• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Яқин қариндош эканликларини кўпчилик билмайдиган машҳур актёрлар (фото)

    Мазкур Голливуд актёрларини нафақат биргаликда суратга тушган фильмлари, балки яқин қариндошчилик ришталари ҳам боғлаб туради.

    Жулиа Робертс — Эмма Робертснинг холаси

    Робертс — кенг тарқалган фамилия бўлгани билан кино мухлислари Эмма ва Жулия шунчаки бир хил фамилияли эканлигини тан олишмайди. Аслида “Гўзал аёл” ва “Ноттинг Ҳилл” фильмлари юлдузи “Қичқириқ қироличаси” сериали юлдузининг холаси ҳисобланади. Эътиборли жиҳати шундаки, айнан Жулия Эммада кинога бўлган муҳаббатни уйғотган. Бўлажак актриса доимо суратга олиш ишлари билан банд бўлган холаси билан вақт ўтказарди. 

    Шу билан бирга, Эмманинг онаси қизининг болалигиданоқ ҳаётини экран билан боғлаб қўйишидан хавотирда эди. Шунинг учун у Эмманинг қизиқиши шунчаки оддий ҳобби бўлиб қолишига умид қиларди. Бироқ онасининг истагига қарамай, Эмма 9 ёшидан бошлаб кинофильмларда суратга туша бошлади.

    Дензел Вашингтон — Жон Девид Вашингтоннинг отаси

    Дензел Вашингтон “Машғулот куни”, “Ғазаб”, “Гангстер” ва “Илай китоби” каби фильмлари билан машҳур. “Малколм Икс” фильмида Дензел ўғли Жон билан рол ўйнаган, аммо уни ҳеч ким пайқамаган, чунки у оммавий саҳнада иштирок этган. Ўшандан бери Жон ҳақида у футболчи бўлганидан ташқари кўп нарса маълум эмас эди. Аммо кутилмаганда 2017 йилда у кинода рол ўйнай бошлади ва 2018 йилда Жон бош ролни ўйнаган машҳур “Қора клан” фильми экранларга чиқди.

    Жейми Ли Кертис — Жанет Ли ва Тони Кертиснинг қизи

    1951 йилда “Психо” фильми билан танилган Жанет Ли ва “Жазда фақат қизлар” фильми билан машҳур бўлган Тони Кертис турмуш қуришади. Орадан 7 йил ўтгач, уларнинг фамилиясини олган қизи Жейми туғилади. Жейми мактабни тугатгандан кўп ўтмай кинода суратга тушишни бошлайди ва атиги 19-20 ёшида “Ҳеллоуин”да ўйнаб, тезда муваффақиятга эришади. Ўшандан бери у франшизанинг ажралмас қисмига айланади, шунингдек, “Ҳақиқий ёлғон” ва “Жой алмашиш” фильмларида рол ўйнайди.

    Уаятт Расселл ва Кейт Хадсон — опа-ука

    “Борт ортида” ва “Қушча” фильмларида рол ўйнаган Голди Хоун 1979 йилда мусиқачи Билл Хадсондан қизи Кейтни дунёга келтиради, у бир йил ўтгач, романтик комедия фильмларида, хусусан, “10 кун ичида қандай қутулиш мумкин” ва “Келинлар жанги” фильмларида иштирок этади. Тўрт йил ўтгач, Голди Курт Расселга турмушга чиқади ва 1986 йилда унга ўғли Уаяттни дунёга келтиради. У ҳам худди опаси Кейт каби ота-онасининг изидан боради, лекин қисқа вақт ичида катта муваффақиятга эришади — 2021 йилда у Marvel кино оламининг бир қисмига айланди, бу эса уни ақл бовар қилмайдиган даражада машҳур қилди.

    Ҳью Грант ва Томас Броди-Сангстер — холаваччалар

    Гарчи Ҳью Грант ва Томас Броди-Сангстер 2003 йилдаги “Ҳақиқий севги” фильмида бирга иштирок этган бўлса-да, уларнинг яна баъзи умумий томонлари бор. Романтик комедияни суратга олиш пайтида Ҳью ёш ҳамкасби унинг холаваччаси эканлигини ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган. Бу ҳақда Грантга Томаснинг ўзи гапириб беради — унинг бувиси ва Ҳьюнинг катта бувиси опа-сингил бўлганини биларди. Шундай қилиб, Броди-Сангстер Ҳьюнинг узоқ қариндоши бўлиб чиқди.

    Том Круз ва Уилям Мапотер — амакиваччалар

    Том Круз ва Уилям Мапотер ўртасидаги алоқани аниқлаш учун Круз Томнинг ягона фамилияси эмаслигини билиш кифоя. Аслида унинг исми Томас Круз Мапотер IV. Том Крузнинг амакиваччаси бўлган “Тирик қолиш” сериалидаги Уилям ҳам худди шундай фамилияга эга. Қизиғи шундаки, Том ва Уилям бир неча бор бирга ишлаган: улар “Асосий фикр”, “Ванилранг осмон”, “Уддалаб бўлмас топшириқ 2”, “Магнолия” фильмларида бирга рол ўйнаган.

    Николас Кейж — Френсис Форд Копполанинг жияни

    Кўпчилик Николасни Кейж фамилияси билан билади, лекин бу тахаллусни у суперқаҳрамон Люк Кейждан илҳомланиб олган. Бироқ карьерасининг бошида Николас ҳақиқий фамилияси — Коппола билан ўйнаган. Кейинчалик актёр машҳур фамилиясидан воз кечишга қарор қилади, чунки ўзини таниқли амакиси билан таққослашларини ва ҳаммасига фақат фамилияси туфайли эришгани ҳақида гапиришларини истамайди.

    Охир-оқибат Николас Френсис Форд Копполасиз ҳам муваффақиятга эриша олишини исботлайди, чунки Кейж бўлгач, у “Арвоҳ пойгачи”, “Миллат хазинаси”, “Юзсиз” фильмларида иштирок этади.

    25.10.2024, 13:40   Изоҳ (0)   14742
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар#қариндошлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг 16 ёшли қизи Вивен Голливудда иш бошлади

    02.08.2024, 16:25

    Экранда севишганлар ролини қойилмақом тарзда ўйнаган бўлса-да, реал ҳаётда бир-биридан нафратланган жуфтликлар

    08.08.2024, 13:40

    Голливудни забт этган корейс актёрлари (фото)

    11.08.2024, 12:50

    Кутилмаганда бир-бирига қариндошлиги маълум бўлган машҳурлар  

    15.08.2024, 19:50

    Голливуднинг энг бой актёрлари бешталиги: улар бу даражага қандай эришди? 

    20.08.2024, 17:30

    Битта фильмда суратга тушиб, 100 млн доллардан кўпроқ пул ишлаган Голливуд актёрлари

    11.09.2024, 15:57

    Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида Бетменнинг юлдузи ўрнатилади

    18.09.2024, 18:05

    Леонардо Ди Каприо, Люк Бессон ва сайёрадаги экологик вазиятни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшаётган машҳурлар

    20.09.2024, 13:32

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    “Матрица” фильми 25 ёшда: Нeo, Тринити ва фильмдаги бошқа қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    27.09.2024, 10:45

    “Уста ва Маргарита”, “Чол ва денгиз” . Голливуд актёри Дэниэл Редклиффнинг бошқа севимли китоблари

    30.09.2024, 18:15

    Жонни Депп Испаниядаги болалар касалхонасига капитан Жек Читтак образида ташриф буюрди (видео)

    30.09.2024, 10:55

    “Битта образда қолиб кетган”: фильмларда бир-бирига ўхшаш ролларни ижро этган актёрлар

    30.09.2024, 13:45

    Узоқ йиллардан бери қалин дўст бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    12.10.2024, 14:57

    Анжелина Жоли унинг дунёқарашини ўзгартириб юборган роли ҳақида сўзлаб берди

    02.10.2024, 14:49

    Энг кўп “ўладиган” актёр: машҳур фильмлардаги Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ғайриоддий ҳолатлар

    03.10.2024, 15:40

    Непотизм ёки истеъдод? Битта соҳада фаолият юритадиган Голливуд юлдузлари 

    04.10.2024, 09:45

    Кейт Уинслетнинг муваффақият тарихи: Доим тўлалигидан уялган қиз қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди? (фото)

    08.10.2024, 09:50

    Голливуд тарихидаги культ фильмларнинг энг омадсиз сиквеллари (трейлер) 

    08.10.2024, 12:55

    Актёр Киану Ривз профессионал автопойгада дебют қилди, аммо машинаси трассадан чиқиб кетди (видео)

    09.10.2024, 10:50

    Катта актёрларнинг кичик образлари: Фильмларда эпизодик ролларни ижро этган Голливуд юлдузлари (фото)

    15.10.2024, 14:10

    Ҳанузгача “Оскар”га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    17.10.2024, 14:50

    Жан-Клод Ван Дамм 64 ёшда: машҳур актёр қайси русумдаги автомобилларни бошқаради? (фото)

    21.10.2024, 14:11

    Смартфонлардан умуман фойдаланмайдиган машҳурлар (фото)

    22.10.2024, 13:35

    Оиласини карьерасидан устун қўйган Голливуд юлдузлари (фото)

    24.10.2024, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.