• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Замонавий ҳаёт тарзини танлаган ва нозик дид билан кийинадиган шарқ маликалари

    Европа монархлари кўпинча протоколга қатъий риоя қилишлари учун танқидга учрайди, бу кўпинча ҳаддан ташқари вазминлик ва бир хиллик сифатида қабул қилинади. Бироқ Осиё маликалари ва қироличалари услуби стереотиплардан ташқарига чиқиб, хилма-хилликни намойиш этмоқда. . Бундан ташқари, уларнинг кўпчилиги мода дўконларини очиш орқали ўз брендларини яратмоқда.

    Имон Афзон — Паҳанг маликаси

    Имон Афзон Малайзияни 2014 йилдан 2019 йилгача бошқарган Паҳанг султони Абдуллоҳ II нинг тўнғич қизи ҳисобланади. Кўплаб қироллик оилалари аъзоларидан фарқли ўлароқ, Имон Афзон жамоат ҳаётида фаол иштирок этади. У Англиянинг Ноттингем университетида сиёсатшунослик бўйича таълим олган ва Малайзияга қайтгач, ижтимоий фаолият билан шуғуллана бошлаган. У Қироллик руҳий саломатлик жамғармасининг ҳомийси сифатида кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатади ва меҳрибонлик уйларидаги ўсмирларнинг таълим олишига кўмаклашади. Шунингдек, у фуқароларнинг руҳий фаровонлигини яхшилашга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.

    Амалдаги қонунчилик Имон Афзоннинг Малайзия қироличаси бўлишига имкон бермаса-да, у аллақачон халқ ҳаётидаги фаол иштироки туфайли севимли шахсга айланган. Шу билан бирга, унинг сиёсий фаоллиги унинг доимо замонавий ва нафис кўринишига халақит бермайди, бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги мухлислари мунтазам равишда таъкидлаб ўтишади.

    Како — Япония маликаси

    Япония императорлик оиласига мансуб Како тахт ворислиги тизимида иккинчи ўринда турган, бироқ император бўлмаган шаҳзода Фумиҳитонинг қизи ҳисобланади. Бевосита тахт вориси бўлмаса-да, Како жамият ҳаётида фаол иштирок этади. У табиий офатлардан жабрланганларга кўмаклашади, хайрия ишлари билан шуғулланади ва шеърлар битади. 2014 йилда вояга етгач, япон халқига садоқат қасамини ичган илк малика унвонига сазовор бўлди.

    Амалдаги императорнинг ҳам қизи, малика Аико мавжуд бўлса-да, жамоатчилик эътибори айнан Какога қаратилган. Унда бувиси, императорлик оиласига мансуб бўлмаган биринчи аёл сифатида валиаҳд шаҳзода Акиҳитога турмушга чиққан малика Митикога ўхшашлик кўришади. Малика Како меҳрибонлиги, нозик диди ва фуқароларга ғамхўрлиги туфайли эъзозланади.

    Эзурин Хайра — Малайзия маликаси 

    Малайзия фуқаролари Эзуриннинг қирол Тунку Дато Якоб Хайрага турмушга чиқиб, амалда мамлакатни бошқарган даврларини деярли унутиб юборган. Бугунги кунда у ҳашаматли турмуш тарзи билан танилган: Эзурин вақтининг кўп қисмини Европа ва АҚШда ўтказиб, мода намойишларида қатнашади ҳамда ижтимоий тармоқларида қимматбаҳо кийимларни кўз-кўз қилади.

    Эри билан ажрашгандан сўнг, Эзурин “Уй” номли реалити-шоу лойиҳасини эълон қилди. Унда у ва беш фарзанди одатий ҳашаматли ҳаётдан воз кечиб, чекка қишлоқда яшашга мослашишга ҳаракат қилишди. Бу лойиҳа катта қизиқиш уйғотди, айниқса, собиқ модел сифатида танилган Эзурин қироллик оиласи доирасида ҳам ҳаддан ташқари дабдабага берилгани учун кўп танқидга учраганди.

    Сириваннавари Нариратана — Таиланд маликаси 

    Таиланд қироли Рама Х ва актриса Ювадхида Сурацавадининг қизи Сириваннавари монархлар анъаналарини бузмоқда. Таиланд тахтининг меросхўрлик қаторида учинчи ўринда турса-да, у тадбиркорликни танлаган. Парижда мода бўйича магистратурани тугатгач, Шарқ ва Ғарб услубларини уйғунлаштириб, ноёб кийимлар таклиф этувчи ўз брендини яратди.

    Бироқ унинг шуҳрати мода доирасидан ташқарига чиқиб кетди. Сириваннавари кўпинча энг замонавий инсонлар рўйхатига киритилади, Париж ва Миландаги йирик мода тадбирларига қатнашади ҳамда қироллик аъзолари ҳақидаги тасаввурлардан йироқ бўлган дунёвий ҳаёт тарзини кечиради. Шундай бўлса-да, у вақти-вақти билан турли можароларга сабаб бўлади ва жамиятнинг айрим вакиллари орасида норозилик уйғотади.

    8 май, 01:10   Изоҳ (0)   30903
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #маликалар#ҳашамат#жамоат фаоли#қироллик оиласи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёнинг турли миллатларига мансуб қизлар тўйи куни қандай либос кияди? (фото)

    27.10.2020, 21:22

    “Араб оламининг Дианаси”: Саудия Арабистони аёллари ҳақидаги стереотипларни ўзгартириб юборган малика Амира ат-Тавил ҳақида 

    26.09.2023, 10:53

    Абдулла ва Раниянинг бахт пардаси ортидаги ҳаёт: Иордания қироллик оиласи фожиалари

    20.10.2023, 17:20

    Қироллик оиласи аъзолари фарзандини дунёга келтириш учун қанча пул сарфлайди? Англиядаги энг яхши туғуруқхоналар нархи

    19.11.2023, 13:24

    Instagram’да шахсий аккаунтига эга дунё маликалари (фото)

    24.11.2023, 10:29

    Оилавий томоша қилиш учун Янги йил ҳақидаги қизиқарли мультфильмлар (видео)

    30.12.2023, 14:59

    Япония маликаси сирли касалликка чалинди  

    10.01.2024, 21:30

    Шарқнинг энг қудратли маликаси шайха Мозанинг 5 та гўзаллик сири

    21.02.2024, 17:35

    Салкам 5 млрд доллар: барча даврларнинг энг юқори даромад келтирган анимацион франшизалари

    23.04.2024, 15:51

    Фарзандларининг хурсандчилиги учун қироллик тартиб-қоидаларини бузган қиролича ва маликалар

    25.04.2024, 11:51

    Ҳам қизиқарли, ҳам тарихий: қиролича ва маликалар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи фильмлар

    23.05.2024, 15:40

    “Биров учун эмас, фақат ўзингиз учун ўзгаринг”. “Шрек”дан ўрганиш керак бўлган 7 та ҳаётий сабоқлар

    07.06.2024, 09:59

    Иорданиянинг мафтункор маликаси ҳозирда қандай кўринишга эга? (фото)

    15.06.2024, 12:55

    Осиёдаги энг бадавлат одамнинг ёлғиз қизи — Иша Амбани қандай яшайди?

    29.06.2024, 14:25

    Ўз даврида энг муваффақиятли бўлган 10 та мультфильм

    05.07.2024, 10:25

    Disney мультфильмларидаги маликаларда жиддий психологик муаммолар борлигини англатувчи фактлар

    10.07.2024, 16:08

    Саудия Арабистонининг замонавий маликалари қандай кўринишга эга? 

    22.07.2024, 10:40

    Кутилмаганда бир-бирига қариндошлиги маълум бўлган машҳурлар  

    15.08.2024, 19:50

    Instagram орқали эри билан ажрашган Дубай амирининг қизи — шайха Маҳранинг тақдири қандай кечди?

    05.12.2024, 09:47

    Заҳарлаб ўлдирилган Бибихоним: у келинини дордан сақлаб қолгани учун шу тариқа товон тўлаган эдими?

    07.12.2024, 11:35

    Британия меросхўрларига қўйилган тақиқлар: шаҳзода Жорж ва Луи, малика Шарлоттага қилиш мумкин ва мумкин бўлмаган ишлар

    28.12.2024, 17:52

    Дунёнинг энг гўзал шаҳарларида суратга олинган фильмлар

    1 январ, 17:10

    Амир Темур тан олмаган келин — Шодмулк хотун қисмати

    3 январ, 18:48

    Ҳадича бегим: тарихда қора из қолдирган темурий малика қисмати

    12 январ, 12:40

    Фақат “Титаник” эмас: “Оскар” сони бўйича рекорд ўрнатган 6 та энг шов-шувли фильм (трейлер)

    5 март, 11:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.