• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    Forbes миллиардери фарзандларини қандай тарбиялайди?

    Forbes маълумотларига кўра, Россиянинг энг бой одамлари рейтингида Роман Авдеев 108-ўринни эгаллайди (2024 йил ҳолатига кўра), унинг бойлиги 1,2 миллиард долларга баҳоланган. Аммо мамлакатнинг энг йирик миллиардери бошқа жиҳат билан ҳам етакчилик қилади — бизнесмен рафиқаси билан биргаликда 23 нафар фарзандни тарбиялайди.

    “Замонавий жамият, айниқса, болалар пулга ҳаддан ташқари эътибор қаратган. Асосий эътибор меҳнатни ҳурмат қилиш ва нарсаларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга қаратилиши керак. Бу жуда муҳим”, дейди милллиардер.

    “Болалар учун сарфланган маблағ асосли бўлиши керак”

    Биз 1-синф фарзандларимиз учун энг сўнгги русумдаги гаджет ва телефонларни сотиб олишга шошилмаймиз. Болани технология билан таништириш лозим, аммо бу ёшда телефон фақат онасига қўнғироқ қилиш учун керак бўлиши мумкин. Катта фарзандларим ўзларини бошқалардан ажралиб қолгандек ҳис қилмасликлари учун смартфон олиб беришга мажбур бўлдим, лекин, менимча, ҳозирча керак эмасди. Мен учун ҳам, улар учун ҳам исрофгарчилик бу. Туғилган кун совғаси сифатида телефон сотиб олсам, табиийки, энг сўнгги моделни оламан. Эскисини олиш ғалати бўларди. Болага энг яхшисини бериш керак.

    Болалигимда ўйинчоқларим кўп бўлмасди — ота-онам кўп нарса сотиб олишга қодир эмасди: замон ҳам ҳозиргидек эмас, танлов кўп эмас эди. Хотираларимда бу ўйинчоқлар бошқача кўринади, лекин мен уларни эслайман ва ҳали ҳам уларни қадрлайман. Бир куни “Детский Мир”да ота-онам менга 10 рублга қурилиш тўпламини олиб беришди. Тафсилотлар ва расмларни ўрганиб чиқдим ва ғоялар пайдо бўлди. Мен кран йиғиш учун яна битта тўплам керак деб ўйладим. Отам тушунтирди: “Иккинчи конструкция тўпламини сотиб олиш шарт эмас, чунки фақат битта қисми етишмаяпти. Кел, буни бирга ясаймиз”. У ишидан қандайдир темир олиб келди, дрел ёрдамида ўша қисмни ясадик. Биз кранни йиғдик. Мен уни деярли ўйнамадим, лекин ясаш жараёнининг ўзи муҳим эди. Асосийси, биз буни биргаликда қилгандик. Агар ўшанда иккинчи конструкция тўпламини олиб беришганида, менинг шундай ажойиб хотирам бўлмасди.

    Роман Авдеев оиласи билан

    “Ота-она олиб бериши шарт” деган жумла жаҳлимни чиқаради. Ҳаммаси имкониятга боғлиқ: кўплаб ота-оналар фарзандига машина олиб беролмайди. Бу уларнинг ёмон одам эканлигини англатмайди. Иложи бўлса, болаларга бутунлай бошқа нарса — таълим, тарбия бериш керак.

    Болаларга нарсаларга тежамкорлик, ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўргатиш муҳим.

    Эҳтиётсизлик нарсаларнинг шикастланишига олиб келади. Хотиним ва мен ўрнига бошқасини сотиб олмаймиз. Бир мисол: бир куни далаҳовлига бордик ва ўғилларимдан бири Москвада алмаштириб кийишга кийим олишни унутгани маълум бўлди. Ва бутун ҳафта давомида у ҳар оқшом кийимларини ўзи ювди.

    Оиламизда болалар кўп. Биз нарсаларни созлаб берамиз, улар биридан иккинчисига ўтади. Албатта, янгиларини ҳам сотиб оламиз. Лекин тежамкорлик, аниқроғи, ҳурматли муносабат айнан шундай шаклланади. “Ҳурматли” бу ерда асосий сўздир. Болалар биринчи синфга боргач, уларга чўнтак пули беришни бошлаймиз. Мен буни жуда эрта қилмаган бўлардим, чунки боланинг эҳтиёжлари ҳали шаклланмаган (чўнтак пулига эҳтиёж катта ёшдаги болаларда тўгаракларга қатнашганда ёки синф билан экскурсияга боришда пайдо бўлади). Аммо барча ота-оналар фарзандларига кичик харажатлари учун пул беришади. Масалан, мактабда фойдали бўлмаган ширинликлар сотадиган автоматлар мавжуд (айтмоқчи, уларни олиб ташлаган маъқул). Биз боламизга минимал миқдорда пул берамиз. Уларнинг ҳар бири пулга ўзига хос тарзда ёндашади. Кимдир йиғади, кимдир ўша куниёқ ишлатади.

    “Мен болага мактабда яхши ўқигани ёки яхши хулқ-атвори учун пул беришга қаршиман”

    Роман Роман Авдеев ва унинг рафиқаси Елена 23 фарзандни тарбиялайди, улардан 17 нафари асраб олинган.

    Бу оила ичидаги меҳнат муносабатларига асосланади. Менинг оилам ва хотинимнинг оиласи анъаналарига асосланиб, бу ёндашув нотўғри деб ўйлайман. Қўшимча пул ишлаш мумкин. Буларнинг барчаси боланинг қачон бунга тайёр бўлишига боғлиқ. Бир куни 14 ёшли икки фарзандим таътил кунлари банкда амалиёт ўтаган. Уларга муносиб ҳақ тўланган, улар бу пулларни хоҳлаганча ишлатишлари мумкин эди. Менимча, бу муҳим тажриба. Уларда қизиқиш уйғонганди: икки ҳафта ишга бориш, Москвага поездда қатнаш. Мустақил бўлиш — ҳаётнинг бир қисмидир. Мен болалигимдан поезд чипталарини қаердан сотиб олишни билардим. Нега фарзандларим буни қила олмайди деб ўйлаймиз? Менимча, бу болаларга нисбатан адолатсизликдир.

    “Оилавий молиявий анъаналар — тарбия асосидир”

    Мен севимли файласуфим Николай Бердяевнинг фикрига қўшиламан: у анъаналар, улар қандай бўлишидан қатъи назар, эркин қабул қилинган тақдирда, мутлақ яхшилик, лекин агар анъаналар ўрнатилган бўлса, улар мутлақ ёмонлик деб ҳисоблайди. Оила анъаналар асосида яшайди. Ҳеч ким иккита велосипед сўрамайди. Анъанага кўра, ҳар бирининг биттадан велосипеди бўлади . Фарзандларим синфдошлари орасида охирги бўлиб телефон олишади, чунки бу оилавий анъана. Шунда улар телефонларини қадрлашади ва асраб-авайлашади.

    Роман Авдеевнинг катта оиласи (тўлиқ эмас: катта болалар аллақачон вояга етган ва мустақил ҳаёт кечиришади)

    “Агар боланинг тажрибаси фақат ижобий бўлса, бу тажриба эмас, бу қандайдир ўйин”

    14 ёшимда биринчи велосипедимни олиб беришган. Аммо кўчада уни мендан тортиб олишган. Мен аллақачон кап-катта бола эдим — 8-синфда ўқирдим, қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдим, лекин велосипедни қайтариб ололмадим. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бу воқеани муҳокама қилиш ҳали ҳам мен учун оғриқли, ҳатто хафа қилади. Тажриба салбий томонларни ўз ичига олиши керак. Лекин провокация қилишдан фойда йўқ. Провокация ҳар доим реал бўлмаган вазиятни яратишдир”.

    “Бизнесимни ҳам, пулларимни ҳам мерос қилиб қолдиришни ўйламайман”

    Бола ҳар қандай ҳаётда яшаши керак, лекин ўзиникида. Бундан ташқари, замонавий бизнес шундай тузилганки, инсонда қобилият ва истеъдод бўлса, уни ўзи яратади. Бизнесни мерос қилиб қолдириш бу — нотўғри тушунча. Шубҳасиз, бу биз фарзандларимиз учун хоҳлаган келажак эмас.

    Ҳа, мен масъулият ва мажбуриятни тушунаман, лекин болалар учун ҳеч нарса қилишга тайёр эмасман, чунки бу бефойда. Менинг ота-оналикдаги ролим муайян ҳаётий вазиятлардан олиб чиқиш эмас, балки ёрдам беришдир.

    29.07.2024, 17:30   Изоҳ (0)   11442
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Организмда қон айланиши бузилганидан дарак берувчи аломатлар

    29.07.2024, 16:40

    Турк киноси юлдузларининг ота-онаси қандай кўринишда? (фото) 

    29.07.2024, 15:36

    “Агар юра олмасам, эмаклайман. Аммо таслим бўлмайман!”. Селин Дион бошидан кечираётган азобли кунлар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди

    29.07.2024, 12:40

    Бахтнинг эрта-кечи бўлмайди: 40 ёшдан кейин турмушга чиққан Голливуд гўзаллари 

    29.07.2024, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50

    “Ювентус” “Челси”нинг Кенан Йилдиз бўйича таклифини рад этди

    Спорт | 25 июл, 20:35

    Ўзбекистон ерларининг ярмидан кўп қисми қишлоқ хўжалигига тегишли — Кадастр агентлиги

    Ўзбекистон | 25 июл, 20:30

    ТАСС агентлиги раҳбар ўринбосари Озарбайжонга ташрифидан сўнг лавозимидан озод этилди 

    Дунё | 25 июл, 20:09

    АҚШда IT мутахассиси қамоқхонадан бевосита венчур стартапида иш бошлади

    Дунё | 25 июл, 19:46

    Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 6,8 фоизга тушди

    Ўзбекистон | 25 июл, 19:26

    Эрдўғон Путин ва Трамп билан Истанбулда учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқчи

    Дунё | 25 июл, 19:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.