Андижон вилоятида бировнинг интим фото ва видеоларни тарқатмаслик учун 14 минг доллар талаб қилган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида Андижон вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан товламачилик жинояти фош этилди.
Хусусан, фуқаронинг аризасига асосан тадбирда 1995 йилда туғилган аёл ўзига тегишли телефонда мурожаатчининг интим фото ва видеоларини тарқатиш билан қўрқитган. Аёл уларни тарқатмаслик эвазига 14 минг доллар талаб қилган.
У пулларни олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
- Бухоро шаҳрида эркак билан ишқий муносабатда бўлиб, уни турмуш ўртоғига ошкор қилмаслик эвазига телефон талаб қилган қиз қўлга олинганди.
- Тошкентда аёлнинг фото-видеоларини эри ва қайнотасига кўрсатишини айтиб, ундан пул талаб қилган эркак ушлангани,
- Тошкент вилоятида 19 ёшли қизнинг суратларини тарқатиш билан таҳдид қилган йигит қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)