• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Иқтисодиёт

    Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди. Мукофот Дарон Ажемоғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга “институтларнинг қандай шаклланиши ва фаровонликка қай тарзда таъсир кўрсатиши” бўйича олиб борган тадқиқотлари учун берилди.

    1968 йилда Швеция банки томонидан таъсис этилган иқтисодиёт бўйича мукофот лауреатларининг эълон қилиниши Нобель ҳафталигини якунлайди. Мукофотлар 10 декабрь куни, Альфред Нобель вафот этган куни топширилади. Мукофотнинг пул эквиваленти — 11 миллион швед крони, жорий курс бўйича 1 миллион АҚШ долларидан сал кўпроқни ташкил қилади. Пул мукофотидан ташқари, Швеция қироли совриндорларга медал ва дипломларни топширади.

    Маълумот учун, Дарон Ажемўғли ва Жеймс Робинсон “Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари” китоби муаллифи ҳисобланади.

    • 2023 йилда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти америкалик Клаудия Голдинга “меҳнат бозорида аёлларнинг роли ҳақида олиб борган тадқиқотлари учун” берилганди.
    • 2022 йилда эса Бен Бернанке, Дуглас Диамонд ва Филипп Дюбвиг “молиявий инқирозлар ва банк иши бўйича тадқиқотлари учун” тақдирланган.

    2024 йилги Нобель совриндорлари

    11 октябрь куни тинчлик бўйича Нобель “ядровий қуролдан холи дунёга эришишдаги саъй-ҳаракатлари” учун Япониянинг атом бомбасидан омон қолганларни бирлаштирган Ниҳон Ҳиданкё ташкилотига берилди.

    10 октябрь куни адабиёт бўйича Нобель мукофотини “тарихий жароҳатлар ва инсон ҳаётининг нозиклигини акс эттирувчи кучли насрий шеърият” учун жанубий кореялик ёзувчи Хан Канга олганди.

    9 октябрь куни кимё бўйича Нобель мукофоти “оқсилни ҳисоблаш дизайни учун” америкалик Девид Бекер ва “оқсил тузилиши прогнози учун” британиялик Демис Ҳассабис ва Жон Жумперга берилганди. Бейкер бутунлай янги турдаги оқсилларни яратган. Британиялик олимлар эса 50 йилдан бери ҳал этилмаган муаммони — оқсилларнинг мураккаб тузилишини олдиндан башорат қилиш учун AlphaFold2 номли сунъий интеллект моделини яратган.

    8 октябрь куни физика бўйича Нобель мукофоти “сунъий нейрон тармоқлари ёрдамида машинавий ўрганишни таъминлайдиган фундаментал кашфиётлар ва ихтиролар учун” Жон Ҳопфилд ва Жеффри Ҳинтонга берилган.

    7 октябрь куни тиббиёт бўйича Нобель мукофоти “микроРНК молекулаларини кашф этгани ҳамда унинг транскрипсиядан кейинги ген бошқарувида тутган ўрни учун” Виктор Амброс ва Гарий Рувкунга берилган.

    14.10.2024, 15:11   Изоҳ (0)   8719
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Нобель

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нобель мукофоти тарихи, кимларга ва қанча пул мукофоти берилади? 

    03.10.2023, 20:35

    Тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди 

    07.10.2024, 15:07

    Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    08.10.2024, 15:24

    Кимё бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    09.10.2024, 15:07

    Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Японияда атом бомбасидан омон қолганлар ташкилотига берилди

    11.10.2024, 15:10

    Адабиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндори эълон қилинди

    10.10.2024, 16:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Исроилга чора кўришга тайёрлигини эълон қилди

    Дунё | 16 июл, 12:24

    Пеп Гвардиола ёзда таркибни қисқартирмоқчи — “Манчестер Сити”нинг олти футболчиси жамоада кетиши мумкин

    Спорт | 16 июл, 12:10

    Машҳур кийим-кечак бренди хитойлик ишчиларни эксплуатация қилишда айбланди

    Дунё | 16 июл, 12:09

    Ўзбекистонга 17 июлдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

    Ўзбекистон | 16 июл, 11:55

    Америкалик аёл тўрт мингдан ортиқ пазл бўлакларини йиғиб, Гиннес рекордини ўрнатди

    Лайфстайл | 16 июл, 11:31

    НАТО учта давлатни Россия билан савдони тўхтатишга чақирди

    Дунё | 16 июл, 11:19

    2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари сотуви қачондан бошланиши маълум бўлди

    Спорт | 16 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.