• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Рафиқаси ва қизини тупроққа қўйган ҳамда “дунёдаги энг ғамгин инсон”га айланган Киану Ривз 60 ёшда (фото)

    “Голливуддаги энг қайғули йигит” ва “Энг машҳур саргардон” номини олган Киану Ривзнинг ҳаётида рўй берган кўнгилсизликлар унга тамоман кулишни унуттирди. Аммо йиллар ўтиб, яна табассум қилишни ўргатган инсон кимлиги ҳақидаги қизиқарли ҳикояни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Фото: Grazia

    “Тоғ чўққиларидан совуқ шамол”

    Киану 1964 йилнинг 2 сентябрида Ливанда туғилган. Гавайи тилидан таржима қилинганда “тоғ чўққиларидан совуқ шамол” деган маънони англатувчи Киану исмини унга отаси қўйган. Афсуски, бу унинг ўғлига қолдирган ягона нарсаси эди. Киану уч ёшга тўлганида ота-онаси ажрашиб кетган. Онаси Патрисия ёшлигида раққоса бўлган, кейин либослар дизайнери сифатида фаолият юритган. У  интервьюсида ҳеч қачон ўзини намунали она деб ҳисобламаслигини, ўғли ва қизининг улғайишини шунчаки кузатаётганини ҳам яширмаган. Иккинчи турмуш ўртоғи кинорежиссёр Пол Аарон унинг бутун оиласини ўз ватани — Канадага кўчириб кетган.

    Фото: Grazia

    Дислексия ва хоккей

    Киану улғайди, мактабга борди ва у ерда тўсатдан дислексия деб аталадиган муаммога дуч келди. У беш йил ичида тўртта мактабни ўзгартирди. Чунки ўқитувчилар унинг ўзига хослигини тан олишни хоҳламади, уларнинг талаби ҳамма каби бўлиш эди. Шикоятлар ва муваффақиятсизликлар ёш Киануни синдира олмади: у хоккейга қизиқа бошлади. Муз устида чаққон, кучли, тез ҳаракат қиларди. Аммо бир куни у жароҳат олди ва клуб билан хайрлашишга мажбур бўлди.

    Фото: Grazia

    Мактабни ташлаб

    Бироқ ўша пайтга келиб, Киану бошқа севимли машғулот топганди: у ҳаваскорлар театрида ўйнай бошлади. 15 ёшида “Ромео ва Жулетта” да Меркуцио ролини ўйнаб, ўзининг маҳоратини намоён қилди. Бу орада мактабдаги дарслар ҳали ҳам яхши эмасди ва бир куни Киану актёр бўлиш орзусида ўқишни ташлаб кетди. Ва бу мақсад йўлида шунчаки юрмади: қаерда бўлса ҳам, пул топишга ҳаракат қилди. У ресторанда ишлади — спагетти тайёрлади. Дарахтларни кесди ва майсазорларни текислади. Спорт дўконида конкиларни чархлади. ... Ва, албатта, севиб ҳам қолди.



    Женнифер Сайм ва Киану Ривз: икки карра фожиа

    Тасодифий ва бахтли романтика. Бу вақтга келиб, Киану аллақачон бир нечта муваффақиятли фильмларда рол ўйнаган эди: унга ўгай режиссёр отаси илк ролларида ёрдам берди. Датлабки роллардан сўнг “Ота-оналар”, “Менинг шахсий Айдаҳо штатим”, “Дракула” каби фильмларда суратга тушди. Женнифер ҳам кино оламига киришга уриниб кўрди, лекин бу бошқа ҳикоя эди.

    Киану Ривз ва Женнифер Сайм
    Фото: Grazia

    Режиссёр Девид Линчнинг ёрдамчиси Женнифер Кианунинг эътиборини тортди. Чунки унинг хатти-ҳаракатлари одатдаги актрисаларнинг интилишидан фарқ қиларди. У қизга ғамхўрлик қила бошлади, уларнинг муносабатлари жуда тез ривожланди ва иккаласи ҳам шунчалик бахтли кўринганидан атрофдагилар бунга шубҳа қилмади. Улар Голливуддаги энг чиройли жуфтликлардан бирига айланганди. Жуфтлик биргаликда яшашни бошлади ва тез орада Женнифер фарзанд кута бошлади. Улар туғилажак қизига ўйингоҳ қурди, исм танлади...

    Аммо туғуруқ жараёнига бир ой қолганда она қорнидаги жажжи юрак уришдан тўхтади. Жуфтлик учун мусибатга сабр қилиш қийин кечди: уларда фақат орзуларининг парчасигина қолганди. Киану ва Женнифер ушбу фожиадан кейин ўзига кела олмади. Уларнинг биргаликда яшаши барчасини қайта ёдга солаверди ва шунинг учун ҳам ажрашишга қарор қилди. Орадан бир йил ўтиб Женнифер ҳам ғойиб бўлди. У руҳий тушкунлик билан курашишга уриниб, спиртли ичимликларга ружу қўйди ва маст ҳолатида машина бошқариб, автоҳалокатга учради.



    Синглисининг саратонга чалиниши

    Бу Киануни кутган сўнгги синов эмасди. Ўз синглиси Кимнинг лейкемия эканини билгач, у яна фаол ҳаракат қила бошлади. Энг яхши шифокорларни топди, керакли дори-дармонларни олди, синглиси билан доим бирга бўлди, фильмларда суратга тушишни тўхтатди. Актёр синглисининг севимли таомларини ҳам тайёрлади. Қувноқ мусиқага рақс тушиб, ҳолдан тойган синглисини қучоқлар, ҳеч бўлмаганда унинг юзига табассум олиб келарди. Шундан сўнг касаллик бир оз орқага чекинди. Ким соғайиб кетгач, актёр онкологияга қарши жиддий уруш эълон қилди: у дори-дармонларни ишлаб чиқаришга катта маблағ ажратди ва саратон билан касалланганлар учун фонд ташкил қилди.

    Kiaну синглиси Ким билан
    Фото: Grazia

    Клер Форлани билан муносабатлар

    Бир муддат актриса Клер Форлани Kiaнунинг ҳамроҳига айланди. У ўша пайтда  уй сотиб олишни хоҳламаслиги ва арзон меҳмонхонада ёки ижарада яшаш одати билан барчани ҳайратда қолдирганди. Киану Клер билан учрашишни бошлагач барибир уй сотиб олди: миш-мишларга кўра, актёр буни актрисанинг таъсири остида қилган. Атрофдагилар эса тўй ҳақидаги хабарни кутарди. Лекин бу ҳақда ҳеч қандай гап бўлмаган. Қолаверса, жуфтлик бирданига ҳеч кимга ҳеч нарсани тушунтирмасдан ажрашди. Kiaну журналистларнинг барча саволларига хотиржамлик билан “Клер иккимиз шунчаки дўстмиз” деб жавоб берди.

    Киaну Ривз Клер Форлани билан
    Фото: Grazia

    “Ғамгин Киaну”

    Шундан сўнг актёр яна ёлғизликда кўпроқ вақт ўтказди, кўча ва хиёбонларда сарсон кезди, ўриндиқларда узоқ вақт хаёл сурди, ҳатто кабутарларни овқатлантирганда ёки яқин атрофда ўйнаётган бола билан суҳбатлашганда ҳам юзини ғамгинлик тарк этмасди. Унинг кийимлари беўхшов, соч-соқолига узоқ вақт қайчи тегмаганлигидан қисқа вақт ичида худди уйи йўқ инсонга ўхшаб қолганди. Қариндошлари Киaнунинг аҳволидан хавотирда эди: афтидан, у фожиали воқеалардан кейин ўзига кела олмаган, унинг ичида қора тубсизлик пайдо бўлганди. Шундай бўлганда ҳам у олға интилишни давом эттирди, лекин каттагина пулдан иборат гонорарини уй, машина ва заргарлик буюмларига эмас, балки хайрия ва ҳадяларга сарфлади. Масалан, афсонавий “Матрица” фильмини суратга олиш учун олинган барча пулларни актёр визажист, компьютер техниклари ва кадр ортидаги бошқа “меҳнаткашларга” тақсимлаб берди. Шунингдек, ҳар бир каскадёр Кианудан совға тариқасида ҳашаматли велосипедлар олди.

    Фото: Grazia

    Александра Грант: қалбан яқин инсон

    Фото: Grazia

    Ўша пайтда Киaну шеър ёзишни бошлади. Шеъриятга бўлган муҳаббат асосида у 2009 йилда учрашган рассом Александра Грант билан яқинлашди. Ривзнинг шеърлари Александрани расм ва ҳайкаллар яратишга илҳомлантирди: у актёрни чинакамига ноёб совға билан тақдирлаган ҳақиқий даҳо деб билди. Актёр ҳам Александранинг ўзини унутиб, ижодкорликка тўлиқ таслим бўлиш қобилиятидан ҳайратда қолди. Бир мунча вақт ўтгач, дўстлар буни пайқади: чунки Киану Ривз яна табассум қилаётган эди. Кўринишидан, Александра Грант Ривзнинг ҳаётга бўлган қизиқишини тиклашга муваффақ бўлган. Бироқ баъзи мухлислар аёлнинг ташқи қиёфасидан ҳайратга тушди: Александра машҳур актёрнинг яқин инсони сифатида одатий қиёфага мос эмасди, у оқарган сочларини яширмас ва ёш кўринишга ҳаракат ҳам қилмасди. Бундан ташқари, у Киaнудан катта кўринса-да, аслида унинг ёши актёрникидан тўққиз ёш кичик эди! Нима бўлганда ҳам, Киaну унинг ёнида хотиржам ва осойишта кўринади. Бир марта у интервьюсида, у турмуш ўртоғи бўладиган аёл билан уйғун муносабатни орзу қилганини тан олди.  

    04.09.2024, 12:40   Изоҳ (0)   23372
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Аслида мен бироз уятчан ва одамовиман” — Рианна, Зендая, Киану Ривз ва бошқа интроверт юлдузлар (фото)

    22.04.2023, 11:43

    Голливуд актёри Kиaну Ривз ўзининг биринчи романини чиқаришни режалаштирмоқда

    16.01.2024, 14:20

    Kиaну Ривз Реддик мукофотининг биринчи совриндорига айланади

    29.01.2024, 17:20

    “Болаларим 18 ёшга тўлиши биланоқ АҚШдан кетишим мумкин”. Анжелина Жоли қаерга кўчиб ўтиши ҳақида маълум қилди

    04.09.2024, 11:50

    Instagram: Насиба Абдуллаева хонадонида зиёфат, АҚШдаги машҳур музейга борган Афруза, Паризода оилавий саёҳатда

    04.09.2024, 10:45

    Икки ёшида мультимиллионерга айланган “тирик Барби” ҳозир қандай кўринишда? 

    03.09.2024, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон автомобиль бозори 2030 йилгача ҳар йили ўртача 6 фоизга ўсади — BCG

    Ўзбекистон | 18 июн, 09:56

    Ҳеч нима қилмасдан метаболизмни тезлаштириш ва озиш сирлари

    Саломатлик | 18 июн, 09:47

    “Исроил биз учун Эронда ифлос ишлар қилмоқда” — Германия канцлери 

    Дунё | 18 июн, 09:36

    Тошкентдаги дорихонада 3,5 млрд сўмлик дорилар сифатсиз ва қалбакилаштирилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 09:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ривер Плейт” ва “Мамелоди”дан ғалаба, “Интер” Мексика жамоаси билан дуранг ўйнади (видео)

    Спорт | 18 июн, 09:04

    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

    Реклама | 18 июн, 09:00

    АҚШ Яқин Шарқдаги қўшинларини шай ҳолатга келтирди

    Дунё | 18 июн, 08:26

    Исроил Эрон раҳбарига Саддам Ҳусайн тақдири билан таҳдид қилди 

    Дунё | 17 июн, 23:50

    Хитой Марказий Осиё давлатларига қарийб 210 млн доллар беғараз грант ажратади 

    Дунё | 17 июн, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.