• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Сўнгги кунларда Зангазур йўлаги масаласи халқаро сиёсатнинг энг қизғин муҳокама мавзуларидан бирига айланди. Айниқса, Озарбайжон президенти ва Арманистон раҳбарининг Оқ уйда Америка президенти воситачилигида тинчлик декларацияни имзолаши ва ушбу ҳужжатнинг бир қисмида тилга олинган Зангазур йўлининг Қўшма Штатларга 99 йилга ижарага бериши — ушбу масаланинг қанчалик мураккаб ва кўп қиррали эканини кўрсатади.

    Бу йўлак нафақат Озарбайжон ва Нахчивонни бир-бирига боғлайдиган транспорт линияси, балки бутун Жанубий Кавказ ва унга туташ минтақадаги кучлар мувозанатига таъсир қилувчи стратегик лойиҳа ҳисобланади. Қуйидаги мақолада Зангазур коридори атрофидаги геосиёсий кучлар, уларнинг лойиҳага бўлган қизишлари ва Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон учун бу йўлакнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилади.

    Туркий дунёнинг қон томири

    Зангазур коридори — Арманистоннинг жанубидан ўтадиган тахминан 40 км узунликдаги транспорт йўли бўлиб, Озарбайжоннинг асосий ҳудудини унинг эксклави (мамлакатнинг асосий ҳудудидан ажратилган ва бошқа давлатлар билан ўралган суверен бўлмаган минтақадир — Wikipedia.)ни Нахчиван автоном республикасига боғлайди.

    Шу билан бирга, бу йўл Озарбайжонни Туркия билан қуруқликда тўғридан-тўғри боғлайди. Бундан ташқари, лойиҳа Туркиядан Озарбайжонга, ундан Каспий орқали Марказий Осиё ва Хитойга қуруқлик йўли яратишни кўзда тутади.

    Агар харитага қараладиган бўлса, Зангазур йўлининг ишга тушишини — туркий дунё интеграциясига қўйилган катта устун деб ҳам аташ мумкин. Чунки коридорнинг ишга тушиши “турк дунёси” ичидаги транспорт интеграциясини кучайтиради. Бу эса Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий таъсирни оширади.

    Мисол учун, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Озарбайжонга сафари (2025 йил июль) ортидан журналистларга берган интервьюсида Зангазур коридори ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

    “Зангазур коридори нафақат Озарбайжонни Нахчивон билан боғлайдиган йўл, балки туркий дунёга интеграцион йўлдир. Қисқа муддат ичида бу коридор очилиши Кавказтранспорт ва энергия инфратузилмасини мустаҳкамлашга хизмат қилади”.

    Зангазур йўлаги очилса, Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари Каспий денгизи орқали Озарбайжонга, ундан Туркия ва Европага тўғридан-тўғри темирйўл ва автомобиль йўли орқали чиқиш имконига эга бўлади.

    Расмий жиҳатдан йўлак минтақавий савдо ва транспорт алоқаларини тиклашга хизмат қилиши керак. Лекин амалда бу йўл устида бир қанча минтақавий ва халқаро кучларнинг манфаатлари кесишган.

    Picture background
    Зангазур коридори
    Фото: topwar.ru

    Россия ва Эрон хавотирда

    Биринчи галда Зангазур йўлининг ишга тушиши ва қолаверса бу йўлни АҚШ назоратда ушлаши — Теҳрон ва Москва томонидан потенциал таҳдид сифатида қабул қилинади. Кремль ҳозирча коридорнинг Қўшма Штатлар тасарруфига ўтишига муносабат билдирмаган бўлса-да, бироқ Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди.

    Зангазур йўлагининг очилиши ва у АҚШга алоқадор компанияга топширилиши, Россиянинг Жанубий Кавказдаги позицияларига жиддий зарба бўлди. Бу Кремль томонидан Россиянинг постсовет ҳудудидаги охирги таъсир воситаларидан биридан сиқиб чиқаришга уриниш сифатида қабул қилиниши мумкин.

    Коридор Марказий Осиё давлатларининг Россияга транспорт-логистик жиҳатдан боғлиқлигини камайтиради. Бу эса Москванинг таъсир кучини минтақада сезиларли равишда пасайтиради. Америкалик стратег ва сиёсатшунос Збигнев Бжезинский айтганидек, Озарбайжоннинг Россиядан мустақил бўлиши — Марказий Осиё мамлакатларининг Европа билан алоқа қилишига йўл очади.

    Теҳрон эса Зангазур атрофидаги бўлаётган ишларни Анқара раҳбарлигида Жанубий Кавказ харитасини ўзгартиришга уриниш сифатида қабул қилмоқда.

    Коридор Туркия–Озарбайжон ўқини мустаҳкамлайди, Эронга ва Россияга босимни кучайтиради. Лойиҳа амалга ошса, Эрон Арманистондан ажралиши ва Жанубий Кавказдаги таъсирини йўқотиши мумкин.

    Picture background
    Россия, Озарбайжон ва Арманистон давлат раҳбарлари
    Фото: политик.ам

    Эрон учун алоҳида ташвиш уйғотаётган жиҳатлардан яна бири — Озарбайжон билан ҳарбий, разведка ва технологик соҳаларда яқиндан ҳамкорлик қилаётган Исроил таъсирининг ортишидир. Коридор очилиши билан Исроил Эрон чегараларига билвосита чиқиш имконига эга бўлиб, Теҳронга босимни кучайтиради ва Жанубий Кавказдаги кучлар мувозанатини ўзгартиради.

    Шунингдек, Эрон учун Арманистон билан тўғридан-тўғри қуруқлик чегараси нафақат транспорт-логистика, балки геоиқтисодий аҳамиятга ҳам эга.

    Ҳозир Эрон–Арманистон чегараси (тахминан 44 км) Эроннинг Шимолида, Арас дарёси бўйида жойлашган. Бу чегара Эрон учун Шимолга чиқишнинг ягона йўли ва Арманистон учун Эрон орқали Жанубга чиқиш йўли ҳисобланади.

    Агар Зангазур коридори очилса, Арманистоннинг жанубий қисми (Сюник вилояти) орқали Озарбайжоннинг ғарбий ҳудуди билан Нахчиван автоном республикаси туташтирилади.

    Коридор транзит ҳудудга айлангани учун Эрон Арманистонга бевосита чиқиш имконидан амалда маҳрум бўлиши мумкин. Яъни транспорт ва иқтисодий оқимлар Эрондан эмас, балки Зангазур йўлагидан ўтишни бошлайди.

    Табиийки, бундай хавотирлар ва рисклар Москва ва Теҳронни унга қарши чоралар кўришга ундайди. Сиёсий шарҳловчи Абдували Сойипназаровнинг фикрига кўра, Россия бу минтақадаги таъсирини йўқотмаслик учун Арманистондаги айрим кучларни қўллаш орқали мавжуд ҳокимиятни ўзгартишга ҳаракат қилиши мумкин.

    “Маълумотларга кўра, ҳозирда Россия Гюмри яқинидаги ҳарбий базасида аскарлар сони кўпайтирмоқда. Ҳатто бир неча бор провокацион ҳаракатларни амалга оширган. Айтмоқчи бўлганим, Россия нима қилиб бўлса ҳам Зангазур йўлагига суқилиб киришга интилади. Россия кўпроқ Арманистондаги ҳокимиятни алмаштиришга ҳаракат қилмоқда”, дейди у.
    Picture background
    Фото: YouTube

    Бир ўқ билан уч қуён

    Жанубий Кавказ минтақасидаги ўзгаришлардан катта манфаат кўраётган давлат – бу АҚШ. Америка воситачилигида имзоланган Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги яқиндаги тинчлик келишуви, бу йўналишни ривожлантириш ва бошқариш бўйича 99 йиллик концессияни америкалик консорсиумга тақдим этиши, Вашингтоннинг минтақадаги чуқур манфаатдорлиги ва фаол иштирокининг ёрқин далилидир.

    Мазкур лойиҳа “Халқаро тинчлик ва фаровонлик йўлида Трамп маршрути” (ТРИПП) деб қайта номланиб, минтақадаги хавфсизлик ва иқтисодий алоқаларнинг янги архитектураси сифатида тақдим этилмоқда ҳамда АҚШ манфаатларини бир нечта асосий йўналишда акс эттиради ва илгари суради.

    Шу билан бирга, ушбу лойиҳада АҚШнинг асосий ролда бўлиши, минтақадаги геосиёсий рақиблари бўлган Россия, Эрон ва Хитой таъсирини заифлаштиради. Бу маънода Вашингтон бир ўқ билан уч қуённи урмоқда.

    Анъанавий равишда Россия Жанубий Кавказдаги етакчи ўйинчи ва хавфсизлик кафолатчиси бўлиб келган. Аммо Украинадаги уруш ва минтақа давлатларининг ташқи сиёсатини қайта йўналтириши бўшлиқни юзага келтирди ва АҚШ уни фаол равишда тўлдирмоқда.

    Picture background
    Оқ уйда Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари
    Фото: cалибер.аз

    Арман–озарбайжон можаросини ҳал қилишда асосий воситачи ролини ўз зиммасига олиб, муҳим транспорт артериясини назорат қилиш орқали Вашингтон минтақанинг Москвага қарамлигини камайтирмоқда ва Россияни одатий ҳакамлик ролидан сиқиб чиқармоқда.

    Зангазур коридори Озарбайжондан унинг Нахичеван эксклавига, у ердан эса Туркияга тўғридан-тўғри транспорт йўлини яратади ва Эрон ҳудудини четлаб ўтади. Бу “Шимол–Жануб” коридори ҳамда Шарқ ва Ғарбни боғловчи бошқа йўналишларда Эроннинг транзит давлати сифатидаги салоҳиятини пасайтиради. АҚШ учун бу нафақат Эронга иқтисодий босим ўтказиш, балки унинг минтақавий геосиёсий амбицияларини чеклаш ва шимолий чегараларида Ғарб назоратидаги транспорт марказини яратиш имкониятидир.

    Зангазур йўналиши “Ўрта коридор” (Транскаспий халқаро транспорт йўналиши)нинг муҳим бўғинидир. У Хитой ва Марказий Осиёни Россия ва Эрон ҳудудларидан четлаб ўтган ҳолда Европа билан боғлашга мўлжалланган. Ушбу участка устидан назорат АҚШга Евросиё савдо ва логистикасига таъсир ўтказиш имконини беради.

    Picture background
    Фото: haberler.com

    Хитой омили

    АҚШ билан қарама-қаршиликнинг тобора ортиб бориши – Хитой учун қуруқлик орқали Европага борадиган янги йўлларни излашни тақозо қилмоқда.

    Ўрта йўлак Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббусига тўлиқ мос келади. У Россия ва Сувайш йўлларидан мустақил, Каспий орқали ўтувчи вариантдир. Зангазур — айнан шу йўлнинг Жанубий нуқтаси. Шунинг учун ушбу коридор “Бир камар, бир йўл” мақсадларига мос келади.

    Ўрта йўлак ва Зангазур бўғини ишга тушса, Хитойдан Европагача мултимодал транзит вақтларини сезиларли қисқартириш мумкин. Мавжуд таҳлилларда умумий вақт 12 кунгача ёки баъзи сегментларда 15 кунгача қисқариши кўрсатилган. Бу Хитойнинг етказиб бериш занжирларини диверсификация қилади ва баъзи маҳсулотларда логистик харажатларни пасайтиради.

    Зангазур орқали Хитой Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ орқали Туркия ва Европа бозорларига янада тезроқ чиқиши мумкин. Бу эса энергетика ва товар транзити учун янги имкониятлар яратади. Бундан ташқари, Хитой компаниялари учун янги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишга имконият пайдо бўлади. Бироқ бир муаммо бор. У ҳам бўлса коридорни АҚШ ихтиёрига ўтгани.

    Picture background
    Хитойнинг "бир макон, бир йўл" лойиҳаси
    Фото: YouTube

    Чунки Қўшма Штатлар транзит оқимлари ва қоидаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Яъни турли тарифлар, транзит қоидалари, рухсатномалар орқали иқтисодий босим ва сиёсий шантаж механизмлари ишга солиниш эҳтимоли катта. Бу эса Хитой учун жуда нохуш ҳолат. Боиси, транзит йўллари энди “нейтрал” эмас, балки стратегик восита айланмоқда.

    Хулоса қилиб айтганда, Зангазур йўлаги атрофидаги баҳслар шуни кўрсатадики, бу лойиҳа оддий транспорт йўлаги эмас — бу минтақа геосиёсатининг марказий элементи. У баъзилар учун иқтисодий тараққиёт кўприги бўлиши мумкин, бошқалар учун эса геосиёсий тузоқ сифатида кўрилади. Якунда йўлакнинг тақдири фақат Озарбайжон ва Арманистон қарорларига эмас, балки Москва, Анқара, Теҳрон, Вашингтон ва Пекиннинг стратегик ўйинларига ҳам боғлиқдир.

    12 август, 20:12   Изоҳ (0)   1854
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Озарбайжон#Арманистон#Зангазур#Трамп#Россия
    Сардор Али Нурматов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45

    Суперлига. “Қўқон-1912” сафарда “Шўртан”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 22:42

    Ўзбекистонда ойлик даромади кўплар инфляцияни кучлироқ сезаётгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 22:30

    Коинотда илк бор Қуёш тизимининг эгизаги топилди

    Дунё | 12 август, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.