2025 йил 24 июндан Centrum Air авиакомпанияси янги йўналиш — Тошкентдан Бишкекка тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди. Парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Парвозлар жадвали:
Тошкент — Бишкек: жўнаб кетиш 10:30, етиб бориш 13:10
Бишкек — Тошкент: жўнаб кетиш 14:15, етиб бориш 14:35
Янги рейс йўловчиларга нафақат хизмат сафари, балки дам олиш кунлари қисқа саёҳатларни қулайгина режалаштириш имконини ҳам беради. Бишкек ўзининг гўзал тоғ манзаралари, миллий таомлари ва табиий диққатга сазовор жойларига яқинлиги билан азалдан сайёҳлар орасида машҳур.
“Тўғридан-тўғри рейслар орқали Марказий Осиёнинг муҳим шаҳарларини боғлаган ҳолда Centrum Air парвозлар харитасини кенгайтиришда давом этмоқдамиз. Тошкент — Бишкек йўналишининг очилиши — минтақа давлатлари ўртасида қулай ва арзон авиаташувларни ривожлантириш йўлидаги яна бир қадамдир”, — деди Centrum Air асосчиси ва кузатув кенгаши раиси Абдуллазиз Абдураҳмонов.
Чипталар авиакомпания расмий сайтида аллақачон мавжуд: centrum-air.com
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)