Парадоксал туюлиши мумкин, аммо сўнгги пайтларда кўпчилик смартфонлардан воз кечмоқда. Смартфон ўрнига тугмачали телефонлар қайтадан оммалашмоқда.

Смартфон — қиммат буюм
Биринчидан, замонавий смартфон учун яхшигина харажат қилиш керак. Тугмачали телефон эса смартфонлардан бир неча баробарга арзонга тушади. Бундай телефонларнинг 4G ва WhatsApp каби иловаларни ўрнатишни қўллаб-қувватлайдиган моделлари ҳам бор. Улар KaiOS ёки ҳатто Android операцион тизимида ишлайди.
Смартфон — жуда мўрт
Ҳар қандай смартфоннинг (махсус ҳимояланганлари бундан мустасно) асосий камчилиги — экрани синса, алоқасиз қоласиз. Баъзида ҳатто фавқулодда хизматларни ҳам чақиришнинг иложи бўлмайди. Яхши тугмачали телефон эса эгасига анча йиллар хизмат қилади.
Смартфон — жуда кўп керакcиз маълумот
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўпчилик кунининг тўртдан бир қисмидан кўпроғини смартфон экрани олдида ўтказади. Кўпчилик фойдали иш билан шуғулланмайди — рилсларни кўради, янгиликлар тасмасини томоша қилади. Ҳаддан ташқари кўп маълумот мияга босим беради, диққатни сусайтиради.
Смартфонда контентни истеъмол қилишдан ташқари, уни тушуниш ва ундан тўғри фойдалана олиш ҳам керак.
Смартфон — хавфсиз эмас
Интернетдаги ҳисоблар ва банк кабинети смартфонга боғланган даврда бу катта хавф туғдиради. Мисол учун, агар смартфон ичига вирус кириб қолса, у SMS’даги маълумотларни ушлаб олиши ва банк ҳисобига кириши мумкин. Бироқ тугмачали телефонларнинг 99 фоизида интернет ва илова ўрнатиш имконияти йўқ. Бундай қурилмадан фойдаланиш анча хавфсизроқ. Кўпчилик смартфондан фойдаланади, лекин ҳисоб рақамлар ва банк кабинети боғланган тугмачали телефони ҳам бор.
Смартфонлардан воз кечиладими?
Албатта, йўқ, лекин рақамли дунёдан чарчаган одамлар аллақачон бундай қурилмалардан воз кечмоқда. Айниқса, улар кўп вақтини компьютер олдида ўтказса. Шуни тушуниш керакки, смартфон — ундан тўғри фойдаланишни билиш керак бўлган воситадир. Ҳа, ҳозирги дунё смартфонларсиз бўлиши мумкин эмас — улар ишда, ўқишда ва дам олишда ёрдам беради. Аммо тугмачали телефонлар ҳам бор, улар сизни алоқасиз қолдирмайди, лекин тез ривожланаётган рақамли дунёдан дам олиш имконини беради.
Изоҳ (0)