• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Эътиборли бўлинг: саратоннинг 10 та дастлабки белгиларини ўтказиб юборманг

    Кимнингдир саратон касаллигига чалинганидан хабар топсак, ҳар сафар бу ўзимизда содир бўлмайди, деб ўйлаймиз. Аммо касал бўлганлар ҳам, эҳтимол, худди шундай ўйлашган. Касалликнинг дастлабки белгиларида организмни тинглаш ва шифокор билан маслаҳатлашиш жуда муҳимдир. Саратоннинг умумий ва маҳаллий белгилари ҳақида сўз юритамиз, деб ёзади “Новий очаг” нашри.

    Фото: “Новий очаг”

    Саратоннинг умумий белгилари

    Паст гемоглобин

    Гемоглобин қондаги оқсил бўлиб, кислородни органларга олиб боради. Гемоглобин даражасининг кескин пасайиши онкология белгиси бўлиши мумкин. Агар бирор сабаб билан қон тестидан ўтган бўлсангиз, шифокор ўша сабаб фонида гемоглобин даражасига унчалик аҳамият бермаслиги мумкин, шунинг учун ўзингиз ҳушёр бўлинг. Гемоглобин 70-80 бирлик эканлигини кўрсангиз, онколог билан боғланинг.

    Оғриқ

    Ҳар бир оғриқнинг сабаби бор. Масалан, ғайриоддий ҳаракатлар ёки нотўғри жисмоний зўриқиш туфайли бел кўпинча оғрийди. Дейлик, фитнес-клубга ташриф буюрган киши мураббий ёллашдан кўра пул тежашга ва мустақил равишда машқ қилишга қарор қилди, лекин машқлар пайтида унинг ҳолатига риоя қилмади. Оғриқ ҳеч қандай сабабсиз пайдо бўлса, узоқ вақт давомида ўтиб кетмаса ва оғриқ қолдирувчи таблеткалар билан яхшиланмаса, шифокорга борган яхшироқдир.

    Тўсатдан вазн йўқотиш

    Ушбу аломат кўпинча касалликнинг кейинги босқичларида пайдо бўлади, лекин аввалроқ пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Агар тўсатдан вазн йўқотишни бошлаган бўлсангиз, айни пайтда стрессли вазиятларга тушмасангиз, парҳезга ўтмаган бўлсангиз ва спорт билан шуғулланмасангиз, бу онколог билан боғланиш учун сабабдир. Бемор яхши овқатланишни тўхтатади ва сувсизланиш туфайли тезда вазн йўқотади. Чунки ўсимта организмни бошқача ишлашга мажбур қилади, бу эса метаболизмни бузади ва кескин вазн йўқотишига олиб келади. Тўсатдан кузатилган озғинлик қувониш учун сабаб эмас, бу аломатдир.

    Ҳолсизлик

    Дастлабки босқичларда бемор кундалик ишдан кейин тезда чарчайди, у илгари бу ишларни осонлик билан енгарди. Бунинг сабаби шундаки, ўсимта организмни заҳарлайди, одатдаги жараёнларни ўзгартиради. Ўзингизга разм солинг, чарчоқнинг бошқа сабаблари борми?

    Тез-тез касал бўласиз

    Саратон пайдо бўлганда, беморнинг иммунитети заифлашади, энди вируслар ва инфекцияларга қарши тура олмайди. Агар тез-тез касал бўлишни бошласангиз, айниқса, иссиқ мавсумда — бу кондиционер туфайли эмас, текширувдан ўтинг. Ушбу аломат саратоннинг дастлабки босқичларида ўзини намоён қилади, аммо уни таниб олиш қийин.

    Сариқлик

    Токсинлар билан заҳарланиш ёки ҳар қандай жиддий касаллик бўлса, жигар ўз функцияларини тўлиқ бажаришни тўхтатади, ўсма жараёнга аралашади. Бу эса терининг ранги ўзгариб, сарғиш тус олишига сабаб бўлади. Баъзида касаллик бўлса, тери қораяди, сочлар тез ўсишни бошлайди.

    Саратоннинг маҳаллий белгилари

    Терининг қаттиқлашиши

    Кўкрак соҳасидаги ўсимтани мустақил равишда аниқлаш осон, бошқа ҳолларда фақат шифокор буни сезиши мумкин. Агар терининг остида қаттиқлик пайдо бўлганини сезсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам текширувдан ўтинг.

    Қон кетиши

    Қон кетиши ички органларнинг нотўғри ишлаётганининг белгисидир. Йўтал, қусиш пайтида қон ажралиши мумкин, бунга эътибор беринг. Кўкаришлар ҳам онкология ҳақида белги беради. Агар тасодифий кўкаришдан кейин бир неча ҳафта ичида ўтиб кетмаса, бу шубҳали.

    Йўтал ва овоз бўғилиши

    Йўталиш ва овознинг ўзгариши нафас олиш тизимининг саратонини кўрсатиши мумкин, айниқса, йўталганда қон ажралса. Албатта, бундай аломатлар яллиғланиш ва инфекциялардан ҳам келиб чиқади, аммо ҳар эҳтимолга қарши шифокор кўригидан ўтган яхшироқдир. Агар йўтал ва нафас қисилиши икки ҳафтадан ортиқ давом этса, шифокорга мурожаат қилинг.

    Холларнинг катталашиши

    Агар хол ҳеч қандай сабабсиз ўсишни бошласа, шакли ва рангини ўзгартирса, бу белгидир, уни зудлик билан шифокорга кўрсатиш керак. Эҳтимол, бу хол эмас, балки меланома, яъни тери саратони. Агар терингизда бир неча ҳафта давомида йўқолмайдиган ғалати излар ёки нотекис холлар бўлса, онкологга мурожаат қилинг.

    Шифокор кўригидан ўтинг

    Агар ўзингизда ушбу аломатлардан бирини сезсангиз, албатта, шифокор кўригидан ўтинг. Иложи борича эртароқ келажагингиз ҳақида қайғуришни бошланг.

    21.06.2023, 20:35   Изоҳ (0)   47743
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тери саратони: бизни ултрабинафша нурларидан ҳимоя қилмайдиган тананинг 7 соҳаси

    13.04.2023, 10:35

    Аёлларда саратон касаллигига чалиниш эҳтимолини оширадиган маҳсулот номи эълон қилинди

    02.05.2023, 11:50

    “Сукут сақловчи” аломатлар — саратон касаллигининг белгиси бўлиши мумкин

    05.06.2023, 10:40

    Гилос, малина, тарвуз: қайси ёзги меваларнинг шакари камроқ, фойдаси кўпроқ?

    21.06.2023, 19:20

    Ёзда юз терисини парвариш қилиш бўйича фойдали йўриқнома 

    21.06.2023, 16:28

    Қанча эрта бошласангиз, шунча яхши: саломатликка фақат фойда келтирадиган 4 та соғлом одат

    21.06.2023, 09:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бир йилда 121 фоизга ошгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 август, 21:20

    “Путин ва Трамп билан уч томонлама учрашув режалаштирилмоқда” — Зеленский 

    Дунё | 12 август, 21:10

    Суперлига. “ОКМК” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” эса “Андижон”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 21:05

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    Ўзбекистон | 12 август, 20:58

    Исроил Ғазо секторидан чиқиб кетиши шарт — Шимолий Корея ТИВ

    Дунё | 12 август, 20:50

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    “Россия Киевни тўрт соатда эгаллай оларди” — Трамп

    Дунё | 12 август, 20:42

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Дунё | 12 август, 20:12

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.