• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўғлимга имконият беринглар” — диний мазмундаги материаллар тарқатгани учун 3 йилга қамалган талаба йигитнинг онаси жамоатчиликка мурожаат билан чиқди

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси, 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродов Telegram гуруҳда диний мазмундаги нашида тарқатгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Жаҳонгир Улуғмуродовнинг телефон рақамига очилган Telegram’да ўзбек тилидаги “Шаҳид бўлиб кетсак рози бўлингиз” номли “жиҳод” ва “ҳижрат”га даъват қилувчи диний мазмундаги нашидаларни 10 нафар аъзоси бўлган “Алҳамдулиллаҳ” номли гуруҳга тарқатгани аниқланган. Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига кўра, гуруҳдаги материаллар тақиқлангани қайд этилган.

    Суд унга нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Мазкур ҳолат кенг жамоатчилик томонидан эътирозларга сабаб бўлди. Ҳусусан, фаоллар талабанинг ёшлиги, дўстларига юборган нашиданинг маъносини тушунмай шу ишни қилгани ва берилган жазо ўта оғирлигини қайд этишган.

    Суд жараёнини кузатган блогер Олимжон Ҳайдаровнинг ёзишича, Жаҳонгир 2022 йилнинг октябрь ойида YouTube’да нашида эшитиб қолган (маъносини тушунмаган, чиройли мусиқасини ёқтирган), сақламаган, шунчаки қўшиқ линкини 10 нафар синфдошлари бўлган Telegram гуруҳига ташлаган.

    “Бирорта гуруҳ аъзоси линкни очмаган, қизиқмаган ҳам (гувоҳлик ва тушунтириш хатлари бор). Ҳаммалари ИИБ биносига олиб келингач, у линкдаги қўшиқ нашида эканини билишган. Яъни Жаҳонгирни ҳаракати ҳеч қандай ижтимоий хавф туғдирмаган”, — деган блогер.

    Жаҳонгир Улуғмуродовнинг онаси Гулчеҳра Умарова Президент, Олий суд ва тегишли ташкилотлардан ўғлига енгиллик беришини сўраб жамоатчиликка мурожаат қилиб чиқди.

    Онанинг айтишича, ўғли Жаҳонгир ҳолати бўйича ички ишлар бўлимига чақирилган. Кейинчалик унинг телефони кўздан кечирилганида диний мазмундаги материаллар борлиги аниқланган.

    “Куз ойлари эди. Икки йигит уйимизга келиб дачада ўғирлик бўлгани Жаҳонгир исмли шахслар бу ишни қилган бўлиши мумкин, деб ўғлимни ҳам сўроққа чақиришди. Ўғлим ҳали ички ишлар бўлимидан келмасидан, кеч тунда ўртоғининг ота-онаси уйимизга келди. Улар Жаҳонгир дўстларига нашида тарқатибди, деб жанжал қилишди. Мен гап нима ҳақида кетаётганини тушунмай қолдим.

    Жаҳонгир бир соатлар ичида келди. Ундан нима эди деб сўрасам, “Мен ҳам нима эканлигини билмайман, қўшиқ деб эшитгандим”, деди. Шундан кейин боламни февраль ойида чақиришди. Ўшандан буён Жаҳонгирни очиқда қайтиб кўрмадим. Фақат тергов пайти икки марта бориб кўрдим. Кейин терговга адвокат чақиради, деб айтишди. Лекин давлат томонидан берилган адвокат бизни чақирмади. Шундан кейин уни суд пайти кўрдим.

    Адвокатга тергов пайтида ишлагани учун 3 миллион, суд пайтида қатнашгани учун эса 3 миллион сўм бердим. Ўзимиз адвокат олишга қурбимиз етмайди. Суддан олдин адвокат билан икки марта кўришганман. У, “Болангизни олиб чиқиб беролмайман, лекин йилини камайтириб бераман”, деб айтди. Икки марта гаплашганимизда ҳам, суд куни ҳам шу гапни қайтарди”, — деди Гулчеҳра Умарова.

    Гулчеҳра Умарова тарқатилган нашидага ўхшаган материалларни эшитиш мумкин эмаслиги ҳақида камроқ тарғибот қилинганидан норозилик билдирган. Унинг алоҳида таъкидлашича, ўғли араб тилини билмайди.

    “Суд бошланди. Тергов қилинган ҳамма болаларнинг фикри бир хил бўлиб чиқди. Судья болаларга “Бу қўшиқни аввал эшитганмисизлар”, деб савол берди. Улар эшитмаганликларини, фақат тергов пайти қўйиб беришганини айтишди.

    Маҳалла раиси судга ўғлимни кафилликка оламиз деди. Ишлаган ва ўқиган жойи ҳам Жаҳонгир ҳақида яхши маълумот беришди. Ўғлим ёмон бола эмаслигини, билмай шу ишни қилганини айтишди. Болам “Билмаган эканман”, деб судда ҳам кечирим сўради.

    Ҳурматли Президент, Олий суд, ички ишлар вазирликларидан ёрдам беришларини сўрайман. Жаҳонгирга бир имкон беринглар. Бу менга ҳам берилган имкон бўлади!”, — деди она.

    Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда айрим электрон оммавий ахборот воситалари ва виртуал макон фойдаланувчилари орасида “танишларига оддий диний қўшиқ — нашида тарқатган талаба қамалди” мазмунидаги нохолис маълумотлар тарқалаётгани юзасидан муносабат билдирди.

    10.05.2023, 13:54   Изоҳ (0)   13658
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    10.05.2023, 13:02

    “Алоқабанк” масъуллари нафақат мижозини, ОАВ вакилини ҳам алдади. Банк мансабдори берган ваъда ваъдалигича қолмоқда 

    10.05.2023, 12:40

    Нукус воқеаларида айбланган икки шахсга сиртдан ҳукм ўқилди

    10.05.2023, 12:27

    “Йигитнинг ҳаракати тўғри малакаланган”. Тошкент вилояти ИИББ йигит нашида тарқатгани учун 3 йилга қамалгани ҳақида

    10.05.2023, 12:16

    Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампанияси бошланди — МСК

    10.05.2023, 11:53

    Самарқанддаги газ корхонасида юз берган портлаш бўйича жинояти иши қўзғатилди

    10.05.2023, 11:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.