Мадриднинг “Реал” клуби “Париж Сен-Жермен” ярим ҳимоячиси Витиньяни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик футболчининг амалдаги шартномасида махсус банд мавжуд. Унда 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин исталган клуб Витиньяни 90 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкинлиги ёзилган.
Аввалроқ футболчига кўплаб клублар томонидан қизиқиш билдирилааётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ “ПСЖ” ёзги трансфер ойнаси вақтида 25 ёшли футболчини қўйиб юборишни режалаштираётгани йўқ.
“Реал” ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Клуб ҳозирда Энцо Фернандеш, Алексис Макаллистер ва Родри каби футболчиларнинг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб турибди. Агар ушбу трансферлар амалга ошмаса, “қироллик клуби” Витиньяни шу ёзда харид қилиш учун ҳаракат қилиб кўриши мумкин.
- Витинья ўтган мавсум барча мусобақалар доирасида жами 59 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
- Transfermarkt портали футболчининг қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
- Витинья ва Париж клуби ўртасидаги шартнома 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Изоҳ (0)