• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёлик «йўлтўсар» аёллар: Қишлоғимиз учун янги мактаб қурилишини ёки болаларимиз ўтиб-қайтаётган хавфли йўлда ерости йўли, кўприк қуриб берилишини талаб қилдик

    Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 1-синфда ўқувчи қиз ЙТҲ оқибатида вафот этгач, бир гуруҳ аёллар 23 апрель куни Қарши—Самарқанд йўлининг Хўжаобод қишлоғи ҳудудидан ўтувчи қисмини норозилик тариқасида тўсиб қўйганди.

    Фото: «Дарё»

    Мазкур воқеа тафсилотларини ўрганишни мақсад қилган «Дарё» мухбири «йўлтўсар» аёллар ва туман ҳокими Хуррам Жўраев билан суҳбатлашди.

    «Уч йилдан бери қишлоғимиз учун янги мактаб қуриб берилишини сўраб, барча ташкилотларга мурожаат қилдик. Ҳеч ким бизни тингламагач, шундай йўл тутишга мажбур бўлдик. 2021 йилнинг 21 апрель куни қизимнинг синфдошини машина уриб кетди ва ўша қиз ўлди. Воқеани ўз кўзи билан кўрган қизим эса анча вақт тушкун кайфиятда юрди. Қизим бир ҳафтадан сўнг мактабга чиқди. Биз фарзандларимиздан хавотирланиб, мажбурликдан шундай қилдик», — дейди 23 апрель куни «йўл тўсган» аёллардан бири Малоҳат Менгбоева.

    Фото: «Дарё»

    Малоҳат Менгбоеванинг маълумот беришича, «йўл тўсиш» воқеасида қишлоқ аёлларининг 200 нафардан кўпроғи иштирок этган.

    «‘Йўл тўсганъларнинг барчаси оналар эди. Биз фарзандларимиз тақдиридан хавотирга тушиб, шундай қилдик. Сабаби 1-синф ўқувчисининг ўлими бу биринчи ҳолат эмасди. Бундай воқеалар ҳар йили бир неча маротабалаб содир бўлади», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган аёллар.

    Фото: «Дарё»

    Қашқадарё вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошиғининг биринчи ўринбосари Олим Хўжамуродовнинг маълумот беришича, 1-синф ўқувчиси билан боғлиқ ЙТҲ 2021 йилнинг 21 апрель куни, тахминан, соат 11:00 да содир бўлган.

    «Isuzu ҳайдовчиси айни пайтда қўлга олинган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган», — дейди Олим Хўжамуродов.

    Олим Хўжамуродов.

    Олим Хўжамуродов.
    Фото: «Дарё»

    «Йўл тўсган» аёллар муаммо уч йилдан бери ҳал этилмаётганини айтиб, нафақат ҳоким, масъул ташкилотлар уларнинг дардига қулоқ тутмаганини билдирди.

    «Биз фақат ва фақат болаларимизнинг мактабга бориб-келишидан қўрққанимиздан шундай ишга қўл урдик. Боиси, уч йилдан бери ҳокимга ҳам, бошқа ташкилот раҳбарларига ҳам болаларимиз мактабга ўтиб-қайтаётган хавфли йўлдан ўтиш учун ерости йўли ёки кўприк қуриб берилишини сўраб, қайта-қайта мурожаат қилдик. Аммо натижа бўлмади. 1-синф ўқувчиси билан бўлган фожиа биринчи маротаба эмас, охиргиси ҳам бўлмаса керак», — дейди «йўлтўсар» аёллар.

    Фото: «Дарё»

    Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраев талаби бажарилмаганидан норози бўлиб, «йўл тўсган» аёллар гапини инкор қилиб, улар 1-синф ўқувчисининг ўлимидан таъсирланганини айтмоқда.

    «Йўл тўсиб, норозилик билдирган хотин-қизларга Хўжаобод қишлоғидан янги мактаб қуриб берилаётганини, мактаб биноси 2021 йилнинг 1 сентябрь куни фойдаланишга топширилишини айтгандик. Назаримда, қишлоқ хотин-қизлари 1-синф ўқувчисининг ўлимидан қаттиқ таъсирланган кўринади», — дейди туман ҳокими Хуррам Жўраев.

    Хуррам Жўраев.

    Хуррам Жўраев.
    Фото: «Дарё»

    Хуррам Жўраев Хўжаобод қишлоғида 260 та хонадон борлигини, аҳоли сони эса 300 нафардан ортиқлигини айтди. Қишлоқ аёллари эса қишлоқда 630 та хонадон вакиллари яшашини, хавфли йўлдан 800 нафардан ортиқ болалар мактабга қатнаётганини билдирди.

    «1-синф ўқувчисининг ўлими қишлоқ аҳолисига қаттиқ таъсир қилганини биламиз. Аммо начора, тақдир шу экан. Лекин биз аҳолига берган ваъдамизни бажариб, шу қишлоқ учун алоҳида мактаб қуриб берамиз. Мактаб янги ўқув йилидан ишга тушади», — деди туман ҳокими Хуррам Жўраев.

    Эслатиб ўтамиз, «йўлтўсар» аёллар воқеаси жамоатчиликка ошкор бўлгач, муаммони Сенат ўз назоратига олди. Сенат матбуот хизматига кўра, Олий Мажлиснинг юқори палатаси туманда яшовчи аҳоли вакилларини қийнаётган муаммолар юзасидан қилиниши лозим бўлган ишларни ўрганиб, натижалари юзасидан батафсил ахборот беради.

    Мавзуга доир: Чироқчида бир гуруҳ аёлларнинг автомобиль йўлини тўсишига сабаб бўлган муаммо Сенат назоратига олинди

    27.04.2021, 23:10   Изоҳ (0)   44178
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ЙПХ инспекторлари фуқарони куч ишлатиб, хизмат машинасида олиб кетгани акс этган видео бўйича расмий изоҳ берилди

    27.04.2021, 22:45

    Сирдарёда 1 июлдан бошлаб давлат тиббий суғуртаси босқичма-босқич жорий этилади

    27.04.2021, 22:08

    Шавкат Мирзиёев иқтисодий зоналарда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди

    27.04.2021, 21:53

    Андижонда сохта ПЗР-тестларни тайёрлаб сотиш билан шуғулланган икки мактаб ўқувчиси қўлга олинди

    27.04.2021, 21:15

    Қаршида баландлиги 62,5 метрли байроқ ўрнатилади

    27.04.2021, 20:28

    Нукусда ўзини каналга ташлаган 21 ёшли қизни Миллий гвардия ходимлари қутқариб қолди

    27.04.2021, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.