• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украинада мудофаа вазири алмашяпти. Бу фронтдаги вазиятга қандай таъсир қилади?

    Украинада Алексей Резников ўрнига янги мудофаа вазири Рустем Умеров тайинланиши кутилмоқда. Умеров Россия билан музокараларда қатнашган. Резников истеъфосига қандай омиллар сабаб бўлди, Умеровнинг тайинланиши фронтдаги вазиятга таъсир қиладими? Бу ҳақда Meduza мақола чоп этди.

    Алексей Резников
    Фото: AFP

    Алексей Резников Украина мудофаа вазири лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Украина етакчиси Владимир Зеленский урушнинг 557-куни якунлари бўйича ўз мурожаатида маълум қилди.

    “Мен вазирликка янги ёндашувлар ҳамда ҳарбийлар билан ва, умуман, жамият билан ҳам ҳамкорлик қилишнинг бошқа форматлари керак, деб ҳисоблайман”, — деди Украина президенти.

    Вазирликни 2021 йил ноябридан бери бошқариб келган Резников 4 сентябрь куни эрталаб расман истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди.

    “Украина халқига хизмат қилиш ва сўнгги 22 ой давомида, Украинанинг замонавий тарихидаги энг оғир даврда Украина армияси учун ишлаш шараф бўлди”, — деди у.
    Фото: Telegram

    Резниковнинг мудофаа вазири сифатидаги асосий ютуқларидан бири — ғарбдаги иттифоқчилар фикрини ўзгартира олгани бўлди. Россия босқини олдидан у АҚШга бориб, Россия авиациясига қарши курашиш учун Stinger ҳаво мудофаа тизимини сўраганида, унга: “Йўқ, Алексей, бунинг иложи йўқ” деб жавоб беришган. Аммо орадан ярим йил ўтиб, Украинадаги урушда ҳатто Ғарб танклари қатнашишни бошлади, Киев Американинг F-16 қирувчиларини ҳам олиши кутилмоқда.

    Рустем Умеров янги мудофаа вазири бўлади. Унинг номзодини Зеленский илгари сурди. Умеровнинг ўзи аллақачон Украина Давлат мулки жамғармаси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган. Олий Рада уни навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқади. Умеров — келиб чиқиши қрим-татар украиналик тадбиркор. Унинг оиласи 1944 йилда Қримдан Марказий Осиёга кўчириб юборилган. Умеров 1982 йил Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. 1980 йиллар охирида қрим-татарларни ватанига қайтариш бошланганида, Умеровлар оиласи Қримга қайтишга муваффақ бўлган.

    У “Қрим татарлари жамияти” жамоат ташкилотининг асосчиларидан бири, шунингдек, қрим-татар халқи етакчиси Мустафо Жемилевнинг маслаҳатчиси бўлган. 2019 — 2022 йилларда Умеров Олий Раданинг “Овоз” фракциясидан депутат бўлган, кейин эса Давлат мулки жамғармасини бошқарган.

    Рустем Умеров (марказда)
    Фото: Украина президенти офиси

    “Бабел” маълумотларига кўра, Умеров дон битимини ишлаб чиқишда иштирок этган, шунингдек, асирларни алмашиш билан шуғулланган. 2022 йил баҳорида расмий Украина делегацияси таркибида Умеров Россия билан Беларусь ва Туркиядаги музокараларнинг бир неча раундида қатнашган. Агентликнинг хабар беришича, 2022 йилнинг март ойида Умеров заҳарланган ва бир муддат делегация таркибидан чиқиб кетган.

    Истеъфодан сўнг Резников Украинанинг Лондондаги элчиси бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда истеъфодан бир неча кун олдин украиналик манбалар, жумладан, депутат Ярослав Железняк ҳам хабар қилганди. Собиқ мудофаа вазирининг ўзи бундай имкониятдан “хабари йўқ”лигини айтди.

    Мудофаа вазирининг ўзгариши — Россиянинг мамлакатга кенг кўламли босқини бошланганидан бери Украина ҳукуматида содир бўлган энг йирик ўзгаришдир, деб таъкидлайди The New York Times. Резниковнинг истеъфоси, шунингдек, вазирликдаги коррупция можаролари ва ҳал қилувчи паллага кирган Украина қарши ҳужуми фонида содир бўлди.

    Резниковнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги маълумотлар биринчи марта 2023 йил бошида Украинада коррупция можаролари туфайли бир неча юқори мартабали амалдорлар, жумладан, мудофаа вазири ўринбосарлари ишдан бўшатилиши ортидан пайдо бўлганди. Кейинги бир неча ой ичида Украина Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбийлар учун озиқ-овқат ва ўқ-дорилар юқори нархларда сотиб олингани билан боғлиқ бир қатор жанжаллар маълум бўлди ва Резниковнинг истеъфоси ҳақида яна гапирилди. NYT’нинг Украина президенти офисидаги манбасига кўра, Мудофаа вазирлиги раҳбариятидаги ўзгаришлар учта сабабга кўра содир бўлган: Украина ҳукумати узоқ давом этган уруш туфайли янги ҳарбий раҳбарият зарур деб ҳисоблайди, Резников коррупция можаролари фонида фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари томонидан танқид қилинди, бундан ташқари, унинг ўзи нафақага чиқиш истагини билдирди.

    Мудофаа вазирининг ўзгариши фронтдаги вазиятга жиддий таъсир кўрсатиши даргумон. Украина Мудофаа вазирлиги армияни ресурслар билан таъминлаш ишларини олиб боради — хусусан, сафарбарликни ташкил қилади ва қурол-яроғ етказиб бериш бўйича музокараларда қатнашади. Ресурсларга бўлган эҳтиёж Бош штаб томонидан белгиланади, улардан жанг майдонида фойдаланиш эса Украина Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони томонидан амалга оширилади. Бевосита уруш майдонида жанг қилаётганлардан фақат Бош разведка бошқармаси (ГУР) Мудофаа вазирлигига тўғридан тўғри бўйсунади.

    04.09.2023, 16:26   Изоҳ (0)   16647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Резников Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига “асосий далил” келтирди

    09.07.2023, 18:29

    “Қоғозларга ишонмаймиз”: Резников Украина учун “Исроил сценарийси” таклиф қилинишини айтди

    12.07.2023, 21:24

    Самарқандда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири бўлади

    04.09.2023, 07:51

    Германияда 4 кунлик иш ҳафтаси тажрибадан ўтказилади

    04.09.2023, 15:28

    ЖАР президенти Россияга қурол етказиб берилгани ҳақидаги айбловларга муносабат билдирди

    04.09.2023, 13:52

    Украинанинг Ғарбдан олган ҳарбий ёрдами 100 млрд долларга етди

    04.09.2023, 13:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.