• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Светлана Осипова: “Олимпиада сабаб жарроҳлик амалиётини кечиктирдик”

    Париж Олимпиадасида аёллар ўртасида таэквондо бўйича кумуш медал соҳиби Светлана Осипова Sportsъга берган интервьюсида ўзбек тилини қандай ўргангани, Олимпиада олдидан олган жароҳати ва финал жанги ҳақида фикр билдирди.

    Фото: Getty Images

    Спортчининг саволларга ўзбек тилида аниқ, равон жавоб бериши ҳайрон қолдирди.

    “15 ёшимда таэквондо билан шуғулланишни бошлаганман. Биринчи мураббийим Паҳлавон Собиров ҳисобланади. Машғулотлар Олимпия коллежида бўларди. Ўша пайтда бирорта ҳам спортчи рус тилини билмасди. Фақатгина мураббийим мен билан рус тилида гаплашар эди. Мен ўзбекчани билмасам қандай гаплашаман деб ўйлардим. Қарасам, иложи йўқ. Кичкина “разговорник” (сўзлашгич) сотиб олганман. Ўшанда сўз бирикмалари, гаплар бор эди. Шундай қилиб ўрганганман. Кейин сериаллар орқали яхшироқ ўргандим”.
    Фото: Instagram

    Париж Олимпиадасидан олдин лицензион турнирлар ва Жаҳон чемпионатлари бўлиб ўтади. Светлана шундай турнирлардан бирида жароҳат олганини маълум қилди.

    “Энг кучли спортчилар йиғиладиган Гран-при мусобақаси корейс рақибимга қарши ҳаракатда оёғимни нотўғри қўйиш оқибатида жароҳат олдим. Мураббийим, агар жароҳат олмаганимда, биринчи ўринни олишим мумкинлигини айтди.

    Мусобақадан сўнг Тошкентга қайтиб келдим. Аэропортдан тўғри шифохонага йўл олдик. Рентген ва МРТ текширувини амалга оширдик. Шифокорлар жарроҳлик амалиётини ўтказишим кераклигини, бўлмаса тузатишнинг иложи йўқлигини айтди. Таэквондо федерациямизда шифокоримиз бор. У Германияда таниш мутахассиси борлигини, айнан шу тизза “связка”лари билан ишлашини айтди. Биз расмларни юбордик. Улар кўриб, икки ой оёққа дам бериш кераклигини айтди. Оёғимга “шина” тақишди. Умуман қимирлата олмайсиз, на текис қилоласиз, на буколасиз. Ҳаттоки, юриш мумкин эмасди.

    Тасаввур қилинг, икки ой ётишим керак эди. Декабрда, байрамлар, йил якуни билан чалғидим. Январь ойида ҳамма машғулотларни бошлади. Терма жамоа аъзолари Туркияга кетди. Мен Тошкентда қолдим. Уйда, тўрт девор Ичида қолдим. Фақат юқорига қараб ётардим. Вақт ўтмасди. Руҳан жуда қийналдим. Ота-онам қўллаб-қувватлади. Мураббийим ҳар куни қўнғироқ қилиб далда берди.

    Икки ойдан кейин МРТ текширувини яна ўтказдик. Германиялик докторга алоқага чиқдик. Шифокорлар Германияга келишим шартлигини айтди. У ерда махсус техникалар билан оёғимни букиб текшириб кўришди. Шундан сўнг менга жарроҳлик амалиёти кераклигини айтди. Агар ҳозир операция қилишса, август ойидан машғулотларга қайта олишим мумкин экан. Сабаби тиззадаги “связка”ни даволаш учун бошқа жойдан кесиб жароҳатга қўяр экан. Шифокор бу жарроҳликни кечиктиришни тавсия қилди, сабаби агар бу амалиёт амалга ошса, яна икки ой ҳаракат қилиш мумкин бўлмайди.

    Мураббийлар билан жарроҳлик амалиётини кейинроққа қолдириш қарорига келдик. Ўзбекистонга келиб ярим ойдан кейин “шина”ни ечдим. Ҳар куни 20 минг қадам юрдим. Сабаби оёғим қотиб қолган эди. Апрель ойига яқин машғулотларга қайтдим”.

    Фото: Instagram

    Спортчи май ойидан мусобақага қатнашгани ва Вьетнамга борганини ва шу тариқа спортга қайтаганини эслади.

    “Май ойида Осиё чемпионатида қатнашиш учун Вьетнамга бордик. У ерда 3-ўринни эгалладим. Тўғри, зўр натижа эмас, аммо федерация ва мураббийлар ва ўзим ҳам спортга қайтганимни ҳис қилдик. Хатолар ва руҳий ҳолатимни билиб олдим.

    3 ҳафтадан сўнг ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпионатида қатнашдим. У ерда иккинчи ўринни олдим. Мураббийларим бу мусобақада анча яхши қатнашганимни айтди. Туркияда жисмоний тайёргарлигимни яхшилаш учун 3 ҳафта терма жамоа йиғинида қатнашдим. Туркияда Олимпиада учун етарли даражада тайёр ҳолатга келганмиз. Қайтгач, Тошкентда спорт маҳоратимиздаги сўнгги ишловларни амалга оширдик. Шундай қилиб Францияга етиб бордик”.

    Фото: Getty Images

    Токио Олимпиадасига ҳам жароҳат билан борганини маълум қилган Светлана финалда мағлуб бўлишига нима сабаб бўлгани ҳақида фикр билдирди.

    “Финал жангида ҳеч қандай оғриқ безовта қилмади. Рости, билмадим нима бўлди. Саволингизга қандай жавоб беришни билмаяпман. Балки, босим сабаб бўлгандир. Франциялик рақиб билан тушаётганимни, унинг мухлислари кўп бўлишини билардим. Жанг пайтида мураббийимни эшита олмадим. Ҳеч бўлмаса унинг ҳаракатларидан англаш учун унга кўпроқ қарашга ҳаракат қилдим. Рости, мағлубиятнинг сабабини айта олмайман”, деди Светлана Осипова.

    Светлана Осипова 2000 йил 3 май куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган. Жаҳон ва Осиё чемпионати совриндори. 

    +67 кг вазн тоифасида Олимпиадада иштирок этган Светлана Осипова финалда франциялик Алтеа Лоранга қарши баҳс олиб борди ва мағлубиятга учраб, кумуш медални қўлга киритди.

    Президент Шавкат Мирзиёев ҳам спортчи ғалабасини эътироф этиб, қўнғироқ орқали табриклаган эди.

    Унга давлат томонидан 100 минг АҚШ доллари пул мукофоти, машина ва уй совға қилинди.

    20.08.2024, 17:10   Изоҳ (0)   25361
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таэквондо. Ўзбекистонлик Светлана Осипова Париждаги French Open мусобақасида бронза медалини қўлга киритди​

    18.11.2018, 16:50

    Париж—2024. Светлана Осипова Олимпиада финалига йўл олди

    10.08.2024, 20:15

    Таэквондочи Светлана Осипова Париж Олимпиадаси кумуш медалини қўлга киритди

    11.08.2024, 01:21

    Шавкат Мирзиёев Олимпиада чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди 

    11.08.2024, 21:37

    Париж—2024 медаллар жамланмаси. АҚШ — етакчи, Хитой 2-бўлиб якунлади. Ўзбекистон энг яхши натижасини қайд этди

    12.08.2024, 10:18

    Париж—2024. Ўзбекистон спортида янги саҳифа очган мусобақа тафсилоти

    12.08.2024, 15:09

    Париж Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига автомобиль ҳамда уй совға қилинди

    13.08.2024, 00:00

    Олимпиада медаллари жадвали аслида нималардан далолат беради?

    14.08.2024, 01:15

    Светлана Осипова: “Оёғим синганида руҳий босим бўлди”

    16.08.2024, 11:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.