• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БМТ: Дунёда ҳар 67 кишидан бири мажбурий кўчирилган

    Дунё бўйича камида 123,2 миллион киши ёки дунёдаги ҳар 67 кишидан бири мажбурий кўчирилган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси маълумотларига таяниб, Al Jazeera хабар берди.

    Foto: Al Jazeera
    Фото: Al Jazeera

    Можаролар, зўравонлик, таъқиблар ва инсон ҳуқуқлари бузилиши натижасида бундай мажбурий кўчирилишлар содир бўлмоқда. Кўчирилганлар сони 2023 йил охирига нисбатан 7 миллион кишига ёки 6 фоизга ошган. Бу 13 йиллик тенденцияни давом эттирмоқда, чунки дунё бўйлаб кўчирилганлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

    Бироқ комиссарлик ҳисоб-китобларига кўра, 2025-йилнинг дастлабки 4 ойида мажбурий кўчиришлар камайиб, 2025 йил апрель ойи охирига келиб 122,1 миллион кишини ташкил этган.

    “Биз халқаро муносабатлардаги кескин беқарорлик даврида яшамоқдамиз. Замонавий урушлар инсоннинг ўткир азоб-уқубатлари билан ажралиб турадиган нозик, даҳшатли манзарани яратмоқда. Биз тинчлик излаш ва қочқинлар ҳамда ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган бошқа одамлар учун узоқ муддатли ечим топиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни икки баравар оширишимиз керак”, деди УNHCР олий комиссари Филиппо Гранди.

    Мажбурий кўчирилган жами 123,2 миллион кишидан 73,5 миллиони можаролар ёки бошқа инқирозлар туфайли ўз мамлакатлари ичида кўчишга мажбур бўлган. Бу 2023 йилга нисбатан 6,3 миллионга кўпдир. Дунё бўйлаб қочишга мажбур бўлганларнинг аксариятининг 60 фоизини ички кўчирилганлар ташкил қилади.

    Ғазода БМТнинг Фаластин қочқинлари бўйича агентлиги (UNRWA) ҳисоб-китобларига кўра, Исроилнинг давом этаётган ҳужуми натижасида аҳолининг қарийб 90 фоизи ёки 2 миллиондан ортиқ киши кўчирилган.

    2024 йил ҳолатига кўра, қочқинлар сони 42,7 миллион кишини ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 613,6 минг кишига камайган. Улардан 31 миллиони УNHCР олий комиссари бошқармаси мандати остида, 5,9 миллиони UNRWA мандати остидаги фаластинлик қочқинлар, яна 5,9 миллиони халқаро ҳимояга муҳтож.

    Бошқа давлатдан ҳимоя излаётганлар сони 8,4 миллионни ташкил этди, бу 2024 йилга нисбатан 22 фоизга кўпдир.

    1951 йилда БМТ Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европадаги қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Қочқинлар тўғрисидаги конвенцияни таъсис этган. 1967 йилда конвенция дунёнинг қолган қисмида кўчиш муаммосини ҳал қилиш учун кенгайтирилганди.

    Қочоқлар тўғрисидаги конвенция тузилган пайтда 2,1 миллион қочоқ қайд этилганди. 1980 йилга келиб БМТ томонидан қайд этилган қочоқлар сони биринчи марта 10 миллиондан ошган. 1980 йилларда Афғонистон ва Эфиопиядаги урушлар натижасида қочқинлар сони 1990 йилга келиб икки баравар кўпайиб, 20 миллионга етган.

    2001 йилда АҚШ ва 2003 йилда Ироқнинг Афғонистонга бостириб кириши, Жанубий Судан ва Суриядаги фуқаролик урушлари натижасида 2021 йил охирига келиб қочқинлар сони 30 миллиондан ошган.

    2022 йилда бошланган Украинадаги уруш Иккинчи жаҳон урушидан бери энг тез ўсиб бораётган қочқинлар инқирозига олиб келди. Бир йилдан камроқ вақт ичида 5,7 миллион киши Украинани тарк этишга мажбур бўлган. 2023 йил охирига келиб, 6 миллион украиналик мажбурий кўчирилгани қайд этилган.

    2024 йилда дунёдаги барча мажбурий кўчирилганларнинг 1/3 қисмидан кўпроғи суданликлар (14,3 миллион), сурияликлар (13,5 миллион), афғонлар (10,3 миллион) ва украиналиклар (8,8 миллион) бўлган. Шу йили 1,6 миллион қочқин ўз ватанига қайтган.

    12 июн, 16:35   Изоҳ (0)   427
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #БМТ#мажбурий#кўчирилган#қочқин

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғазаб ва нафрат кучайди: Исроилнинг Жабалия фаластинлик қочқинлар лагерига берган авиазарбаси — суратларда

    01.11.2023, 10:16

    Украиналик қочқинларга ёрдам берган россиялик фаол ҳибсда вафот этди 

    08.04.2024, 19:10

    Исроил кучлари Ғазо секторидаги Нусейрат қочқинлар лагерини тарк этди

    18.04.2024, 19:12

    Ғазодаги Нусейрат қочқинлар лагерига Исроил ҳужуми оқибатида 20 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

    14.05.2024, 20:45

    Исроил Нусейратдаги қочқинлар лагерига ҳужум қилди, 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

    09.06.2024, 21:20

    АҚШ Кениядаги қочқинлар учун 37 млн доллар ажратди

    20.06.2024, 13:46

    Британияда миграция мухолифлари қочқинлар марказини вайрон қилди  

    06.08.2024, 22:05

    Европа комиссияси Ливандан келган қочқинлар сонининг кўпайишини прогноз қилмоқда

    05.10.2024, 18:10

    Афғонистон қўшниларини қочқинларга нисбатан салбий муносабати учун танқид қилди

    10.10.2024, 23:45

    Исроил фаластинлик қочқинлар яшаётган Ғазодаги касалхонага зарба берди (видео)

    14.10.2024, 15:27

    Афғонистоннинг қочқинлар ишлари бўйича вазири портлашда ҳалок бўлди 

    11.12.2024, 19:36

    Исроилнинг Ғазодаги қочқинлар лагерига ҳужумида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди (фото)

    13.12.2024, 15:14

    Сиёсий қочқин, партия раиси, ОТМ ректори, банкир: президентликка даъво қилган номзодлар нима билан банд?

    1 феврал, 12:20

    Бутун дунё бўйлаб украиналик 7 млн қочқин қайд этилган — БМТ

    22 май, 19:00

    Россия ташқи ишлар вазири БМТ бош штабини Сочига кўчиришни таклиф қилди

    9 июн, 20:10

    2024 йили инсоният Иккинчи жаҳон урушидан бери энг кўп қуролли можаролар қайд этилган йилни ўтказди 

    12 июн, 14:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эрон ядровий келишув имкониятидан фойдаланмади” — Трамп

    Дунё | 13 июн, 17:50

    Турк актрисаси Фаҳрия Эвжен янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    Лайфстайл | 13 июн, 17:36

    BYD Tesla’дан ўзиш учун ўзининг энг арзон моделини тақдим этди

    Дунё | 13 июн, 17:25

    “Вилоятдан келган таксичилар Тошкентда киракашлик қила олади” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 13 июн, 17:09

    “Тухум барак” географик кўрсаткич сифатида патентланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:51

    Ўзбекистонда келаси ҳафта 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.