Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Қўйлиқ”даги ҳолат бўйича изоҳ бериши, Энергетика вазирлиги Бойсундаги конда яна газ отилганига муносабат бериши, Тошкентда 80 дан ортиқ ёввойи ҳайвонлар тутқунликда сақлаб келинаётгани аниқланиши – “Дарё” нашри 5 майда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Хитой компаниялари Жиззахда қуёш электр станциясини қуради
Бунинг учун 2,08 млрд Хитой юани миқдорида тўғридан тўғри инвестиция жалб этилади.
Сирдарёда 28 нафар боғча боласини олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди
Ҳайдовчи жаримага тортилди.
Click устун мавқега эга деб топилди
Онлайн тўлов тизимлари бозорида Click устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.
Гибрид автомобилларни экологик сертификатлаш тартиби юзасидан сенатор сўрови юборилди
Бундай автомобилларни божхонада расмийлаштиришда “Евро-4” экологик тоифасидан кам эмаслигини тасдиқловчи экологик сертификат талаб этилаётгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётганди.
Бозор ёпилмаяпти — Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Қўйлиқ”даги ҳолат бўйича изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда бозорни тўлиқ бузиш бошлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди — Энергетика вазирлиги Бойсундаги конда яна газ отилганига изоҳ берди
Аварияни бартараф этишда хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистонлик талабалар хорижга ишлаш ва саёҳатга бориши учун ссуда ажратилади
Work анд травел дастурларида иштирок этувчиларга фоизсиз қарз берилади.
Ўзбекистонда пенсияларнинг майдаги тўлови ҳақида маълумот берилди
Маблағлар тижорат банкларига молиялаштирилган.
Ўзбекистон чегарасида ушлаб қолинган маданий бойликлар суммаси эълон қилинди
Маданий мерос агентлиги 2025 йилнинг 1-чораги бўйича маълумот берди.
Тошкентда 80 дан ортиқ ёввойи ҳайвонлар тутқунликда сақлаб келинаётгани аниқланди
Улар орасида 4 дона шер ҳам бор.
Ҳаж мавсумида Ўзбекистондан Саудия Арабистонига чартер авиақатновлар йўлга қўйилади
Жорий йилда Uzbekistan Airways 6 мингдан зиёд зиёратчи ташувини амалга оширилади.
Самарқандда аёл 7 ойлик боласини кўчага ташлаб қочиб кетди (видео)
Сирдарё вилоятида яшовчи аёлнинг шахси аниқланди.
Тошкентда Lacetti уриб юборган 13 ёшли бола вафот этди
Ҳайдовчи қамоққа олинди.
Жиззахда 60 сотих ерни 205 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар суриштирув ўтказилмоқда.
Кибержиноятларни фош этишда Марказий банк, тўлов тизими ва ИИО вакилларидан иборат тезкор гуруҳ фаолияти йўлга қўйилади
Фирибгарлар томонидан сохта рақамлар орқали фуқароларга қўнғироқ қилишлари техник чекланади.
Ички ишлар органлари таркибида Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ташкил этилади
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳузурида “Рақамли лойиҳалар офиси”ни ташкил этилади.
Сирдарёда суғориш тармоқлари таъмирланиб, икки йилда 20 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилади
Президент Сирдарёда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказди.
Сенатор олий таълим, фан ва инновациялар вазирига бир вақтда иккита ОТМда ўқиш имконияти юзасидан сўров юборди
Фуқароларга бир вақтнинг ўзида давлат ва нодавлат ОТМларининг иккитасида таҳсил олиш имконияти юзасидан тушунтириш бериш сўралган.
Бўстонлиққа кетаётган Malibuъда аёл “люк”дан танасини чиқариб ҳаракатланди (видео)
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, унга чора кўрилиши сўралганди.
Давлат бошқаруви академияси Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ва мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Изоҳ (0)