Корн-догни иссиқ ҳолда ёки совуқлигида ҳам истеъмол қилса бўлади.

Фото: Lifehacker

Эслатма: Иложи бўлса буғдой ва жўхори унидан фойдаланинг.

Керакли маҳсулотлар:

  • Буғдой уни — 100 гр
  • Жўхори уни — 100 гр
  • Разрихлитель — 1 чой қошиқ
  • Тухум — 1 дона
  • Туз — бир чимдим
  • Шакар — бир чимдим
  • Сут — 50-70 мл
  • Ўсимлик ёғи — 1-3 пиёла
  • Сосиска — 6 дона

Тайёрланиш жараёни:

  • Ундан 1 ош қошиқ олиб қўйиб, разрихлитель, туз ва шакар қўшиб аралаштиринг.
  • Аралашмага тухум кейин сут қўшиб сметана сингари қуюқликда хамир қилинг.
  • Ёғ солиб қизитинг. (Сосискалар товага солинганда ёғ қоплаб туриши керак)
  • Сосискаларни юқорида олиб қў​йилган унга​ булғанг, сўнгра махсус қандолат таёқчаларини киргизиб чиқинг (таёқчасиз ҳам пишириш мумкин).
  • Сосискаларни массага ботиринг ва томонлари яхшилаб қопланганига эътибор беринг.
  • Қизиган ёғга солиб қовуринг. Бир хил қизариб пишиши керак.
  • Қовурма сосискалар ортиқча ёғли бўлмаслиги учун қоғоз сочиқ устига қўйинг.

Ёқимли иштаҳа!

«Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг.