• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қозоғистон—Россия йўлида 77 ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган уч ҳодиса. Асосий маълумотлар

    Тўлиқсиз бир йил давомида кўп сонли ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида вафот этиши билан боғлиқ камида учта эътиборга молик воқеа содир бўлди. Ҳар учала ҳолатда ҳам Ўзбекистон фуқаролари автотранспорт воситасининг носозлиги ёки ҳайдовчиларнинг нопрофессионаллиги оқибатида жабрланди. «Дарё» умумий ҳисобда 77 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган бу уч воқеа тафсилотларини ёдга олади.

    Коллаж: «Дарё»

    Коллаж: «Дарё»

    2017 йил 22 июнь фожиаси

    22 июнь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятининг Қорабутоқ шаҳарчасидан 20 километр масофада, «Самара—Чимкент» трассасининг 946-километрида Mercedes русумли йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Автобус Россиянинг Волгоград шаҳридан Қозоғистоннинг Чимкентига ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини олиб кетаётган эди — автобусда қозоғистонлик икки ҳайдовчи ва 50 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган.

    Автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида Ўзбекистоннинг 9 нафар фуқароси ҳалок бўлган — уларнинг уч нафари Фарғона, икки нафари Наманган, икки нафари Андижон, қолган икки нафари эса Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан эди. Бундан ташқари, автобус ағдарилиши оқибатида яна 17 нафар Ўзбекистон фуқароси турли даражада тан жароҳати олган, улардан беш нафари маҳаллий касалхонага ётқизилган.

    Фото: «РикаТВ.кз»

    Фото: «РикаТВ.кз»

    Ўзбекистон ҳукумати жабрланувчилар ва қурбонларни ватанга қайтариш учун 23 июнь куни Ақтўбега махсус борт учирди. Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги махсус самолёт 24 июнь куни Тошкентга қайтди. Фожианинг жиззахлик қурбони махсус тиббий автомашинада Жиззахга, сурхондарёлик қурбон эса «Ўзбекистон ҳаво йўллари» кўмагида Термизга етказилди. Шу куни водийда фарғоналик, андижонлик ва наманганлик қурбонларнинг дафн маросимлари бўлиб ўтди.

    Бу автобусда кетаётганлар орасида қишлоқдошлар, ака-укалар, ота-ўғиллар ҳам бор эди. «Ўзим фақат жароҳат олдим, ўғлим ҳалок бўлганидан эса изтиробдаман», — деганди Қозоғистондаги ЙТҲ жабрланувчиси, фарғоналик Илҳомжон Қурбонов. Унинг ўғли — 2017 йилнинг 13 май куни 30 ёшга тўлган Иқболжон 24 июнь куни Риштонда тупроққа топширилди. Қурбонларнинг энг каттаси 36, энг кичиги эса 26 ёшда эди.

    Мавзуга доир: «Ўзим фақат жароҳат олдим, ўғлим ҳалок бўлганидан эса изтиробдаман». Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликларнинг қисқа интервьюлари

    23 июнь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) воқеа юзасидан мамлакат раҳбариятининг муносабатини эълон қилди: «Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради». Сентябрь ойида эса Қозоғистон суди автобуснинг ағдарилиб кетишида айбдор деб топилган ҳайдовчи Леонид Еремеевни 5 йилга озодликдан маҳрум этди. Суд жараёни давомида айбланувчи автобусни ҳайдаб кетаётиб ухлаб қолганини тан олган.

    2017 йил 6 октябрь фожиаси

    6 октябрь куни тонгда Россиянинг Владимир вилояти Покров туманида темир йўл кесишмасидан ўтаётган Mercedes русумли автобусни поезд уриб юборди. Автобус 55 нафар ўзбекистонликни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Жанубий Қозоғистон томон олиб кетаётган эди. Транспорт воситаси қозоғистонлик икки ҳайдовчи бошқарувида бўлган (улардан бири авария оқибатида ҳалок бўлган). Маълум бўлишича, темир йўл кесишмасидан ўтаётганида 1990 йилда ишлаб чиқарилган ва, омон қолган ҳайдовчилардан бирининг сўзларига кўра, «шу вақтгача ҳеч бузилмаган» автобуснинг аккумулятори ўчиб қолган. Йўловчиларнинг бир қисми автобусдан тушиб, уни суришга уринган, бироқ уддалай олмаган — поезд автобусга урилиб, уни 200 метргача судраб борган.

    Фото: Владимир вилояти полицияси

    Фото: Владимир вилояти полицияси

    Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган (улардан икки нафари болалар), 36 нафари тан жароҳати олган. Яна уч кишига, жумладан, 2012 йилда туғилган қизалоқ — Гулруҳ Зиёдуллаевага Россиянинг ўзида тўлақонли тиббий хизмат кўрсатишга тўғри келди (Гулруҳ ҳатто вертолётда Владимирдан Москвадаги шифохонага кўчирилди). Йўловчилар орасида ҳамқишлоқлар, бир оила вакиллари кўп бўлган. Хусусан, ҳалок бўлган икки боладан бири — Гулруҳнинг 2011 йилда туғилган опаси эди; ҳодисанинг ўзбекистонлик 15-қурбони Миршод Мирзоевнинг отаси Миржон Латипов эса оғир аҳволда бўлгани учун унга Россияда алоҳида тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Мавзуга доир: Фото: 16 ўзбекистонликнинг умрига зомин бўлган автобус ва поезд тўқнашуви

    Ҳалок бўлганларнинг асосий қисми — 14 нафари сурхондарёлик эди. Қолган икки кишидан бири Андижон, иккинчиси Бухоро вилоятида доимий рўйхатдан ўтган. Жабрланувчиларнинг ҳам асосий қисми Сурхондарёдан. Бундан ташқари, жабрланувчилар орасида Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд вилоятлари, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳам бор эди.

    Фото: «TVC.ru»

    Фото: «TVC.ru»

    6 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Ватанга қайтариш бўйича ҳукумат комиссиясини тузиш ҳақида кўрсатма берди. «Ўзбекистон ҳукумати ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва жабрланувчиларга барча зарур ёрдамни кўрсатади», — дейилганди бу ҳолат юзасидан берилган хабарларда. Шу куни ўзбекистонлик шифокорлар гуруҳи жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш учун Россияга жўнаб кетди. 8 октябрда 15 қурбон ва 36 нафар жароҳатланган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди — махсус борт дастлаб Термизга, сўнг Андижон ва Бухорога парвоз қилди.

    11 октябрь куни ФВВ Владимирдаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган сўнгги — 16-ўзбекистонликнинг исмини эълон қилди. Қайд этиш жоиз, «Россия темир йўллари» («РЖД») раҳбарияти ҳалокат содир бўлган куннинг ўзидаёқ ҳар бир жабрланувчига 5 минг рубль миқдорида компенсация пули берилишини эълон қилган эди.

    Автобусда ёниб кетган 52 ўзбекистонлик

    18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида, «Чимкент — Самара» йўлининг 1068-километрида Чимкентдан Россиянинг Қозон шаҳрига кетаётган Икарус автобуси ҳаракат давомида ёниб кетди. Ёнғин бошланган вақтда автобусда 57 киши бўлган. Уларнинг 54 нафари Ўзбекистон фуқароси эди.

    Мавзуга доир: 52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобуснинг фото ва видеоси пайдо бўлди

    Автобус 1989 йилда ишлаб чиқарилган, 2016 йилда техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган. Автобусга эгалик қилувчи шахсда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли лицензия бўлмаган; у айни вақтда қидирувга берилган. Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тугумбаев фожиадан омон қолган шахсларнинг сўзларига асосланиб маълум қилишича, ёнғин автобус салонида келиб чиққан; салонда дастлаб заҳарли тутун тарқала бошлаган ва бу йўловчиларнинг газдан заҳарланишига олиб келган. «Эшиклар очилиши билан салонга кислород кирган ва автобус ичидан портлаган», — дея тахмин қилган вазир.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Оқибатда 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — бу Ўзбекистон фуқароларининг бир жойда ва бир вақтда қурбон бўлиши билан боғлиқ 2005 йилги Андижон воқеаларидан кейинги энг йирик ҳодисадир (ўшанда, расмий маълумотларга кўра, 187 киши ҳалок бўлган). Ўзбекистон ФВВ 19 январь куни қурбонлардан 29 нафарининг исмларини эълон қилди — уларнинг бари Наманган вилоятидан. Ўзбекистон ТИВнинг 19 январдаги ахборотига кўра, шахси аниқланган қурбонлар сони 32 нафарга етган, бироқ уларнинг исм-шарифлари эълон қилинмаган. Ҳодиса оқибатида омон қолган беш кишидан икки нафари ўзбекистонлик. Улар ҳам Наманган вилоятидан — 29 ёшли Аҳрор Исоқов Тўрақўрғон туманининг Катта Қурама маҳалласидан, 38 ёшли Исроилжон Мирзааҳмедов эса шу туманнинг Шоҳонд (ёки Шоҳидон) қишлоғидан.

    Бахтсиз ҳодиса муносабати билан 18 январь куни Қозоғистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам ҳукумат комиссиялари тузилди. Бош вазир Абдулла Арипов раҳбар этиб белгиланган Ўзбекистондаги махсус комиссия олдига авария натижасида жабрланган ва ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга етказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни ҳал этиш вазифаси топширилди. Шу куннинг ўзида махсус борт Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятига жўнаб кетди. Хабар беришларича, ҳозирги вақтда барча жасадлар Ақтўбе шаҳрига етказилган, у ерда қозоғистонлик экспертлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда тун-у кун суд-тиббий экспертизасини ўтказмоқда.

    Фото: Instagram / @askar_aktileu

    Фото: Instagram / @askar_aktileu

    Ўз навбатида, Қозоғистон ички ишлар вазирлиги қурбонларнинг шахсларини аниқлашда ёрдам сўраб жамоатчиликка мурожаат қилган. Вазирлик вакили Алмас Садубаев 12—13 январь кунлари Қозоғистон орқали Россиянинг Қозон шаҳрига жўнаб кетган шахсларнинг уяли телефон рақамлари, шунингдек, бошқа ҳар қандай қўшимча маълумотлари (алоҳида белгилари, шу жумладан тиш протезлари, имплантлар, муқаддам суяк синишлари, паспорт рақами, унинг нусхаси, фотосурат ва бошқалар)ни тақдим этишни сўраган.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 январь куни автобус ёнғини оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. 19 январь куни Сурхондарёга ташрифи давомида, Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қиларкан, Президент Ақтўбеда ўзбекистонликлар вафот этганидан чуқур қайғуда эканини айтди. «Марҳумлар ҳақига дуо қилинди», — дея хабар берди Президент матбуот хизмати. Нафақат Ўзбекистонда, балки Қозоғистонда ҳам жума намозлари ҳалок бўлган 52 ўзбекистонликнинг руҳи покларига бахшида қилинди. Футбол бўйича Ўзбекистон У23 термаси Японияга қарши ўйин олдидан қурбонлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлаб, ўйин давомида қора тасма билан ҳаракат қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Айни вақтда, хорижий мамлакатлар раҳбарлари ва расмийлари фожиа муносабати билан Ўзбекистон давлат раҳбарига таъзия изҳор қилди. «Ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотишни чуқур ҳис этиб, Қозоғистон халқи ва шахсан ўзимнинг номимдан ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўрайман», — дейилади Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таъзияномасида. «Мана шундай мусибатли кунда бутун турк халқи номидан қардош ўзбек халқига сабр-бардош тилаб, марҳумларни Аллоҳ таоло ўз мағфиратига олишини сўрайман», — деб таъкидлади 18 январь куни Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали боғланган Туркия раҳбари.

    19.01.2018, 19:05   Изоҳ (0)   295649
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юридик шахслар сентябрь декабрь ойларида тижорат банкларидан 2,9 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотиб олди

    19.01.2018, 18:56

    Кристалина Георгиева: Жаҳон банки Ўзбекистондаги фаолиятини салмоқли даражада кенгайтиришга тайёр

    19.01.2018, 18:48

    Ақтўбедаги фожиа муносабати билан Наманганда вилоят ҳокими раҳбарлигидаги комиссия иш бошлади

    19.01.2018, 18:19

    Ўзбекистон тижорат банклари сентябрь-январь ойларида аҳолидан 854 млн доллар сотиб олди

    19.01.2018, 18:13

    Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақининг энг паст кўрсаткичи — Наманганда. Қозоғистонда автобусда ёниб кетганларнинг камида 29 нафари — Намангандан

    19.01.2018, 16:51

    Фото: Шавкат Мирзиёев Термиздаги новвойхонада

    19.01.2018, 16:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади



    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марказий банк кредит бўйича инсофсиз амалиётга йўл қўймасликка чақирди

    Ўзбекистон | 22 май, 10:15

    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

    Реклама | 22 май, 09:00

    Ўзбекистонда айрим шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари оширилади

    Ўзбекистон | 22 май, 10:06

    “Рома” АПЛ клуби устози билан шартнома имзоламоқчи

    Спорт | 22 май, 09:45

    Исроил ҳарбийлари хорижлик дипломатларга ўт очди (видео)

    Дунё | 22 май, 09:40

    Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликларига янги ҳуқуқлар берилиши мумкин

    Ўзбекистон | 22 май, 09:17

    АҚШ Россияга етиб бора оладиган ракетани синовдан ўтказди (видео)

    Дунё | 22 май, 09:00

    Сон Хён Мин: “Мен афсонаман”

    Спорт | 22 май, 08:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.