Сўнгги йилларда шифокорлар онкологияни даволаш соҳасида ажойиб тадқиқотларни амалга оширди. Энди бу ташхис — ҳукм эмас. Агар онкология ўз вақтида аниқланса, хавфли касалликни енгиш учун барча имкониятлар мавжуд. Шу билан бирга, шифокорларнинг таъкидлашича, ҳозирда саратонни даволашнинг самарали усуллари мавжуд бўлишига қарамай, ундан қочишга ҳаракат қилиш яхшироқдир. Бунинг иложи йўқ, деб ўйламаслик керак. Профилактика ҳақиқий мўжизалар яратмоқда. Бунда сиз севимли овқатингиздан воз кечишингиз ёки машқлар билан ўзингизни қийнашингизга тўғри келмайди. Бу масалада арзимасдек туюлган жиҳатлар жуда кўп нарсани ҳал қилади.

Британиялик машҳур онколог Тим Тютан ишдан бўш вақтларида ўз блогини юритади, унда обуначиларнинг саволларига жавоб беради ва саратон профилактикаси ҳақида тасдиқланган тиббий фактлар билан ўртоқлашади.
Тимнинг фикрича, бу масалада инсоният учун энг катта хавф — қайта ишланган маҳсулотлардир. Бундай овқатланиш жуда қулай эканлиги тушунарли. Бироқ одамлар бундай маҳсулотлар организмга қандай зарар етказиши ҳақида ўйламайди. Афсуски, қайта ишланган овқат бизни заҳарлайди ва биз буни сезмаймиз ҳам.
Шифокорнинг фикрича, энг хавфли маҳсулот — бу тез тайёрланадиган лапшадир. Талабалар бу егуликни жуда яхши кўради. Кўпчилик ўқишни тугатгандан кейин ҳам лапша истеъмолини тўхтатмайди. Ахир бу очликни тезда қондиришнинг осон усули-да. Бироқ Тим таъкидлашича, егулик учун хавфсизроқ вариантлар жуда кўп. Тез тайёрланадиган лапшага қизиқишни эса ўтмишда қолдириш яхшироқдир.

Тимнинг айтишича, бу маҳсулот хавфлилигининг сабаби унинг таркибидаги ҳаддан ташқари кўп миқдордаги туздир. Бу, ўз навбатида, ошқозон шиллиқ қаватининг бузилишига олиб келади ва Ҳ. пйлори (ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг турли соҳаларини зарарлайдиган бактерия) инфекциясининг пайдо бўлишига ёрдам беради.
Бундан ташқари, Тим қуйидаги маҳсулотлардан ҳам воз кечишни маслаҳат беради: ҳотдоглар, сосискалар, гўштли деликатеслар, консерваланган маҳсулотлар ва пюре шўрваларнинг ҳам организмга ҳеч қандай фойдаси йўқ.
Докторнинг сўзларига кўра, кўп одамлар рациондаги шакар миқдорини камайтиришга эътибор қаратишади. Бу тўғри, аммо туз ҳам организмга анча зарар етказиши мумкин. Ичак саломатлиги учун рациондаги туз миқдорини назорат қилиш яхшироқдир. Айниқса, ичак онкологияси саратоннинг энг агрессив шаклларидан бири ҳисобланади. Бу маҳсулотлар эса ушбу касаллик хавфини икки баравар оширади.
Изоҳ (0)