• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентда янги автомобиль ихлосмандлари тахминан 100 млрд сўмга чув тушди. Улар масъуллардан нажот кутмоқда

    Ўзбекистонлик аксарият одамлар, дейлик ўрта қатлам вакилларининг айни кундаги асосий орзуларидан бири нима? Сиз ҳам янги машина сотиб олиш ва уй харид қилиш десангиз ажаб эмас. Инсон табиати шундайки, унга орзулари ҳақида гапирсангиз, орзуларига тез ва осон етишиш имкони борлигини айтсангиз, унинг учун сиздан-да яхши суҳбатдош йўқ. Шу сабаб ҳам уни тез ва осон ўзингизга эргаштирасиз. Ўзбекистонликларнинг энг нозик нуқтаси ҳам шу. Айнан шунинг учун ҳам бугун Ўзбекистонда автомобиль ва уй сотиб олиш билан боғлиқ фирибгарликлар урчиган. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир марта мана шундай хабарларга кўзингиз тушади. “Дарё”га келиб тушган навбатдаги мурожаатлар ҳам айнан шу муаммо билан боғлиқ бўлди. 

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи Маърифат Ўратова Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги автосалонларнинг биридан машина харид қилиш учун 83 миллион сўмдан ортиқ маблағ тўлаганини, бироқ айни кунга келиб алданиб қолганини айтмоқда. 

    Маърифат Ўратова
    Фото: “Дарё”
    2023 йилнинг 26 сентябрь куни Сергели туманидаги “Аvtоboom 007” автосалонидан оқ Gentra сотиб олиш учун 83 миллион 243 минг сўм тўладик. Шартномага кўра, машинамиз 2024 йилнинг 26 февраль куни бизга топширилиши керак эди. Лекин айни кунда ҳам машинадан дарак йўқ, дейди автомобиль харид қилиш учун автосалонга пул тўлаган фуқаро. 

    Мурожаатчиларга кўра, улар алданиб қолаётганини билгач, 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида кўплаб ташкилотларга, жумладан, ички ишлар органларига ҳам мурожаат қилган. Шунингдек, Сергели туман прокуратурасига ҳам шикоят қилган. Аммо натижа чиқмаган. 

    Тошкент шаҳридаги яна бир ҳолат ўзбекистонликларнинг орзу-ҳавас ортидан қувиб, катта маблағга чув тушганлари ҳақида. “Дарё”га мурожаат қилган фуқарога кўра, улар янги автомобиль харид қилиш орзусида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Allianse Motors МЧЖга миллиардлаб пул тўлаб, айни кунда алданиб қолган. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, автомобиллар учун тўланган пуллар 100 миллиард сўмдан ошади. 

    Махтумқули кўчасидаги Allianse Motors автосалони фирибларига учганларданмиз. Уларга машина учун пул тўлаб, автокредитлар қилинган. Шу бўйича Яшнобод туман прокуратурасига мурожаат қилганмиз. Ариза берганмиз, улар чора кўрамиз дейишган лекин чора кўришмаган. Ундан кейин шаҳар прокуратурасига ўтган. Ҳозир Бош прокуратурага келиб турибмиз. Сарсон бўляпмиз. Фақат ваъда беришмоқда. Натижа йўқ, дейди автомобиль харид қилиш мақсадида автосалонга пул тўлаб куйиб қолган яна бир мурожаатчи. 
    Улуғбек Турматов
    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчининг билдиришича, улар автомобиль учун тўловни банк орқали амалга оширган. Фақат автосалон ҳисоб рақамига унинг номидан тўланмаган. 

    Ўша пайтда менда гумон пайдо бўлганди. Нега бунақа десам, 5 фоизлик комиссиядан ютасиз дейишганди. Қолаверса, мен улардан аввал ҳам автокредит олганим учун ишонганман, дейди Улуғбек Турматов. 

    Мурожаатчи фуқаронинг ҳисоб-китобига кўра, У BYD русумли автомобиль учун 111 миллион сўм бошланғич тўлов, 11 миллиондан ортиқ суммани суғурта учун ва яна уч ойлик кредит тўлови учун 25 миллион сўм тўлаган. 

    Мен бошланғич тўловни шу йилнинг февраль ойида салон директори Давлатбек Нарзиев, яна Собир исмли раҳбарга тўлаганман. Ундан кейин бошқа директор қўйишди. Сўнгра Шаҳзода Нарзиева деган опаси бизга рўбарў келиб, пулларингни қилиб берамиз деб алдаб келишди. Менга ўхшаган алданганлар жуда ҳам кўп. Ҳозир на машинасини олишди, на пулини, дейди мурожаатчи. 
    Санжарбек Абдураҳмонов
    Фото: “Дарё”

    Санжарбек Абдураҳмонов исмли мурожаатчи ушбу автосалонга BYD Champion русумли автомобиль учун автосалоннинг Суҳроб Султонов исмли ходимига 26 минг 500 доллар тўлаган.

    2024 йилнинг июль ойида BYD Champion’га 26 минг 500 доллар пул тўлаганман. Машинани 4 кунда олиб келиб бераман деганди. Тўрт кундан кейин келсам пул ҳам, машина ҳам йўқ. Нима қилсангиз қилинг, ўлдириб юборинг деб туриб олган. Улар 15 киши бўлиб, шаҳар ўртасида ҳаммадан қўрқмай пул йиғган. Кўпчилиги кўчада юрибди. Шахсан мендан пул олган Суҳроб Султонов кўчада юрибди. Шаҳзоданинг укаси Давлатбек ҳам кўчада маза қилиб юрибди. Шаҳзода ҳамма айбни ўзим қилганман дея, барча шерикларини чиқариб юбормоқчи бўляпти. Сабаби бу ерда 15 нафар одам бўлса бошқа, битта одам бўлса бошқа вазият бўлади. Булар буни билади. Қолаверса, айбни бўйнига олаётган Шаҳзода ҳомиладор. Ёнидаги болалар ҳам биз билмаганмиз деб сувдан қуруқ чиқишга уриняпти. Аслида улар бизга ҳеч қандай машина қилиб берилмаслигини билган. Билса-да, пул йиғган, дейди Санжарбек Абдураҳмонов.

    “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган яна бир мурожаатчининг айтишича, у ҳам янги автомобиль сотиб олиш учун Allianse Motors автосалонига салкам 30 минг доллар тўлаган. Аммо айни кунга келиб, на пул бор, на машина. 

    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчиларнинг ОАВ вакилларига билдиришича, Allianse Motors автосалонига автомобиль учун пул тўлаб алданганлар 120 нафарга борган. Улар тўлаган пул миқдори эса 100 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. 

    Тошкент шаҳридаги Allianse Motors МЧЖ масъулларига нисбатан 2024 йилнинг июль ойида жиноят иши қўзғатилганди. Ўшанда автосалон мансабдори машина олиб келиб бериш ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, фуқароларнинг 6 миллиард сўмдан ортиқ пулини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборгани маълум қилинганди. Автосалон масъулларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва бошқа модда билан жиноят иши қўзғатилган. Жамият мансабдор шахслари 19 нафар фуқарога автомашина олиб келиб бериш ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, 6 миллиард 169 миллион сўм тўлов пулини ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишгани аниқланган. “Кун.uz” нашрининг ёзишича, 2021 йил декабрь ойида давлат рўйхатидан ўтказилган Allianse Motors МЧЖ Давлатбек Нарзиевга тегишли.

    14.10.2024, 23:30   Изоҳ (0)   15519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #пул#машина#фирибгарлик#BYD#автосалон#мурожаат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда ўзини ДХХ ходими деб таништириб, фуқарога Tashkent City’дан уй ва машина олиб бериш учун 1100 доллар олган шахс ушланди

    04.04.2022, 23:13

    Хоразмда пул эвазига фуқароларга субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган банк кассири ушланди

    10.04.2022, 21:24

    Хоразмда 10 млрд сўмлик иссиқхона анжомларини сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    12.04.2022, 16:54

    «Аҳмадбой васвасаси» — Ўзбекистондаги энг шов-шувли молиявий пирамида асосчиси Аҳмаджон Турсунбоев фаолияти хронологияси

    26.04.2022, 12:05

    Қашқадарёда кредитга машина олиб беришни ваъда қилиб, 70 нафар фуқаронинг 1,5 млрд сўм пулини «еб кетган» шахсларга суд ҳукми ўқилди

    23.05.2022, 20:56

    Ўзбекистонда кутилмаган молиявий ҳолатлар учун захира режаси саналмиш суғурта хизмати, унинг турлари, вазифаси ҳамда шахсий тажриба

    24.07.2022, 20:19

    Наманганда сохта ДХХ ходими ушланди (видео)

    04.11.2022, 12:31

    Тошкентда фуқароларни 15 млрд сўмга чув туширган фирма раҳбарига ҳукм ўқилди

    23.05.2023, 09:50

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда фирибгарлик ҳолатларининг олди олинади — Пенсия жамғармаси

    04.12.2023, 15:21

    Тошкент вилоятида икки корхонанинг 559 минг доллар ва 1,5 млрд сўми фирибгарлик йўли билан қўлга киритилгани аниқланди

    12.02.2024, 20:10

    50 млн сўмга “участка”, 25 млн сўмга “квартира”, 5 млн сўмга эса янги автомобиль: Тошкентда яна бир фирибгарлик фош этилди 

    29.05.2024, 22:10

    Forbes миллиардери фарзандларини қандай тарбиялайди?

    29.07.2024, 17:30

    Ўзбекистонда валюта алмашув курсига қайси омиллар таъсир этаётгани маълум қилинди

    15.08.2024, 18:34

    Светлана Осипова: “Оёғим синганида руҳий босим бўлди”

    16.08.2024, 11:02

    Светлана Осипова: “Олимпиада сабаб жарроҳлик амалиётини кечиктирдик”

    20.08.2024, 17:10

    “Ота-онам билан боғлиқ армонларим кўп”. 15 ёшида Юлдуз Усмонованинг назарига тушган, устозига келин бўлган доцент раққоса Муҳаббат Қурбонова 37 ёшда (фото, видео)

    31.08.2024, 16:45

    Рафиқаси ва қизини тупроққа қўйган ҳамда “дунёдаги энг ғамгин инсон”га айланган Киану Ривз 60 ёшда (фото)

    04.09.2024, 12:40

    “Биз сценарийни бундай ёзмаганмиз”. “Ишдаги ишқ” фильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 5 та факт 

    08.09.2024, 15:50

    Майкл Жексон, Николас Кейж ва бир дақиқада бор-будидан айрилиб, қашшоқлашиб қолган бошқа бадавлат машҳурлар (фото) 

    06.09.2024, 17:17

    Прогноз ижобий, бироқ хатарлар мавжуд — Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида

    02.10.2024, 14:31

    “Институтдан ҳайдалмаслик учун ҚВЗга қўшилгандим”. Футболчи бўлишни орзу қилган ва 35 килога озган Отабек Мирзахолов 39 ёшда (фото)

    04.10.2024, 15:53

    Питон терисидан туфли, сувости автомобили ва Twitter: Илон Маск миллиардларини яна қандай кўнгилхушликларга сарфлайди?

    04.10.2024, 18:16

    Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Японияда атом бомбасидан омон қолганлар ташкилотига берилди

    11.10.2024, 15:10

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    11.10.2024, 16:15

    Космосга чипта ва УТТ аппарати: Жаҳон юлдузлари харид қилган энг ғайриоддий нарсалар (фото)

    11.10.2024, 17:27

    Картангиздан пул ўғирлайди, номингизга кредит олади: фирибгарлар ёлғонга қандай ишонтирмоқда?

    11.10.2024, 17:13

    Кўз шаклидаги вилла ва пуфаклар кўринишидаги қаср: юлдузларнинг ғайриоддий уйлари (фото)

    12.10.2024, 11:10

    “Дарё” дайжести: 11 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    11.10.2024, 22:50

    Садоқатми ёки билим — Ўзбекистонда кадрлар қайси мезонлар асосида танланмоқда?

    12.10.2024, 10:35

    “Ўғлим қизларимнинг отасини ада демайди”. Камола Орипова фарзанди билан уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида гапирди

    14.10.2024, 12:51

    Жавоҳир Синдоров жамоаси билан 1 миллион долларлик турнирда ғалаба қозонди 

    12.10.2024, 20:36

    Истеъдодига қарамай, доим иккинчи даражали роллар бериладиган турк актрисалари

    14.10.2024, 18:03

    Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    14.10.2024, 15:11

    Ўзбекистонда доллар расмий курси илк бор 12 800 сўмдан ошди

    14.10.2024, 16:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.