• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қиёмат соати миллари ўзгаришсиз қолди. “Ядровий ярим тун”гача 90 сония бор

    Чикаго университети томонидан чоп этиладиган “Атомшунос олимлар бюллетени” журнали ядровий хавф даражасини кўрсатадиган қиёмат соати милларини ўзгаришсиз қолдирди.

    Фото: Alamy

    Олимлар 2023 йилда Қиёмат соати милларини 10 сония олдинга суриб қўйганди, бу ярим тунгача (глобал фалокатга энг яқин вақт) 90 сония борлигини англатади. 2024 йил учун ҳам 90 сония сақланиб қолмоқда.

    “Ҳозир соат ярим тунга 90 сония қолганини кўрсатмоқда — бу тарихдаги глобал фалокатга энг яқин вақт”, — дейилади журнал баёнотида.

    Олимлар вазиятни “дунёни глобал фалокат томон йўналтиришда давом этаётган таҳдидли тенденциялар” билан изоҳлади. Асосий муаммолар қаторида Украинадаги вазият, шунингдек, Ғазо секторидаги Фаластин-Исроил можаросининг ёмонлашуви бор. Бундан ташқари, иқлим инқирози ва сунъий интеллект ҳам хавф қаторидан жой олган.

    Ядровий таҳдид ўлчовлари

    “Россиянинг Украинадаги босқини узоқ муддатли бўлиб кўринмоқда ва Россиянинг можарода ядро қуролидан фойдаланиши имконияти жиддий бўлиб қолмоқда. Учта йирик ядровий давлат — Хитой, Россия ва АҚШдаги ядровий харажатлар дастурлари қуролланиш пойгасини қўзғатиш билан таҳдид қилмоқда. Россия ва Хитой ядровий салоҳиятини кенгайтирмоқда ва АҚШ худди шундай жавоб бериш учун босим кучаймоқда”, — дейди мутахассислар.

    Айни пайтда, бошқа потенциал ядровий инқирозлар пайдо бўлмоқда. Эрон уранни ядровий қурол ишлаб чиқариш даражасига  бойитишда давом этмоқда, шу билан бирга Атом энергияси бўйича халқаро агентлигига (МАГАТЭ) асосий масалаларда тўсқинлик қилмоқда. Шимолий Корея эса ядро қуроли ва узоқ масофали ракеталар яратишда давом этмоқда. Покистон ва Ҳиндистонда ядровий кенгайиш пауза ёки чекловсиз давом этмоқда.

    “Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги Ғазодаги уруш минтақавий ва глобал миқёсда олдиндан айтиб бўлмайдиган таҳдидларни келтириб чиқарадиган кенгроқ Яқин Шарқ можаросига айланиши мумкин”.

    Иқлим ўзгаришининг даҳшатли истиқболлари

    2023 рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлди ва глобал иссиқхона газлари чиқиндилари ўсишда давом этди. Дунё миқёсида ҳам, Шимолий Атлантикада ҳам денгиз юзаси ҳарорати рекордларни янгилади. Иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш бўйича етарли мажбуриятларнинг йўқлиги ва мавжудларининг бажарилмагани туфайли дунё аллақачон Париж иқлим шартномаси бўйича белгиланган ҳароратнинг саноатгача бўлган даражадан 1,5 даражадан кўп бўлмаган Цельсийдан ошиб кетиши хавфи остида. Кейинги исишни тўхтатиш учун дунё углерод чиқиндиларини нолга тенглаштириши керак.

    2023 йилда дунё тоза энергияга рекорд даражадаги 1,7 триллион доллар сармоя киритди ва жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ярмини ташкил этувчи давлатлар 2030 йилга келиб қайта тикланадиган энергия қувватларини уч баробар оширишга ваъда берди. Бироқ, бунинг ўрнини қазиб олинадиган ёнилғига 1 триллион долларга яқин сармоя киритди. 

    Иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича ҳозирги саъй-ҳаракатлар иқлим ўзгаришининг хавфли инсоний ва иқтисодий таъсирини олдини олиш учун мутлақо етарли эмас, бу эса дунёдаги энг камбағал одамларга номутаносиб равишда таъсир қилади. Саъй-ҳаракатларнинг сезиларли даражада кўпайишига қарамасдан, иқлим бузилишидан азоб чекаётган инсонлар сони муқаррар равишда ошади.

    Сунъий интеллект хавфи

    Сунъий интеллект (АI) дезинформацияни кучайтириш ва демократия боғлиқ бўлган ахборот муҳитини бузишда катта имкониятларга эга. Сунъий интеллектга асосланган дезинформация ҳаракатлари дунёнинг ядровий хавфлар, пандемиялар ва иқлим ўзгариши билан самарали курашишига тўсқинлик қиладиган омил бўлиши мумкин.

    “Сунъий интеллектдан ҳарбий мақсадда фойдаланиш тезлашмоқда. Бу аллақачон разведка, кузатув, симуляция ва тренингда содир бўлмоқда. Одамлар аралашувисиз нишонларни аниқлайдиган ва йўқ қиладиган ҳалокатли қуроллар алоҳида ташвиш уйғотади. Сунъий интеллектни муҳим жисмоний тизимлар, хусусан, ядровий қуроллар устидан назорат қилиш тўғрисидаги қарорлар ҳақиқатан ҳам инсониятга тўғридан-тўғри экзистенсиал таҳдид солиши мумкин”.

    Соатни қандай орқага қайтариш мумкин?

    Ер юзидаги ҳар бир инсон ядровий қуроллар, иқлим ўзгариши, вайронкор технологиялар ва дунё ахборот экотизимининг кенг тарқалган коррупциясидан глобал фалокат эҳтимолини камайтиришдан манфаатдор. Бу таҳдидлар алоҳида ва уларни ҳеч бир халқ ёки етакчи назорат остига ололмайди. 

    “Бу умумий таҳдидлар умумий ҳаракатни талаб қилади, деган умумий эътиқодда биргаликда ҳаракат қиладиган лидерлар ва давлатларнинг вазифасидир. Биринчи қадам сифатида дунёнинг учта етакчи кучи — АҚШ, Хитой ва Россия келтириб ўтилган глобал таҳдидларнинг ҳар бири бўйича жиддий мулоқотни бошлашлари керак. Юқори даражада бу уч мамлакат ҳозир дунё дуч келаётган экзистенсиал хавф учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак. Улар дунёни фалокат ёқасидан қайтариш имкониятига эга. Улар буни аниқ ва жасорат билан ва кечиктирмасдан қилишлари керак.

    Ярим тунгача 90 сония қолди.

    Рамзий соат милларининг ҳолатини аниқлашда олимлар сиёсий кескинлик, қуроллар, технология, иқлим ўзгариши ва эпидемиялар билан боғлиқ хавфларни ҳисобга олади. 2022 йил январь ойида соат ядровий тунгача 100 сония борлигини кўрсатган. Соат кўрсаткичлари ҳар йили ўзгартирилади, унда 15 нафар Нобель мукофоти лауреати иштирок этади. 2018 йил бошидан бери бу вақт 23:58:00 ни кўрсатаётган эди.

    23.01.2024, 21:40   Изоҳ (0)   57619
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар Қиёмат соати милларини 10 сония олдинга суриб қўйди (видео)

    24.01.2023, 21:46

    Ядро таҳдиди: Кремл Қиёмат соати ўзгарганига муносабат билдирди

    25.01.2023, 20:00

    Россия, Хитой ва АҚШ ядровий полигонларини кенгайтирмоқда. Ядровий пойга бошланадими? (фото)

    22.09.2023, 19:50

    Путин ота-онаси уни қандай тарбиялаганини айтиб берди

    23.01.2024, 21:20

    “Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирманг”: Эрон мусулмон давлатларга мурожаат қилди

    23.01.2024, 20:55

    Литва Германиядан Leopard 2 танкларини сотиб олади

    23.01.2024, 20:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40

    Европа мамлакатлари Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин — Bloomberg

    Дунё | 5 июл, 16:10

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    Дунё | 5 июл, 15:22

    Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилди

    Дунё | 5 июл, 14:47

    Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган фуқарони қутқариб қолди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 13:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.