Ер юзи бўйлаб 27 апрель куни камерага муҳрланган қизиқарли суратларни тақдим қиламиз.

Ироқнинг Арбил шаҳрида жойлашган Иллюзиялар музейидаги калейдоскопга қараётган йигит.

Фото: Getty Images

Тошкент осмонида Рамазон ойи яримига келганини англатувчи тўлин ой.

Фото: «Дарё»

Австралияда Янги Жанубий Уэльс университети тадқиқот гуруҳи томонидан аҳоли маълумотларини йиғиш пайтида ушланган ўрдакбурун.

Фото: Reuters

Иможен Сейж исмли актриса Сидней опера театрида Клодель опеаси олдидан ўз ролини ижро этмоқда.

Фото: Getty Images

Франциянинг Мазак-эт-Гранд-Кастанг коммунасидан оқиб ўтган Дордон дарёсида йирик балиқ овлаган балиқчилар.

Фото: Getty Images

Амстердамда миллий байрам — Нидерландия Қироли куни нишонланди. Суратда кўчада бўлаётган шодиёналарни деразадан кузатаётган қизлар.

Фото: AP Photo

Германиянинг Гарс тоғлари этагида ётган иблис шаклидаги қўғирчоқ. Олмонлар у ерда Валпургис кечасини нишонлади.

Фото: «ТАСС»

Лондондаги 35 метр баландликда икки кўп қаватли уй ўртасида қурилган шиша тагли сув ҳавзаси. У 19 май куни расман очилади. Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, бу дунёдаги биринчи шундай иншоот.

Фото: AP Photo

Швейцариядаги қорли об-ҳавода мотоцикли томон кетаётган одам.

Фото: EPA

Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Ганьсу провинциясининг Линзе округидаги қишлоққа қум бўрони ёпирилди.

Фото: Getty Images

Англиянинг Виндзор шаҳридаги Legoland боғида янги ўрнатилган Lego моделларини текшириш жараёни.

Фото: Getty Images

Римда Кўргазмалар саройи яна жамоатчиликка очилди.

Фото: EPA

Сотувчи Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фабрикада муқаддас Рамазон ойида севиб истеъмол қилинадиган анъанавий вермишель макаронини тайёрламоқда.

Фото: AP Photo

Уэльснинг Ландудо шаҳрига ташрифи давомида музқаймоқ истеъмол қилаётган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Уэльс шаҳридаги қўриқхонада ўтлаб юрган понилар.

Фото: «ТАСС»

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги савдо ва кўнгилочар марказида жойлашган эмлаш марказида коронавирусга қарши QazCovid-in вакцинасини қабул қилаётган эркак. Мамлакат QazVac номи билан ҳам танилган ўз вакцинаси — QazCovid-in’дан оммавий вакцинацияда фойдаланишни бошлади.

Фото: Reuters

Германиянинг Дрезден шаҳридаги собор томидаги ҳайкаллар орасида кўриниб турган тўлин ой.

Фото: Reuters

Ғазипурда ҳиндистонлик эркак коронавирус оқибатида вафот этган қариндошининг жасадини ёқиш учун ўтин термоқда.

Фото: Shutterstock

Ханой кўчаларидан бирида итлари билан мотоциклда кетаётган аёл. Яқинда Вьетнам соғлиқни сақлаш вазири аҳолини коронавируснинг тўртинчи тўлқини ҳақида огоҳлантирди.

Фото: EPA

Венециядаги Fenice Опера театри хори муассаса қайта очилишини нишонламоқда. Италияда ҳукумат қарори билан барлар, ресторанлар, кинотеатрлар ва концерт заллари локдаундан кейин қисман қайта очилмоқда.

Фото: Getty Images

Германияда совуқ уришидан ҳимоя қилиш мақсадида ўрик боғида ёқиб чиқилган оловлар.

Фото: Getty Images

Мусулмонлар Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида чўкиб кетган мамлакат денгиз флотининг сувости кемаси экипажи аъзолари учун дуо қилмоқда. Сувости кемаси чўкиб кетиши натижасида экипаж аъзоларининг барчаси — 53 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

Фото: Reuters

Фермер Стюарт Чапман Кичкина Стейнтон шаҳридаги Манор фермасига ташрифи давомида Британия шаҳзодаси Чарльзнинг тўнғич ўғли шаҳзода Уильямга трактор ҳайдаш бўйича маълумот бермоқда.

Фото: Reuters

Бангкок шаҳридаги овқатланиш шохобчасида овқатланаётган таиландлик.

Фото: Reuters

Ўргимчак одам кўринишида кийинган филиппинлик Маниланинг жанубидаги Лас-Пинасда карантиндаги одамларга бепул озиқ-овқат тарқатмоқда.

Фото: EPA