Наманган вилоятининг Давлатобод туманида сохта ДХХ ходими ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, у ўзини гўёки ДХХ ходими дея таништириб, маҳаллий фуқаронинг танишига нисбатан тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини бошқа енгилроқ жазо турига ўзгартириб беришни ваъда қилган.
Эвазига 5 500 доллар олган вақтида ушланган.
Аниқланишича, у муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун бир неча бор судланган бўлган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)