• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Японияда атом бомбасидан омон қолганлар ташкилотига берилди

    Тинчлик бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти “ядровий қуролдан холи дунёга эришишдаги саъй-ҳаракатлари учун Япониянинг атом бомбасидан омон қолганларни бирлаштирган Ниҳон Ҳиданкё ташкилотига берилди.

    Нобель қўмитаси ташкилотни “ядро қуроллари ҳеч қачон қайта ишлатилмаслиги кераклигини гувоҳлар кўрсатмалари орқали намойиш этгани учун” олқишлади. Ҳибакуша номи билан ҳам танилган ташкилот 1945 йилда Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан омон қолганлар томонидан тузилган.

    “Бир кун келиб, Хиросима ва Нагасакидаги атом бомбасидан омон қолганлар тарих гувоҳи сифатида орамизда бўлмайди. Бироқ, кучли хотира маданияти ва узлуксиз фидойилик туфайли Япониядаги янги авлодлар гувоҳларнинг тажрибаси ва хабарини давом эттирмоқда”, дея қўмита Ослода ўз қарорини эълон қилди.

    Қўмита Ниҳон Ҳиданкёни ядровий тақиқни сақлаб қолишга қўшган ҳиссаси учун мақтади ва буни “инсониятнинг тинч келажаги учун зарурий шарт” атади.

    “Келаси йил Американинг иккита атом бомбаси Хиросима ва Нагасаки шаҳарларида тахминан 120 минг кишининг ҳаётига зомин бўлганига 80 йил тўлади. Кейинги ойлар ва йиллар давомида яна шунча одам куйиш ва нурланиш оқибатида вафот этган.

    Хиросима ва Нагасаки дўзахидан омон қолганлар, яъни Ҳибакушаларнинг тақдири узоқ вақт сир тутилган ва эътибордан четда қолган. 1956 йилда маҳаллий Ҳибакуша уюшмалари ядровий қурол синовлари қурбонлари билан биргаликда А- ва H- бомбадан жабрланган шахсларнинг Япония Конфедерациясини тузди. Бу ташкилот япончада қисқача Ниҳон Ҳиданкё деб атала бошланди. У кейинчалик Япониядаги энг йирик ва таъсирли Ҳибакуша ташкилотига айланди”, дейилади қўмита хабарда.

    Лауреатларни тақдирлаш маросими Стокгольмда 10 декабрь куни, Альфред Нобель вафот этган куни бўлиб ўтади. 2024 йилда мукофот миқдори 11 миллион швед кронаси ёки тахминан 1,06 миллион долларни ташкил этади. Пул мукофотидан ташқари, Швеция қироли совриндорларга медал ва дипломларни топширади.

    14 октябрда Швеция банки томонидан 1968 йилда таъсис этилган Альфред Нобель мукофотининг иқтисод бўйича совриндори маълум бўлади.

    • 2023 йили тинчлик бўйича Нобель мукофоти эронлик Наргис Муҳаммадига берилганди. Муҳаммади узоқ йиллардан бери Эронда аёллар ҳуқуқлари учун курашиб келган ва бир неча бор қамоққа ташланган. У ҳозир ҳам ҳибсда сақланмоқда.
    • 2022 йилда Тинчлик бўйича мукофот уч мамлакат ҳуқуқ ҳимоячиларига берилганди: Россиядан “Мемориал”, Украинадан “Фуқаролик эркинликлари маркази” ташкилотлари ва беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиси Алес Биалацкийга.

    2024 йилги Нобель совриндорлари

    10 октябрь куни адабиёт бўйича Нобель мукофотини “тарихий жароҳатлар ва инсон ҳаётининг нозиклигини акс эттирувчи кучли насрий шеърият” учун жанубий кореялик ёзувчи Хан Канга олганди.

    9 октябрь куни кимё бўйича Нобель мукофоти “оқсилни ҳисоблаш дизайни учун” америкалик Девид Бекер ва “оқсил тузилиши прогнози учун” британиялик Демис Ҳассабис ва Жон Жумперга берилганди. Бейкер бутунлай янги турдаги оқсилларни яратган. Британиялик олимлар эса 50 йилдан бери ҳал этилмаган муаммони — оқсилларнинг мураккаб тузилишини олдиндан башорат қилиш учун AlphaFold2 номли сунъий интеллект моделини яратган.

    8 октябрь куни физика бўйича Нобель мукофоти “сунъий нейрон тармоқлари ёрдамида машинавий ўрганишни таъминлайдиган фундаментал кашфиётлар ва ихтиролар учун” Жон Ҳопфилд ва Жеффри Ҳинтонга берилган.

    7 октябрь куни тиббиёт бўйича Нобель мукофоти “микроРНК молекулаларини кашф этгани ҳамда унинг транскрипсиядан кейинги ген бошқарувида тутган ўрни учун” Виктор Амброс ва Гарий Рувкунга берилган.

    11.10.2024, 15:10   Изоҳ (0)   4711
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Нобель мукофоти#адабиёт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нобель мукофоти тарихи, кимларга ва қанча пул мукофоти берилади? 

    03.10.2023, 20:35

    Трампнинг номзоди тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурилди

    31.01.2024, 11:50

    Илон Маск номзоди Нобель мукофотига кўрсатилди

    21.02.2024, 09:51

    Павел Дуров номзоди Нобель мукофотига илгари сурилди 

    28.08.2024, 09:40

    Тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди 

    07.10.2024, 15:07

    Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    08.10.2024, 15:24

    Кимё бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    09.10.2024, 15:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.