Ўзбекистондаги хўжалик субъектлари томонидан 2017 йилнинг сентябрь декабрь ойларида 2,9 миллиард доллар миқдоридаги хорижий валютани харид қилди, деб хабар беради UzDaily.
Юридик шахслар хорижий валютанинг 2,2 миллиард долларини ишлаб чиқариш товарларини импорт қилиш (76 фоиз), 358 миллион долларни хорижий кредит тўлаш (12 фоиз), 238 миллион долларни халқ истеъмол товарлари ва тиббий воситаларни импорт қилиш (8 фоиз), 88 миллион долларни хорижий инвесторлар даромадларини тўлаш (3 фоиз) мақсадида харид қилган.
Ўтган вақт мобайнида 1 миллион доллардан кўпроқ миқдорда хорижий валюта сотиб олган корхоналар сони ортган.
Аввалроқ Ўзбекистон тижорат банклари сентябрь январь ойларида аҳолидан 854 миллион доллар сотиб олгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)