• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди

    Омбудсман Феруза Эшматова бошчилигида 14 нафар депутат, сенаторлар, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакилларидан ташкил топган Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларни ўрганиш бўйича комиссиянинг ахбороти 26 декабрь куни Парламент палаталари кенгашларининг қўшма йиғилишида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат ва Қонунчилик палатаси матбуот хизматлари хабар берди.

    Фото: Сенат

    Нукусда юз берган воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия 2022 йилнинг 15 июлида тузилганди.

    “Комиссия Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларнинг келиб чиқиш сабаблари, хронологияси ва оқибатлари, оммавий тартибсизликларни бартараф этишда давлат идоралари ва ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳаракатларига баҳо берди, воқеалар иштирокчиларига нисбатан суд мажлисларини кузатди, 30 нафар судланувчи комиссия илтимосига кўра суд залидан озод этилди, судланувчилар сақланаётган тергов ҳибсхоналарига мониторинг ташрифларини амалга оширди, шунингдек воқеалардан кейин Қорақалпоғистонда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни кузатиб борди”, дейилади хабарда.
    Фото: Сенат

    Қайд этилишича, комиссия фаолияти давомида фуқаролардан келиб тушган жами 600 дан ортиқ мурожаат ижобий ҳал этди. 50 дан ортиқ давлат ва нодавлат ташкилотларга ташрифи давомида 590 нафар ходим, 334 нафар қамоқ жазосини ўтаб чиққан шахслар билан суҳбатлашди.

    Жиноят иши доирасида судгача қамоққа олинган жами 168 нафар шахснинг 107 нафари (2 нафар аёл) комиссия илтимосномасига кўра оиласига қайтарилди.

    Комиссия БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамкорлик қилди, шунингдек халқаро ноҳукумат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари билан мулоқотда бўлиб турди.

    Комиссия томонидан унинг фаолияти Интернетнинг Telegram ижтимоий тармоғидаги Independent Commission_uz расмий саҳифасида (ўзбек, қорақалпоқ, рус тилларида) тўлиқ эълон қилиб борилди.

    Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларнинг иштирокчиларидан 943 нафари ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун огоҳлантирилган, 6 135 нафарига маъмурий жарима, 2 639 нафарига маъмурий қамоқ жазоси белгиланган, 61 нафари жиноятлар содир этганлиги аниқланганлиги қайд этилди.

    Тартибсизликлар натижасида фуқаролар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг оғир тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиши, шунингдек, фуқаролар ва давлат идораларининг мол-мулкига катта миқдорда (6,8 млрд сўм) моддий зарар етгани маълум бўлди.

    Фото: Сенат

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан оммавий тартибсизликларни маъмурий бинолардан узоқлаштириш, ва тарқатиб юбориш, маъмурий бино ва стратегик объектларни эгаллашга уринишларни бартараф этиш мақсадида халқаро амалиётда қўлланадиган воситалар (сув ва рангли суюқлик пурковчи техника, кўздан ёш оқизувчи махсус гранаталар)дан фойдаланилган.

    Оммавий тартибсизликлар давомида 21 нафар фуқаро, шу жумладан 2 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари вафот этган ва 413 нафари жароҳатланган (шундан 183 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари).

    Тергов ва суд жараёнида иштирок этган гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари (адвокат, тиббий ёрдам, телефонда сўзлашиш ва ҳ.к.) тўлиқ таъминланган, суд қарорлари устидан шикоят киритиш имконияти берилган. Барча суд жараёнлари очиқ ва шаффоф ўтказилгани қайд этилди.

    Шу билан бирга, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш жараёнларида инсон ҳуқуқлари ва уларнинг қонуний манфаатларини бузишга йўл қўйган ички ишлар органлари ходимларининг 3 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, давлат органларига комиссия қуйидаги тавсияларни билдирди:

    • келгусида давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим қарорларни қабул қилиш жараёнида умумхалқ муҳокамаси босқичида мазмун-моҳиятини, унда иштирок этиш механизмларини фуқароларга тўлақонли тушунтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
    • барча даражадаги давлат ҳокимияти органларига муҳим сиёсий ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида эҳтимолий ҳақиқатга тўғри келмайдиган, чалғитувчи ва нохолис маълумотлар тарқалиши (дезинформация) ҳолатларига ўз вақтида таъсирчан муносабат билдириш тизимини йўлга қўйиш;
    • фуқароларга ўз ижтимоий фаолликларини амалга ошириш жараёнида ўзга шахсларнинг ҳуқуқларини поймол қилишга йўл қўймаслик ва жамоат тартибига риоя қилишнинг муҳимлигини изчил тушунтириб бориш;
    • аҳоли кўп тўпланадиган ва кўнгилочар жойларда бўлувчи фуқароларнинг жамоат хавсизлигига таҳдид солувчи салбий хатти-ҳаракатларини юзага келишининг олдини олишга қаратилган доимий профилактик ва тушунтириш каби таъсирчан чора-тадбирларини амалга ошириб бориш;
    • оммавий тартибсизликларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан фойдаланиладиган махсус воситаларни қўллаш ва тартиббузарларни тарқатиш бўйича меъёрий ҳужжатларни мунтазам етакчи хорижий давлатлар тажрибаси асосида такомиллаштириб бориш.

    Комиссиянинг ахборотини кўриб чиқиш натижалари бўйича Олий Мажлис палаталари кенгашларининг тегишли қарори қабул қилинди.

    26.12.2024, 15:04   Изоҳ (0)   4923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Нукус воқеалари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда тартиббузарлар ҳужумига учраган хоразмлик фермер: «Неварам қўрққанидан вагонга кириб кетди, мен эса қочиб кетдим»

    07.07.2022, 14:24

    Қорақалпоғистонда интернет ишлай бошлади

    19.07.2022, 14:49

    Қорақалпоғистонда ишлай бошлаган интернет кўп ўтмай яна ўчди

    19.07.2022, 17:31

    «Тинчлик улуғ неъмат эканини, уни бойлик, мансаб билан сотиб олиб бўлмаслигини тушундим». Нукус воқеаларида қатнашган Миллий гвардия ходими

    10.08.2022, 18:20

    Завод фаолиятидан норози фуқаро ўзини ёқди, эр-хотин тарвуздан заҳарланиб, вафот этди: «Дарё» якунланаётган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларини ёдга солади

    20.08.2022, 15:42

    «Бошланган янги ўқув йили ва унинг китоб ижараси билан боғлиқ машмашаси, турар жой тополмаётган талабалар доди ва цензурага йўл қўйган жаноб прокурор»: «Дарё»да да...

    10.09.2022, 19:25

    «Судланувчиларнинг ҳар қандай илтимоси инобатга олиняпти. Бу жуда ноодатий». Инсон ҳуқуқлари фаоли Нукус воқеалари бўйича суд мажлиси ҳақида гапирди

    30.11.2022, 16:34

    Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда

    30.11.2022, 22:42

    Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича суд очиқ ва шаффоф ўтказилаётганига миннатдорлик билдирди

    02.12.2022, 14:21

    «Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов

    03.12.2022, 21:38

    Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд прокурор талаби билан онлайн трансляцияни тўхтатди

    05.12.2022, 12:07

    Нукус воқеалари бўйича комиссия Бош прокуратурани жамоатчиликни қизиқтираётган масалаларни очиқлашга чақирди

    12.12.2022, 12:57

    Бош прокуратура Нукус воқеалари бўйича янги маълумотларни тақдим этди

    14.12.2022, 19:08

    Шавкат Мирзиёев айрим ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақида гапирди

    20.12.2022, 16:01

    Президент билан бир йил: Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йили қандай ўтди?

    01.01.2023, 14:23

    «Миллатчи бўлиб, ўзимни тарбиялаган, чемпион қилган Ватанимга қарши бош кўтардим». Нукус воқеаларида айбланаётган спортчи иқрори

    13.01.2023, 22:08

    Ўзбекистонга келган аномал совуқ Тошкент ҳокими ва Энергетика вазири ўринбосарининг ишдан кетишига сабаб бўлди: «Дарё»да ҳафта дайжести

    22.01.2023, 23:20

    Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 

    31.01.2023, 11:21

    “Дарё” кундалигида 31 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар 

    31.01.2023, 23:50

    Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этди

    06.02.2023, 10:42

    Мустақил комиссия Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этгани юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаларини эълон қилди 

    09.02.2023, 10:31

    Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 

    09.02.2023, 10:55

    Нукусдаги тартибсизликлар бўйича 39 нафар айбланувчининг кўрсатмалари тингланди

    10.02.2023, 00:13

    “Судьяни бир умр дуо қиламан”, “15 йилга қамалиб кетади деб ўйлагандим”, “Митингда микрофон олиб, Даулетмуратга озодлик талаб қилиб хато қилдим”: Нукус воқеаларида...

    17.03.2023, 23:17

    Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг 16 нафари аппеляция берди

    30.03.2023, 14:51

    Омбудсман Навоийдаги колонияда Нукус воқеалари бўйича қамалган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

    11.01.2024, 13:24

    Қорақалпоғистонда маҳкумларнинг 186 млн сўмлик иш ҳақи ундириб берилди

    16.01.2024, 09:26

    Даулетмурат Тожимуратов қамоқхонада хатларининг ташқарига чиқиши қийин бўлаётганидан шикоят қилган

    23.01.2024, 13:56

    “Судда қатнашиш мумкин, аммо фото-видеога олиш мумкинмас”. Собиқ вазир судида журналистлар фаолияти чекланди  

    06.09.2024, 23:00

    Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва 49 нафар судланувчи иши ёпиқ судда кўриб чиқиладиган бўлди 

    12.09.2024, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.