Анжелина Жолининг мухлислари Канн кинофестивали гиламида содир бўлган воқеани кўриб, хавотирлана бошлади. Уларнинг фикрича, Жоли тан соқчиси туфайли ўзини ноқулай ва асабий ҳис қилмоқда.

49 ёшли Голливуд актрисаси Педро Паскал, Эмма Стоун, Ҳоакин Феникс ва Остин Батлер бош ролларда суратга тушган “Эддингтон” фильми премерасида иштирок этди. Фестивал тадбирлари давомида кўпчилик актрисанинг шахсий тансоқчисидан йироқроқ бўлишга уринаётганини пайқади, деб ёзади Daily Mail.

Мухлислар бу тахминларини исботлаш мақсадида кичик видеоролик ҳам тайёрлаб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришди. Унда қуйидагича изоҳлар қолдирилган:
— “Унга ўз хавфсизлик хизмати ходимидан хавфсизлик керак”;
— “Жоли бу кишини ёқтирмаслиги аниқ”;
— “Анжелина ўзини ноқулай ҳис қилаётгани экрандан сезилмоқда”;
— “Буни кўриб асабим бузилди. Биламан, бу хавфсизлик ходимининг вазифаси, лекин илтимос, унга нафас олишга қўйиб беринглар!”.
Голливуд юлдузи Анжелина Жоли 78-сонли Канн кинофестивалига 14 йиллик танаффусдан сўнг қайтди. У кинофестивалда сўнгги бор 2011 йилда қатнашган эди. Унда актриса Бред Питтннинг “Ҳаёт дарахти” номли фильми премерасини қўллаб-қувватлаган.
2025 йилги фестивал доирасида Жолига ёш ва иқтидорли актёрлар учун бериладиган махсус Тrophée Chopard мукофотини топшириш шарафи насиб этди. Бу йилги ғолиблар француз актрисаси Мари Коломби ва ирланд-британиялик актёр Финн Беннетт бўлди.
Изоҳ (0)