• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Америкалик сенатор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонга АҚШ билан доимий нормал савдо алоқаларига эга давлатлар мақомини бериш кераклигини айтди

    АҚШнинг Коннектикут штатидан сенатор, Демократик партия аъзо Крис Мюрфи Марказий Осиё давлатларидан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонга АҚШ билан доимий нормал савдо алоқаларига эга давлатлар статусини (PNTR) бериш керак, деган фикрни билдирди ва бунинг сабабларини изоҳлади. Сенаторнинг мақоласи The Diplomat нашрида чоп этилди.

    Фото: АҚШ Сенати веб-сайти

    “Шу йилнинг январь ойида Украинанинг Буча шаҳрида қизиқ манзара пайдо бўлди. Ўрта Осиёда анъанавий кўчманчилар томонидан фойдаланиладиган катта, юмалоқ уй (ўтов) Россиянинг Украинадаги энергетика инфратузилмасига берган зарбалари оқибатида аччиқ совуқ ва электр қуввати узилишидан азият чекаётган украиналикларга иссиқ бошпана, интернет ва қозоқ миллий таомларини таклиф қилди. Украинанинг бошқа шаҳарларида ҳам “енгилмас уй”лар пайдо бўлди.

    Ўтовлар қозоқ халқининг меҳрибон инсонпарварлик ҳаракати бўлиб, Қозоғистоннинг Украина билан ҳамжиҳатликда бўлиш ҳамда Москванинг Марказий Осиёдаги анъанавий ҳукмронлигига қарши курашиш истаги ортиб бораётгани рамзидир”, — дея мақоласини бошлаган сенатор.

    Унинг таъкидлашича, бундай жимгина бўйсунмаслик ҳаракати минтақадаги ўзгарувчан геосиёсий динамика рамзидир. Қўшни Россия ва Хитой Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон каби давлатларга катта таъсир ўтказаётган бир пайтда АҚШ анчадан буён бир четда турибди. 

    “Лекин бу таъсир чегараланганини кўряпмиз, чунки Марказий Осиё давлатлари Хитойга ва халқаро мавқейи пасайган Россияга қарамликдан эҳтиёт бўлмоқда. АҚШ ушбу имкониятдан фойдаланиши ҳамда эксплуатациядан кўра ҳамкорликка асосланган стратегик муқобил таклиф қилиши керак”, — дейилади мақолада.

    Сенатор Совуқ уруш даврида СССР билан савдо алоқаларини чеклаш учун қабул қилинган Жексон-Веник қонунини эслатиб, Марказий Осиё давлатлари аллақачон мустақиллика эришган бўлса-да, ушбу қонун улар билан муносабатларни ҳамон чеклаётганини қайд этди.

    СССР парчаланганидан бери АҚШ президентлари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон Жексон-Веникда белгиланган эмиграция қоидаларига риоя қилаётганини бир неча бор тасдиқлаган. Қонун ташаббускорлари ҳам бу учала давлатга PNTR мақоми берилишини қўллаб-қувватлаган.

    “Сўнгги бир неча ўн йилликларда Конгресс кўплаб собиқ Совет давлатларини, шу жумладан, Россияни ҳам PNTR мақомига ўтказиш учун қонунлар қабул қилди. Аммо Марказий Осиёнинг баъзи давлатлари 1970 йилларда қолиб кетган, бунга сабаб улар PNTR мақомига нолойиқ бўлгани эмас, балки минтақага эътибор йўқлигида”, — дейди Мюрфи.

    Ўзининг стратегик жойлашувидан ташқари, Марказий Осиё углеводородлар ва ноёб ерости минераллари каби муҳим ресурсларга бой. Сенаторнинг айтишича, АҚШ муҳим минераллар учун пойгага кеч қолди, аммо Байден маъмурияти таъминот занжирларини яратиш ва кенгайтириш учун жиддий ҳаракатлар қилди.

    Мюрфининг сўзларига кўра, йиллик ялпи ички маҳсулоти 280 миллиард долларга тенг бўлган ушбу мамлакатларга PNTR мақомини бериш АҚШ бизнесларига бу мамлакатлар бозорига яхшироқ кириш имконини беради, савдо ва инвестицияларни рағбатлантиради ва ўсиш учун имкониятлар яратади. Шунингдек, бу Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётини диверсификация қилиши, иш ўринлари яратиши ва аҳолисининг турмуш даражасини ошириши мумкин, шу билан бирга Россия ва Хитойга иқтисодий қарамликни камайтиради.

    “Шубҳа йўқки, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон Қўшма Штатлар билан яқин муносабатлар ўрнатишдан аввал инсон ҳуқуқлари ва сиёсий эркинликларни илгари суриш масаласида кўп иш қилиши керак, бироқ PNTR мақомини бериш бу муаммоларни ҳал қилишда кўпроқ имконият яратади”, — таъкидлади у.

    Сенаторнинг хулоса қилишича, Россиянинг Украинага босқини туфайли унинг Марказий Осиёга таъсири пасайгани ва бу мамлакатлар Хитойдан эҳтиёт бўлаётгани сабабли, АҚШ Марказий Осиё билан муносабатларни қайта белгилаш имкониятига (ва мажбуриятига) эга.

    Конгресс Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонга PNTR мақомини бериш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қабул қилиш орқали АҚШнинг минтақадаги стратегик ва иқтисодий манфаатларини илгари суриш учун қулай дақиқадан унумли фойдаланиши, бу мамлакатларни Жексон-Веник қўйган эски чекловлардан халос қилиши керак, деб мақолани якунлаган Крис Мюрфи.

    03.08.2023, 13:50   Изоҳ (0)   7713
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган қонун қабул қилинганини олқишлади

    13.04.2023, 18:27

    “Биз АҚШ эълон қилган санкциялар Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятлари ва соҳаларига зарар етказмаслиги учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз” — элчи Жонатан Х...

    06.06.2023, 17:50

    Бразилия президенти халқаро савдода доллардан воз кечишга чақирди

    03.08.2023, 13:10

    АҚШ Греция оролларида янги ҳарбий базалар қурмоқчи

    03.08.2023, 12:58

    Италия бош вазири уни “фашист” деб атаган рок гуруҳи раҳбарини судга берди

    03.08.2023, 11:59

    АҚШда ибодатхонада 11 кишини отиб ўлдирган шахс ўлимга ҳукм қилинди

    03.08.2023, 11:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси




    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13

    Газ ва электр токини беҳуда сарфлаганлар жавобгарликка тортилади — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:07

    Маҳкумни озодликка чиқариб бериш учун 30 минг доллар талаб қилган адвокат қўлга олинди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:02

    Эронда суд биносига ҳужум: 9 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 21:34

    Аббосбек Файзуллаев “Башакшеҳир”да қанча маош олиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 26 июл, 21:32

    Хотиржам ҳаёт сари: Голливудни тарк этган машҳурлар қаерда яшайди?

    Кино | 26 июл, 20:45

    Андижондаги Жанубий Фарғона канал заҳарли кўпикка тўлгани ҳақида хабарлар тарқалди (видео)

    Ўзбекистон | 26 июл, 20:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.