АҚШ генерал-лейтенанти Алексус Гринкевич Украина Россияга қарши урушда ғалаба қозонишга қодир эканини айтди. Бу ҳақда УСА Today хабар берди.

Гринкевич президент Дональд Трамп томонидан НАТОнинг Европадаги бирлашган қуролли кучлари Олий бош қўмондони лавозимига номзод этиб кўрсатилганди.
Менимча, Украина ғалаба қозониши мумкин. Ҳар сафар уларнинг ватанига таҳдид солишганида, улар биз тасаввур қилишимиз қийин бўлган қатъият билан курашади, деди Гринкевич.
Унинг баёноти Трамп жамоасининг қарашларига зид келади, сабаби улар урушни тугатишда ҳарбий ечим йўқлигига таяниб келмоқда. Агар Гринкевичнинг номзоди тасдиқланса, у нафақат НАТОнинг Европадаги қўшма қўмондонлигини бошқаради, балки АҚШ армиясининг Европадаги қўмондони бўлади. Пентагон маълумотига кўра, бу номзод НАТО иттифоқчилари ҳамда Трамп жамоаси билан келишилган.
Ҳозирда генерал-лейтенант АҚШ Қўшма штаблар бошлиқлари қўмитасининг оператив бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритмоқда. Америкалик ҳарбий раҳбарнинг оилавий тарихи Шарқий Европага бориб тақалади. Унинг бобоси Илья Гринкевич 1873 йилда Минскда туғилган ва 1899 йилда АҚШга кўчиб ўтган. У ерда исмини Элиас Гринкевич деб ўзгартирган. 1906 йилда у Вильнюсда туғилган Анастасия Снигиревич билан турмуш қурган. Уларнинг тўрт фарзанди бўлган, улардан бири — 1915 йилда туғилган Николай Гринкевич — Алексуснинг бобоси ҳисобланади.
Алексис Гринкевичнинг отаси Грегорий Уэйн Гринкевич (1949–2012), ярим ўтказгичлар соҳасида таниқли муҳандис ва ихтирочи бўлган. У электроника ишлаб чиқариш самарадорлигини оширувчи 14 технологияга патент олган.
Изоҳ (0)