• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Хориж мультфильмлари таъсирида улғаяётган болалар, қаровсиз қолган ўзбек анимацияси — ёш аниматорларни қийнаётган муаммолар нимада? (фото, видео)

    Кинематография агентлиги ҳузуридаги “Мултипликацион фильмлар студияси” ДУК фаолияти тугатилгач, ўзбек анимацияси ривожи бутунлай хусусий студиялар зиммасида қолди. “Дарё” мухбири билан суҳбатда хусусий секторда фаолият юритаётган аниматорлар Ўзбекистонда мултипликация санъатининг аҳволи, унинг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар ва миллий мультфильм қаҳрамонларини яратиш йўлидаги изланишлар ҳақида гапирди.

    28 октябрь — Халқаро анимация куни. Бу кун 2002 йилдан бери дунёнинг 110 дан ортиқ давлатларида нишонланади. Гап шундаки, 1892 йил худди шу куни француз рассоми ва ихтирочиси Эмил Рейно Париж шаҳридаги Гревен музейида илк мультфильм намунасини томошабинларга намойиш қилган.

    Ўзбекистонга мултипликация санъати кириб келганига эса ярим асрдан ошди. Бу даврда 500 га яқин мультфильмлар яратилди. Уларнинг 10 дан ортиғи халқаро фестиваль ва танловлар ғолиби сифатида эътирофга эришган, тан олинган. Тўғри, соҳада катта меҳнат ва ютуқлар бор. Аммо ўзбекистонлик болалар ҳануз хориж мультфильм қаҳрамонлари билан улғайишмоқда.

    Анимация санъати жуда катта кучга эга. Ундан яхши мақсадда ҳам, ёмон мақсадда ҳам, тарбия учун ҳам, тарғибот йўлида ҳам фойдаланиш мумкин, — дейди Astir animation studio раҳбари, режиссёр-аниматор Абдулатиф Ҳайдаров.

    Фото: “Дарё”
    Абдулатиф Ҳайдаров
    — Кўплаб давлатлар анимация санъатидан самарали фойдаланади. 4-5 ёшли бола ҳамма ахборотни — ёмон бўлсаям, яхши бўлсаям — тўғри қабул қилади ва бир умрга хотирасида сақлаб қолади. Биз шу пайтда уларнинг онгини ҳимоя қилишимиз керак. Бунда бизга анимация санъати ёрдам беради. Демоқчиманки, болалар катта бўлгач, уларнинг қусурларини муҳокама қилишдан кўра, авлод тарбиясида мультфильмлар кучидан максимал фойдаланишимиз мақсадга мувофиқ. 
    Лекин, афсуски, ўзбек анимацияси, рамзий айтганимизда, бир ривожланиш учун бир ўрнидан туради, юрмоқчи бўлади, яна йиқилади — шундай жараёнда. Соҳага қизиқиб кирганларнинг, тахминан, етмиш фоизи ҳам, яхшиси, бошқа соҳани танласам бўларкан, деган хулосага келади. Аксарияти анимациядан кетади.

    DIP Animation Studio раҳбари Павел Ким ҳамкасбининг фикрларига қўшимча қиларкан, анимация ривожи мамлакат ҳаётида ҳам ғоявий, ҳам молиявий жиҳатдан муҳимлигига тўхталди.

    Фото: “Дарё”
    Павел Ким
    — Ўзбекистоннинг болалар учун мўлжалланган телеканалларида, асосан, хорижий контентни кўрасиз, яъни бу сизнинг мафкурангиз эмас, уларга бошқа давлатларнинг мафкураси, ғояси сингдирилган. Агар ёш авлод миллий қадриятларингиз асосида ўсиб-улғайишини истасангиз, у ҳолда сиз ўз мультфильмларингизни ишлаб чиқаришингиз, ўз контентингизни яратишингиз керак. Бундан ташқари, муваффақиятли мультфильмлар ортидан катта даромад ҳам келади. Масалан, Россиянинг Peppa Pig мультфильмининг тахминий қиймати 3,5 миллиард доллар. Россиянинг Аэрофлот авиакомпаниясининг тахминий қиймати эса 1,5 миллиард, яъни Peppa Pig анимацияси Россиядаги самолётлар паркига эга энг йирик авиакомпаниядан уч баравар қимматроқ.

    2017 йилда Миллий кинематографияни янада ривожлантиришга қаратилган президент қарорида мултипликацион фильмларни 2018 йилда 15 та, 2022- йилдан бошлаб эса ҳар йили 50 тадан ишлаб чиқариш белгиланганди.

    Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Бекзод Саломовга кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда умумий бюджети қарийб 9 млрд сўмлик 11 та кўп қисмли анимацион фильм ишлаб чиқарилган.

    Фото: “Дарё”
    Бекзод Саломов
    — Асосан, хусусий студияларда маҳсулот ишлаб чиқариляпти. Қарордаги белгиланган кўрсаткични давлат студияси амалга оширолмади. Чунки янги техникалар ва замонавий билимларга эга ходимларимиз йўқ эди. Тошкентда замонавий технологиялар асосида ишлайдиган 4 та катта анимацион студия фаолият юритади. Улар давлат буюртмаси билан ҳам маҳсулотлар ишлаб чиқаряпти. Айнан Кинематография агентлиги буюртмаси ҳақида гапирсак, 2021 йилдан бери агентлик анимация учун пул ажратгани йўқ, чунки маблағлар асосан кинога сарфланяпти. Бундан ташқари, агентлик ҳузуридаги “Мултипликацион фильмлар студияси” ДУК фаолияти ҳам тугатилган. Лекин тез орада шахсий студиялар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш режамизда бор. Шунингдек, агентлик қошида анимация студиясини тиклаш борасида ҳам изланишлар олиб боряпмиз.

    Анимация соҳасида ўн икки йиллик тажрибага эга рассом-иллюстратор Зилола Ҳамидованинг айтишича, бугунги кунда бу соҳада, асосан, қизиқувчилар, “фанат”лар ишлаяпти.

    Фото: “Дарё”
    Зилола Ҳамидова
    — Ўзбекистонда анимация даромад келтирувчи соҳа эмас. Лойиҳаларни бошлаш ҳам жуда қийин, бюрократик тўсиқлар кўп. Бундан ташқари, улар доимий эмас. Агар лойиҳалар тўхтаб қолса, соҳа вакиллари ишсиз қолиб кетади. Аниматорлар соҳадан кетишига сабаб бўлаётган омиллардан бири шу. Яхши кадрлар оила боқиш учун бошқа йўналишларга мажбур ўтиб кетишади. Бу эса жуда ачинарли. Анимация ривожида лойиҳалар доимийлигини таъминлаш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Менга  ҳам кўпчилик хорижий компаниялар билан ишласанг бўлмайдими, дейишади. Бу борада таклифлар бўлган. Лекин мен менинг фарзандларим ўзимиз ишлаб чиқарган мультфильмларни кўриб улғайишини хоҳлайман. Агар бугун биз қаттиқ ҳаракат қилмасак, бу шунчаки орзулигича қолиб кетиши мумкин. Шунинг учун умид билан соҳадаги фаолиятимни давом эттиряпман.

    Ўзбекистонда аниматорлар янги қаҳрамонлар яратишдан манфаатдор эмас, чунки уларнинг интеллектуал мулкка эгалик қилиши, муаллифлик ҳуқуқлари автоматик таъминланмайди. DIP Animation Studio лойиҳа менежери Маҳмуд Газиев студиялар даромадига салбий таъсир ўтказаётган омилларга тўхталди.

    Фото: “Дарё”
    Маҳмуд Газиев
    — Бизда қайсидир анимацион студия томонидан ойлар, йиллар давомида изланиб яратилган қаҳрамонлар оммалашгач, ундан ҳар ким бемалол фойдаланиши мумкин. Миллиардлаб пул сарфланган персонажларни дуч келган “тадбиркор” ҳеч кимдан сўрамасдан, ўз маҳсулотларида ишлата олади. Аслида улар фойдаланиш учун муаллифдан лицензияни сотиб олиши, шу орқали интеллектуал мулк эгаси яратган маҳсулотидан даромад кўриши керак. Бу бўйича қонун ишламаганлиги учун бизга ўхшаган компаниялар ўз маҳсулотларимизни муҳофаза қилолмайди. Натижада аниматорлар янги қаҳрамон яратишга, мултипликацияга сармоя киритишга ошиқмайди. Бу кетишда соҳа орқага кетишда давом этади. Даромад бўлмагандан кейин ҳеч ким анимацияни ўрганмайди, бор мутахассислар эса соҳадан чиқиб кетади, янги компаниялар очилмайди.

    Соҳа вакилларининг фикрича, ўзбек анимацияси ислоҳотларга муҳтож. Агар давлат молиявий қўллаб-қувватласа, Ўзбекистонда сифатли мультфильмлар ишлаб чиқариш салоҳиятига эга студиялар ва мутахассислар етарли. Умид пайдо бўлса, уларнинг сафи янада кенгаяди.

    — Ўзбекистонда анимация ривожланишнинг бошланғич босқичида, чунки асосан анимациялар хусусий студияларнинг ўз маблағлари эвазига ишлаб чиқарилади. Жараён деярли давлат томонидан қўллаб-қувватланмайди, асосан хусусий сектор томонидан молиялаштирилади. Бундан ташқари, бозор йўқ, лицензиялаш ва дистрибуция хизматлари ҳали тўла шаклланмаган. Хорижий тажрибани ўрганиш керак. Масалан, Россия ва Жанубий Кореяда анимацияни ривожлантиришда хусусий студиялар учун солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими ишлайди. Давлат молиявий ёрдам, солиқ имтиёзлари ва субсидиялар ажратади. Агар давлат халқаро фестиваллар ўтказса, унга йирик телеканаллар ва телепродюсерлар, турли компания ва студияларни таклиф қилиб, Ўзбекистонда анимация борлигини, уни сотиб олиш ёки ўз маҳсулотларини таклиф қилиши учун бозор шакллантиришга кўмаклашса, анимация анча тез ривожланади, — дейди Павел Ким.

    Агар ўзбек анимацияси ривожланса, айни пайтда хориж компаниялари билан ишлаётган ўзимизнинг малакали мутахассислар миллий контент яратиш учун ишлай бошлайди.

    — Ҳаммаси маблағга бориб тақалади. Ҳозир нега Ўзбекистонда студия кам, дейиш мумкин, лекин иш бўлмаса студия очишдан фойда йўқ. Мультфильмлар ишлаб чиқариш буюртмалари кўпайса, соҳага сармоя доимий киритилса, ўз-ўзидан ишлаб чиқариш ҳажми ошади, янги студиялар ҳам очилади. Айтайлик, ўнта ишга буюртма берилса, ичидан ҳеч бўлмаса учта-тўрттаси муваффақиятли чиқади. Лекин ишнинг юриб кетиши учун битта-иккита лойиҳа бериб, ундан яхши натижа кутиш бир оз қийин. Лекин кадрлар муаммо, мутахассис етишмайди, деган фикрга мен қаршиман. Чунки ҳозирги кунда сир эмас, энг малакали кадрларимиз чет эл компаниялари учун ишлашмоқда. Сабаби оддий, улар яхши пул тўлайди. Миллий контент учун ишлаётганлар эса ўзбек анимациясида ниманидир ўзгартириш иштиёқи билан соҳада юрибди, — дейди Абдулатиф Ҳайдаров.

    Ёш аниматорлар мамлакатимизни мултипликация санъати орқали ҳам дунёга танитиш мумкинлигига ишонади. Бошқа давлатларнинг анимация ютуқларини ўзлаштириш, тажриба алмашиш, тренддаги анимациялар, мультфильмларга қўйилаётган талабларни ўрганиш асосида қанча кўп маҳсулот ишлаб чиқарилса, ўзбек анимацияси халқаро бозорга чиқади.

    — Биринчи лойиҳамиз, “Помидор дўппи” анимацияси маҳаллий бозор учун мўлжалланган эди. Энди биз нафақат Ўзбекистондан, балки хориждан сармоя киритилиши учун дунёга машҳур бўладиган лойиҳаларни амалга оширмоқчимиз. Студиямиз дунё бозори учун ҳам сифатли контентлар намойиш қилишини истаймиз. Хорижликлар аллақачон ўзбек анимациясига қизиқа бошлашган. Улар билан гаплашганимизда Ўзбекистонда бу даражада анимациялар яратилаётганини билмасдик, ўзбек анимациясини одам кўрганда бутунлай бошқача қабул қилади, дейишади. Агар биз ҳаракат қилсак, мамлакат имижини бутунлай янги даражага олиб чиқишимиз мумкин. Бирорта яхши фильмни томоша қилиб, унинг қайси давлатда ишлаб чиқарилганини кўрсангиз, дарҳол бу мамлакатга янада бошқача назар билан қарай бошлайсиз. Яъни биз ҳам катта лойиҳаларни амалга оширсак, сифатли анимациялар, мультфильмлар ишлаб чиқарсак, чет элда ҳам талабга эга бўлади. Шу орқали биз мамлакат имижини ўзгартирамиз ва ўзбек анимациясини ривожлантирамиз, — дейди аниматор-режиссёр Павел Ким.

    Эътироф этиш керак, ўзбек аниматорлари ўтган яқин беш йилликда ҳам ўз томошабинларига эга бўлган ўнга яқин сифатли мультфильмлар яратишди. Улар орасида “Сеҳрли танбур”, “Ғилдиракли уй”, “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат”, “Автосаргузаштлар” анимациялари ўзимизда ва халқаро фестивалларда эътироф этилди. Ишлаб чиқариш давом этяпти. Ҳар йили режалар тақдим этилиб, йил якунида ҳисобот берилади. Аммо ўзбек анимация санъатида эришилаётган ҳақиқий натижалар ҳисоботларда эмас, қачонки Ўзбекистон болалари ўзимизда яратилган миллий мультфильм қаҳрамонлари билан улғая бошлаганда кўринади.

    Суҳбатни “Дарё”нинг YouTube каналида тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

    Мақсуда Абдуқаюмова суҳбатлашди

     

    28.10.2023, 22:20   Изоҳ (0)   24244
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳинд киносидаги энг кўп гонорар тўланадиган актрисалар (фото)

    27.10.2023, 15:57

    Дэниел Редклифф “Гарри Поттер” сёмкасидаги бахтсиз ҳодиса туфайли фалажланиб қолган дублёри ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда

    26.10.2023, 16:28

    Жеки Чан, Жет Ли ва жаҳон киносини ўз маҳорати билан забт этган осиёлик актёрлар (фото)

    26.10.2023, 14:40

    “Хатико”, “Титаник”, “Яшил маскан”: нейротармоқ севимли фильмларнинг бахтли якунини намойиш этди

    26.10.2023, 12:40

    Голливуд актёри Дуэйн Жонсон Париж музейидаги мум ҳайкалига ўзгартириш киритишларини сўради

    25.10.2023, 19:40

    Голливуд актрисаси Мерил Стрип 45 йиллик турмушдан сўнг турмуш ўртоғи билан ажрашди

    25.10.2023, 10:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.