Сиз кафе ва дўконлардан харид қилиб, севиб истеъмол қиладиган Dunkin «пончик»ларни уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлардан керак бўлади.
Хамирига:
- Ун — 640 грамм
- Сариёғ— 90 грамм
- Шакар — 60 грамм
- Хамиртуруш — 14 грамм
- Ванилин — 10 грамм
- Туз — 1 грамм
- Ўсимлик ёғи — 200 грамм
- Шоколад — 100 грамм
- Сариёғ— 15 грамм
- Юқорида хамир қилиш учун таъкидланган маҳсулотлардан хамир қоринг.
- Хамир устини ёпиб, 2 соат илиқ ҳароратли хонада тиндиринг.
- Тинган хамирни 1 см қалинликда ёйинг.
- Ёйилган хамирни махсус шаклли кесгич билан кесиб чиқинг. Агар сизда ундай қолип бўлмаса, стакандан фойдаланиб, ўртасини «баклашка» қопқоғи ёрдамида ажратиб «пончик»ка керакли шакл беринг.
- Тайёр шаклларни патнисга қўйиб, устини ёпинг ва 20 дақиқа илиқ жойда тинишини кутинг.
- «Пончик»ларни қизиган ўсимлик ёғига солиб, икки томони ҳам тилларанг бўлгунича қовуринг.
- Сариёғни эритиб иссиқ ҳолида шоколадга қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.
- Совиган «пончик»ларни глазурга ботиринг.
- Глазур устини фантазиянгизга қараб безатишингиз мумкин.
Маълумот учун:
Dunkin исмли америкалик номига очилган кофеинли «пончик»лар магазинлар тармоғи бўлиб, шундай тешик кулчаларни Donuts, яъни «пончик» дейишган. 2019 йил январидан компания ребрендинг қилган ва номини Dunkin’га ўзгартирган, чунки «пончик»лардан кўра кофе савдоси кўпроқ маблағ олиб келган.
Изоҳ (0)