Болгария 2026 йил 1 январьдан еврони миллий валюта сифатида қабул қилмоқчи. Бундан норози бўлган аҳоли намойишга чиқди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Намойишлар 4 июнь куни София шаҳрида парламент биноси олдида бўлиб ўтган. Унга ўта ўнг “Тикланиш” партияси бошчилик қилган. Намойишда одамлар Болгария байроқларини кўтариб, “евро мустамлакачилигига йўқ” деб ҳайқирган.
Болгарияда ўртача ойлик иш ҳақи 2443 лев (1420,76 доллар) бўлиб, Европа Иттифоқидаги энг қашшоқ давлат саналади. Қишлоқ аҳолиси инфляцияга мойил қатлам ҳисобланади. Мамлакат 2007 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлган. У 2026 йил 1 январьдан еврони миллий валюта сифатида қабул қиладиган иккинчи давлатга айланиши кутилмоқда.
Бу ўзгариш савдо оқимини енгиллаштиради ва унга Европа Марказий банкининг курсларни белгиловчи Бошқарув кенгашида ўрин ажратади. Кутилаётган ютуқларга қарамай, Болгарияда кўпчилик бунга шубҳа билан қарамоқда. Коррупция, даромадларнинг тенгсизлиги, навбатдан ташқари ва тўрт йиллик сиёсий инқироз ҳокимиятга бўлган ишончни йўқотган. Кўпчилик ўтиш даврида нархларнинг ошишидан хавотирда.

Европа комиссияси томонидан ўтган май ойида эълон қилинган Eurobarometr сўровига кўра, болгарларнинг 50 фоизи валюта ўзгаришини қўллаб-қувватламаган, ноябрь ойида бу кўрсаткич 46 фоизни ташкил этганди.
“Мамлакат маъмуриятига ишонмасангиз, ҳар қандай ўтишни амалга ошириш қийин бўлади... айниқса, еврога қўшилиш ҳақида сўз борганда” дейди Болгариянинг Бозор иқтисодиёти институти катта илмий ходими Петар Ганев.
“Болгария фуқаролари ва тадбиркорлари ушбу даврда нархларнинг асоссиз кўтарилишига йўл қўйилмаслигига ишонч ҳосил қилишлари учун нархлар билан боғлиқ доимий мониторинг таъминланади”, деди молия вазири Теменужка Петкова.
Дўконларда аллақачон кундалик товарлар еврода, шунингдек, одамларни конвертацияга мослаштириш учун Болгария лев валютасида рўйхатга олинган. Шунга қарамай, ҳали ҳам норозилик кайфияти ҳукм сурмоқда.
Изоҳ (0)