёрдамчисига ҳам айланади.

    Биринчи жаҳон уруши қатнашчиси

    Отасидан қочиб кетиш мақсадида 16 ёшли Дисней мактабни ташлайди ва Биринчи жаҳон урушига йўл олади. Ўсмир йигит кўз очиб юмгунча Францияда, “Қизил хоч” санитар машинасининг ҳайдовчиси сифатида хизмат бошлайди. У ерда ижодни тўхтатмайди, Дисней томонидан бўялган машина аскарлар орасида машҳурликка эришади.

    Биринчи жаҳон урушида “Қизил хоч” санитар машинасини ҳайдаган Дисней
    Фото: Walt Disney Archives Photo Library

    Орадан икки йил ўтгач, у Kansas City Star газетасига аниматор сифатида ишга жойлашади, бироқ “тасаввури ва яхши ғояларининг етишмаслиги” оқибатида бўшатиб юборилади. Бироқ омадсизлик ёш ижодкорни ўзининг шахсий Laugh-О-Gram студиясини очишга ундайди ва у бу ерга мултипликатор дўсти Аб Айверксни таклиф қилади. Улар биргаликда рекламалар учун роликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Кейинроқ компания банкротликка учрайди.

    Микки Маус муаллифлигининг ўғирланиши

    Диснейга илк муваффақият 1927 йилда, шериги Аб Айверкс билан антропоморф персонаж қуёнча Освалдни яратганида келади. Мултфильмлар Universal Pictures савдо белгиси остида чиқарилгани боис рассомлар унинг муаллифлик ҳуқуқини қўлдан бой беради. Суддаги мағлубият Диснейга қаттиқ таъсир қилади ва у энг яқинларига ҳам ишонмай қўяди.

    Фото: East News

    Шундан кейин у ўзининг Disney Cartoon студиясига ижодкорлар томонидан яратилган барча ишлар шартнома бўйича фақат унга тегишли экани ҳақида мажбурий қоидани киритади. Машҳурликка бўлган интилиш сабаб у яқин дўсти Айверксни ҳам аяб ўтирмайди — версиялардан бирига кўра, машҳур Микки Маус персонажининг ҳақиқий “отаси” Аб ҳисобланади. Дисней персонажларни овозлаштирганига қарамай, уларни чиза олмасди. Шу билан бирга, студия асосчиси жамоатчиликни муаллифлик ўзига тегишли эмаслиги ҳақида даъволарига жавоб қайтармайди.

    Кечки базмларнинг бирида болакайлардан бири Диснейнинг ёнига келиб, ундан Микки Мауснинг суратини чизиб беришни сўрайди, аммо аниматор хижолатдан четга ўтади ва Айверксдан расм чизиб беришни илтимос қилади. Сурат тайёр бўлгач, Дисней унинг остига ўз исмини ёзиб беради. Бу эса дўстлар ўртасида баҳсни юзага келтиради ва кўп ўтмай уларнинг муносабати бутунлай якун топади.

    Эксплуатация қилинган ишчилар

    Диснейнинг бошқа ходимлари билан муносабатида ҳам шу каби ҳолатлар рўй берган, баъзилар улар ўз ижоди учун ойига бериладиган 12 долларни ололмагани етмагандек, титрларда исмлари ҳам кўрсатилмас эди.

    Айниқса, “Оппоғой ва етти гном” мултфильми устидаги ишлар жуда машаққатли кечади. 1937 йилги премьера вақтида тўлиқ метражли анимацион фильмни яратиш осон вазифа эмасди. Аниматорлар уч йил давомида тиним билмай ишлагани боис Дисней ўз ходимларига картина муваффақиятга эришса, мукофот пуллари беришни ваъда қилади, аммо ўз сўзида турмайди.

    Фото: East News

    Картина прокатга чиққач нафақат рекорд даражадаги 418 миллион долларни тўплайди, балки Диснейга “Оскар” олиб келади. Киноакадемия буюртмасига биноан мукофот битта катта ва еттита кичик ҳайкалчалар шаклида ишланган эди.

    Дисней қўлга киритилган гонорарини янги студия учун сарфлаганидан кейин ишчилар билан муносабати янада ёмонлашади. У студияда оилавий муҳитни ўрнатишга уринган бўлишига қарамай, у ишчиларига мурожаат қилганида ҳаддидан ошиб кетарди. Хусусан, Дисней ўз рассомларига Мултипликаторлар гилдияси ва бошқа касаба уюшмаларига аъзо бўлишни тақиқларди, шунингдек, ишда эркаклар ва аёлларнинг ўзаро мулоқотини ҳам қатъий қоралаган.

    10 ёшли Ширли Темпл “Оппоғой” учун “Оскар”ни топширмоқда
    Фото: AP Photo

    1941 йилда норозилик оқибатида беш кунлик иш ташлашлар бошланади — бу “Дамбо” мултфильмининг премьерасига хавф туғдирарди. Шунда Дисней ходимлари қаршисига чиқиб, “улар кўп гапирмасдан, яхшиси, уйини тартибга келтиришлари”ни айтади. Disney маъмурияти ўз бошлиғини таътилга кетишга кўндирмаганида, вазият қандай тус олиши номаълум эди. Деярли шу вақтда компания сиёсатидан норозилар муаллифлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, оммавий ишдан бўшатилади. Шунда Disney ўз имижини ҳимоя қилиш учун уларнинг барчасини “коммунистлар” деб атайди.

    Нацистлар билан ҳамкорлик

    Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, АҚШ Иккинчи жаҳон урушига қўшилгунига қадар аниматор ҳамюрти Генри Форд каби нацистлар билан ҳамкорлик қилиб келган. 1930 йилларда Дисней нацистларнинг АҚШдаги ташкилоти аъзоси бўлган, шунингдек, фюрер образининг тарғиботи билан шуғулланган режиссёр Лени Рифенштал учун ўз студияси бўйлаб махсус экскурсия уюштирган. Шунга қарамай, қатор биографлар Дисней ашаддий антисемитизм тарафдори бўлганига ишонмайди, чунки унинг етакчи аниматорлари орасида яҳудийлар ҳам бор эди. Германия уни фақат тижорий жиҳатдан жалб этгани истисно эмас. Гап-сўзларга кўра, ёшлигида рассом бўлган Гитлер Дисней ижодини ҳурмат қилган ва ҳатто “Оппоғой”даги суратларни ўзи учун чизган ҳам. Шу билан бирга, аниматор уруш йиллари Гитлер Германияси ва унинг иттифоқдошлари устидан куладиган тарғибот мултфильмларини яратиш билан шуғулланади. 

    Фото: AP Photo

    Иккинчи жаҳон уруши мултипликаторга кўп пул олиб келди. Студиялар базўр кун кечирган даврда Дисней ҳукумат билан ҳамкорлик қилиб, Дональд Дак ва бошқа персонажлари иштирокида тарғибот-ташвиқот роликларини тасвирга олди. Бу эса ўз навбатида унинг “Оскар”лар коллекциясининг бойишига олиб келди. Умумий ҳисобда Дисней давлат билан 26 йил хизматда бўлган.

    Миш-мишлардан бирига кўра, Дисней асранди ўғил бўлиб, Чикагода эмас, Андалусияда дунёга келган. Бола шифокор дон Хинес Каррилёнинг уй хизматкори Исабел Саморадан туғилгани айтилади. Кейинчалик ёлғиз она АҚШга — акасининг ёнига кўчиб ўтган. Никоҳсиз туғилган фарзандини эса Диснейлар оиласига боқишга топширади. Дисней биографиясини ўрганган Хосе Луис Кано ва Крстофер Жонс ҳам ушбу версияни қўллаб-қувватлайди.

    Бу борада расмий маълумотлар Диснейнинг ўзи томонидан АҚШ ҳукумати билан ҳамкорлик учун йўқ қилинган деб ҳисобланади. Бундан ташқари, рассом ўзининг асл келиб чиқишига жуда қизиққани маълум. Унинг ижодида она образидан деярли фойдаланилмаслиги ҳам шундан — етим қолган Оппоғой ёки Беллни отаси тарбия қилади. Мултфильмда она фигурасидан фойдаланилса, у кўп ўтмай бетоб бўлиб қолади ёки вафот этади — Бембининг онаси каби.

    Ишда баджаҳл, уйда эса меҳрибон ота

    Отаси билан содир бўлган воқеалар сабаб Дисней умрининг охиригача бирга яшаган рафиқаси Лиллига ҳамда фарзандларига ҳеч қачон қўпол муносабатда бўлмади. Айтиш керакки, аниматорга сичқончани Мортимер эмас, Микки деб аташ таклифини айнан рафиқаси берган эди, болалар эса уни улкан кўнгилочар боғни яратишга илҳомлантирган.

    Диснейлар оиласи (чапдан ўнгга қараб): Лиллиан, Даяна, Шерон Мей ва Уолтер
    Фото: Wikipedia

    Дисней ҳамда унинг турмуш ўртоғи узоқ вақт фарзандсизликдан азоб чекди — орадан етти йил ўтгач, уларнинг оиласида қизи Даяна Мери дунёга келди. Рафиқасининг соғлиғини хавфга қўймаслик мақсадида кейинроқ яна бир қизни асраб олишади ва унга Шерон Мей дея исм беришади. Дисней ходимларига қанчалик қаттиққўл бўлса, оиласида шунчалик бунинг акси эди. У иккала қизининг ҳам хотирасида идеал ота сифатида қолганди.

    Аммо унинг ўзи иши ва ижодига алоҳида муҳаббати борлигини бот-бот такрорлаб келган. “Микки Маусни ҳар қандай аёлдан кўра кўпроқ яхши кўраман”, — деганди бир сафар мултипликатор.

    Онасининг ўлимида ўзини айбдор ҳис қилган

    1938 йили — етарлича пулга эга бўлган пайтларида Дисней кекса ота-онасига ҳашаматли уй совға қилади. Орадан бир ой ўтмасдан, уйда газ трубаси билан боғлиқ муаммолар бошланади. Шунда Дисней студиясида ишловчи механикларни газ таъминотини тўғрилашга юборади. Аммо улар етарли даражада малакага эга бўлмагани туфайли орадан бир қанча вақт ўтгач, онаси Флора газдан заҳарланиб, вафот этади. Дисней бунда ўзини ўзи айбдор санаб келган.

    Уолт Дисней аёлларни умуман хушламасди. Рафиқаси Лилли билан айнан ишхонада танишиб қолганига қарамай, кейинчалик у студиясида қарама-қарши жинсдаги ҳамкасблар ўртасидаги нафақат муносабатни, балки оддий мулоқотни ҳам тақиқловчи қоидаларни жорий этади. Бунга риоя этмаганлар зудлик билан ишдан бўшатилган. Шу билан бирга, у аёлларни ишга олиши жуда қийин кечарди, эркак “болалар, ошхона ва черков” уларнинг асосий вазифаси деб ҳисоблар эди. Аниматор ўз қарашларини барча мултфильмларига сингдирган — қаҳрамонлар ҳаёти доим ўз севгилиси бўлган шаҳзодани учратиши билан мазмунан якунланади.

    Шунингдек, Дисней аёллар исталган вақтда ҳомиладор бўлиб қолиб, лойиҳани хавф остига қўйиши, ўз навбатида ортиқча харажатларни келтириб чиқариши мумкин деб ҳисобларди. Аммо АҚШнинг урушга қўшилиши натижасида айрим эркак ходимлар фронтга жалб этилади ва компания янги ишчиларга муҳтож бўлиб қолади. Шунда аёлларни ёллашга қарор қилинади — ижод билан боғлиқ лавозимларга эмас, балки техник бўлимга. Чунки Дисней аниматор касби нафақат расм чиза олиш, балки ҳазил ҳиссини ҳам талаб этади, аёллар эса бу хусусиятдан мосуво деб ўйларди.

    Уолт Дисней ва унинг рафиқаси
    Фото: Wikimedia Commons

    Матбуотда “меҳрибон Дисней амаки” образи фаол тарғиб қилинганига қарамай, айрим маълумотларга кўра у Скруж Макдакдан ҳам хасисроқ ва ўзига нисбатан ҳазилни ёқтирмайдиган эди. Шу сабабдан 1936 йили Диснейнинг 35 ёшга тўлиши муносабати билан аниматорлар Микки Маус иштирокида иш ташлашлар ва маошлар камлиги бўйича мултфильм яратганида, у аввалига ғояни мақтайди, кейин ҳамманинг олдида муаллифларни ишдан бўшатиб юборади.

    Уолт Дисней умри давомида тинмасдан тамаки чекди ва 1966 йилда шифокорлар унга ўпка саратони ташхисини қўйди. Энг яхши шифокорлар қўлида даволанганига қарамай, аниматор ўша йилнинг ўзида — 15 декабрь куни 65 ёшида вафот этди. Компания асосчисига ҳурмат рамзи сифатида Disney мултфильмларида чекиш саҳнасини тасвирлашдан воз кечилди.

    Гап-сўзлардан бирига кўра, қўйилган ташхисдан хабар топган Дисней ўзини криоген камерага музлатишларини сўрайди (аслида ўлимидан кейин у кремация қилинган). Бундан ташқари, ўлимидан олдин аниматор кўнгилочар боғ қуриш учун катта ер майдонини сотиб олмоқчи бўлган. Ҳозирда эса Orlandoдаги ушбу ҳудудда Диснейленд жойлашган.

    06.09.2023, 19:57   Изоҳ (0)   13479
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳалок бўлган қиз кундалиги: фашизм даври тарихига айланган Анна Франк ва унинг оиласи тақдири

    15.08.2023, 17:10

    “Ғалабага энг катта ҳисса қўшган шахс” — немисларнинг “Энигма”сини бузган британиялик математик Алан Тьюринг

    21.08.2023, 21:00

    “Антибиотиклар отаси”: Александр Флемингнинг инсониятни қутқариб қолган пала-партишлиги

    30.08.2023, 14:30

    Пригожин ўлганига юз фоиз амин эмасмиз — Украина разведкаси

    06.09.2023, 19:03

    Бразилия жанубидаги сув тошқинлари оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    06.09.2023, 18:34

    Россия Константиновкадаги бозорга авиазарба берди. 16 киши ҳалок бўлди (видео)

    06.09.2023, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арнольд Шварценеггернинг ўғли биргина маҳсулотдан воз кечиб, 14 килога озди

    Лайфстайл | 18 май, 14:55

    Тошкент вилоятида 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 18 май, 14:15

    Instagram: Озода Нурсаидова нега озиб кетди? Сабрина Жабборова “Гелик” рулидаги қизни кечирди, Марям Тиллаева Канн кинофестивалида қатнашмоқда

    Шоу-бизнес | 18 май, 13:50

    Google сунъий интеллектга асосланган янги кўзойнак тақдим этди

    Дунё | 18 май, 13:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.