• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Институтдан ҳайдалмаслик учун ҚВЗга қўшилгандим”. Футболчи бўлишни орзу қилган ва 35 килога озган Отабек Мирзахолов 39 ёшда (фото)

    “Браво” кулги жамоаси аъзоси Отабек Мирзахолов бу йил 39 ёшни қаршилади. Футболчи бўлишни орзу қилган, жазо сифатида “Қувноқлар ва зукколар” жамоасига қабул қилинган ва отаси вафот этган кун саҳнага чиққан комик актёр ҳақида батафсил маълумот берамиз.

    “Мени отам туққан”

    Отабек Мирзахолов болаликдан футболга қизиқади. Аслида унинг бу соҳага қизиқиши ҳам бежиз эмасди. Унинг отаси Иззатилло Мирзахолов 40 йиллик стажга эга футболчи эди.

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    — Отам раҳматли 16 йил футбол ва 4 йил болалар спорт мактабида директор бўлиб ишлаган инсон эди. Ўзи фарзандлар орасида биттаси ё отасига, ёки онасига боғланиб қоларкан. Мен отамнинг ортидан қолмайдиган бола бўлганим учун “Сени отанг туққанми?” деб гапиришар экан. Икки ёшимда тўп ушлаб стадионда отам билан бирга тушган суратимиз бор эди. Демак, ўша ёшда ҳам футбол мусобақаларига мени ўзи билан олиб борган экан.

    Оиламиз камтарона ҳаёт кечирарди, онам боғчада тарбиячи бўлиб ишларди. Боғча ёшида отам Бўздаги кўп болаларни марказда бўладиган мусобақаларга олиб борарди. Турган гапки, ота-оналарга мусобақа қизиқмас, давлатдан ажратиладиган пул эса 3-4 ойдан кейингина бериларди. Отам раҳматли бўлса ўзида, бўлмаса қарз кўтариб бўлса-да, йўл ва ётоқ харажатларини кўтариб болаларни футбол мусобақасига олиб борарди. Бу онамга ёқмасди ва иккиси гап талашиб қолишса отам “Майли, бу болаларнинг бирортаси футболчи бўлмас, аммо ундан кўнгли совиб кетишини истамайман”, дерди, дейди актёр.

    “Футболчи бўлишни орзу қилардим”

    Отабек Мирзахолов футболга қизиқиши ва негадир 18 ёшида ундан кетишга қарор қилгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    — Футболга қизиқишим қачон пайдо бўлганини эслолмайман. Кроссовкам йўқлиги учун пайпоқнинг ичига пахта тиқилиб бўлса-да, тўп тепардим. Иккинчи лига футболчиси бўлдим, тенгдошларим орасидаги энг олғир ўйинчилардан бири эдим. “Албатта, футболчи бўламан”, деган қатъий қарорим бор эди, аммо бирдан бу фикримдан қайтдим. 18 ёшга яқинлашганда футболда бирор натижага эришолмаслигимни ва мендан кучли ўйинчилар борлигини англадим.

    Илгари футболни шунчалик яхши кўрардимки, онамнинг “Дарс қилсанг, футболга борасан”, деган гапи учун ҳам мактабда аъло баҳога ўқирдим. Бирдан кўнглим совишининг сабаблари кўп бўлган. Балки коррупция сабаб бирор натижага эришолмаслигимга кўзим етгандир, дейди Отабек Мирзахолов.

    “Иккинчи ўринда бюджетга қабул қилинганман”

    Комик актёр нима сабабдан Тошкент давлат авиация институтига ўқишга кирганини қуйидагича изоҳлади.

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    — Онам олий маълумотли бўлишим ҳақида кўп гапирарди. “Майли, агар сиз шундан хурсанд бўлсангиз, ўқийман”, деганман. Аммо ниятим бутунлай бошқа бўлган. “Тошкентда кўтарилиш осон, институт жамоасида тўп суриб, катта мусобақаларда иштирок этаман”, деб ният қилгандим. Нега айнан авиация институтини танлаганим эса алоҳида мавзу. 2003 йили республика бўйича бюджет балларининг энг пасти шу институтда қайд этилган экан. Келиб, касбий таълим йўналишига ҳужжат топширдим ва иккинчи ўринда бюджетга қабул қилиндим. Бир йил зўр ғайрат билан ўқидим ва ёзги сессия вақтида пул бериб ҳам яхши баҳоларни олишаётганини кўриб ҳафсалам пир бўлди. Ўқимай, шунчаки бор-йўқ учун дарсларга борардим, дейди Отабек Мирзахолов.

    “Россияга ишлашга кетаман”

    Отабек Мирзахолов моддий қийинчиликлар сабаб ишлашга мажбур бўлгани ва кўп дарс қолдиргани учун институтда ҳайдалувчи талабалар рўйхатига тушгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    — Иккинчи курсдан кейин ўқишга бўлган қизиқишим бутунлай сўнди. Аввалига Чилонзордаги кеча-ю кундуз ишлайдиган қаҳвахонага бармен бўлиб ишга кирдим. Ростини айтаман, қадам олишим ҳам анча ўзгарди. Кейин битта тошкентлик курсдошим Юнусободдан кўча таомлари сотадиган шохобча очди. Ҳотдог ва гамбургер тайёрлашни ўрганиб, ўша ерда ишлайдиган бўлдим. Кўп дарс қолдирганим учун учинчи курсда ҳайдаладиган талабалар рўйхатига киритилдим. Аммо бу ҳақида ота-онамга айтолмасдим, шу боис ҳайдалсам ҳеч кимга айтмай Россияга ишлагани кетаман, деган фикр ҳам пайдо бўлди. 2007 йили “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови ривожланган, ҳар бир институт ўз жамоасига эга бўлиши кераклиги ҳақида топшириқлар берилган пайт эди. Институт раҳбарияти кўп дарс қолдирган талабаларни жамоат ишларига жалб қилиш ва ҳар доим институт ҳудудида бўлишига эришиш учун “Агар институт жамоаси чемпион бўлса, ўқишни давом эттирасан”, деган шарт қўйишди. Бу сўнгги чора бўлгани учун ҚВЗда иштирок этишга мажбур бўлдим. У кунгача жамоаларнинг бирортасини кузатмасдим, дейди Отабек Мирзахолов.

    “Устозимга ваъда берганман”

    Комик актёр Отабек Мирзахолов ҚВЗда устозлари билан танишгани ва устозига ваъда бериб, диплом олгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    — “Қувноқлар ва зукколар”да иштирок этиш давомида Жаҳонгир Позилжонов билан танишдим. Санъаткор бўлишимда у инсоннинг ёрдами катта бўлди. Раҳматли Мўмин Орипов ҳам кўп маслаҳатлар берган, қўллаб-қувватлаган. Тўртинчи курсда концерт дастурларида иштирок этиб, санъаткор бўлиш ниятим қатъийлашганидан кейин устозим олдига чақириб “Майли, уч баҳонгни қўйиб бераман, диплом оласан, фақат менга ваъда бер, авиация соҳасига яқинлашмайсан”, деганди. Устозимга ваъда берганим учун зарурат туғилса ҳам, дипломимдан фойдаланмайман, дейди Отабек Мирзахолов.

    “Битта фильмидан 550 минг доллар фойда кўрганмиз”

    Отабек Мирзахолов устози билан бирга ишланган комил фильмдан катта даромад олгани ҳақида айтиб ўтган. 

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    — Жаҳонгир Позилжонов “Бойвачча” фильмидан кейин ҳақиқатан ҳам бойиб кетган. Ўшанда киносарой кассасидан 550 минг АҚШ долларидан ортиқ фойда қилган. Қизиғи, фильм учун 10 минг АҚШ долларига яқин харажат қилинган. У пайтлари ҳақиқатан ҳам ижод қилинарди. Жаҳонгир Позилжонов ўзи ёзиб, режиссёрлик қилиб, асосий ролни ҳам ўзи ўйнарди. Оператор Ёдгор Носиров билан гаплашиб, шунчаки дўстларнинг ёрдами билан фильмларни суратга олардик. Ижодга унақа кўп маблағ сарфламасдик, аммо меҳр бериб ижод қилардик. “Клёш” деган қўшиқ ва унинг клипини кўпчилик билади. Ўша клипни суратга олиш учун бор-йўғи 110 АҚШ доллари сарфлаганмиз. Жаҳонгир Позилжоновнинг дўстлари, шогирдлари кўп эди. “Сен буни, сен уни қил”, дейиш билан кўп ишлар ҳал бўлиб кетарди. Монтаж ҳам қилишни билардик, ўрни келса дубляжни ҳам қилиб кетаверардик.

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    “Кино қаерга қараб кетяпти”, дейишарди. Мана ҳозир ўша кинонинг ўзи ҳам йўқ. Тан оламан, хатолар бўлган, аммо ҳеч ким билағон бўлиб туғилмайди. Тажриба йиллар давомида шаклланади. Бундан ташқари, илгари молиявий аҳволим сабаб ижоддан фойда кўришни ўйлардим. “Қанча пул бераркан, яхши даромад олса бўлармикан”, деб ўйлардим. Чунки уй-жой қилиш керак, машина олиш керак эди. “Замонавий энагалар” деган фильмнинг сценарийсини уч кунда ёзиб тугатганман. Ҳозир эса пулни ўйламайман, чунки оиламнинг молиявий аҳволи яхши. Ҳозир ҳам кино олишни ўйлаяпман, фақат шошмасдан сценарий ёзаман ва хотиржам тасвирга оламан, дейди Отабек Мирзахолов.

    35 кг вазн йўқотгани ростми?

    “Браво” кулги жамоасининг 2023 йилдаги концерт дастурида Отабек Мирзахолов катта вазн йўқотгани яққол сезилмоқда. Актёр “Дарё” мухбири билан бўлган суҳбатда бунга ойдинлик киритди.

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    — Ошқозон билан боғлиқ ҳеч қандай операцияни қилдирганим йўқ. Шунчаки зарарли одатларни ташладим. Анчадан буён спорт билан шуғулланмаётган эдим. Катта спортга қайтиб, йигитлар билан мунтазам футбол ўйнашга қарор қилдик. Тўрт ойдан буён ҳафтада икки кун футбол ўйнашга жиддий эътибор беряпмиз. Офисимизга ҳам стол тенниси ўрнатганмиз. Иш орасида бир шуғулланиб оёқнинг чигалини ёзиб турибмиз.

    Энг муҳими, газли ва энергетик ичимликлар умуман ичмаяпман. Овқатдан ҳам бир оз диета қиляпман, аммо эркак киши учун қатъий парҳезга амал қилиш жуда қийин. Ҳозирча 35 кг га оздим. Жуда семириб, ўзимни ноқулай ҳис қила бошлагандим. Озмасам бўлмасди,  дейди Отабек Мирзахолов.

     “Отамнинг азасида саҳнага чиққанман”

    Отабек Мирзахолов учун 2018 йилги концерт жуда қийин кечган. Чунки концерт бошланишидан бир кун аввал Отабекнинг падари бузруквори вафот этган.

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    — У кунларни эслаш мен учун жуда оғир. Концертга тайёргарлик авжида эди, 10 сентябрь куни тонгда отам вафот этди. Йиғлаб туриб, одамларни кулдириш осон эмас. Шу боис концертга чиқмайман, дедим. Аммо бир кун қолганда концерт режасини ўзгартириш ҳамкасбларим учун ноқулайлик туғдиришини ҳам яхши билардим. Ўшанда устозим Жаҳонгир Позилжонов келиб, онам билан узоқ вақт суҳбатлашганди. Кейин мени чақиришди. Ўшанда мен қабристондан эндигина қайтгандим. Хуллас, улар менга бу вазиятда ўзимни қўлга олишим кераклигини ва кўплаб санъаткорларнинг бошига худди шундай мусибат тушганини айтишди. Кечга яқин устозим ҳамроҳлигида Тошкентга йўл олдик. Ўша йилги концерт дастуридаги иштироким ниҳоятда қийин кечганди, дейди Отабек Мирзахолов.

    “Аёлим иккимиз рус тилини билмаймиз”

    Актёр интервьюларининг бирида турмуш ўртоғи ва фарзандлари ҳақида гапирган.

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    — 2011 йили уйланганман, аёлим уй бекаси. Уйда ҳам фақат ётоқхона билан ошхонани билади, холос. Чунки олтита боладан ортиб, ҳатто меҳмонхонага киришга ҳам вақти бўлмайди. Иккита ўғил ва тўрт нафар қизим бор. Аёлимга яна фарзанд кўрайлик, деяпман.

    Мен рус тилини унчалик яхши билмайман, аёлим эса ҳатто салом дейишни ҳам билмайди. Аммо ўғлим Жаҳонгирни рус синфида ўқитамиз. У биздан кўра анча яхши билади. Болаларим ўқишини, илмли инсон бўлишини истайман, дейди Отабек Мирзахолов.

    04.10.2024, 15:53   Изоҳ (1)   113489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Отабек Мирзахолов

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. thebobomurod@gmail.com / 04.10.2024, 22:00

      Otabek akani saxnaga chiqqandan beri kuzataman.Ajoyib aktyor.Ishlarga omad.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳеч нарса бесабаб бўлмайди». «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Отабек Мирзахолов жамоани тарк этиш сабабларини маълум қилди (видео)

    08.06.2018, 18:05

    «Бизни оилавий кўрса бўлади». «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Отабек Мирзахолов «Миллий арт» жамоаси ҳақида (видео)

    09.06.2018, 15:13

    Отабек Мирзахолов «Болаларда айб йўқ» ҳазилига Миржалол Қосимов қандай муносабат билдирганини айтиб берди (видео)

    10.06.2018, 12:59

    «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси, «Bravo» жамоаси вакили Отабек Мирзахоловнинг отаси оламдан ўтди

    10.09.2018, 16:52

    Отабек Мирзахолов концертдаги ҳазили учун диний идора ходими ва масжид имомидан танбеҳ эшитгани ҳақида гапирди (видео)

    30.10.2019, 16:06

    «Менга жуда оғир бўлган». Отабек Мирзахолов концертга бир кун қолганида отаси оламдан ўтгани ҳақида гапирди (видео)

    31.10.2019, 19:04

    “Браво” кулги жамоаси актёри Отабек Мирзахолов операциясиз 35 килога озгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    16.10.2023, 14:10

    Бюджети 10 минг долларлик “Бойвачча” фильмидан 550 минг доллар фойда кўрганмиз — Отабек Мирзахолов ижодий режалари ва илк марта шахсий ҳаёти ҳақида гапирди

    04.01.2024, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.