• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Аёллар саҳифаси Гўзаллик Маслаҳатлар

    Корейс аёлларининг юзи тиниқ ва силлиқ бўлишига ёрдам берадиган парвариш сирлари

    Корейсларнинг юз териси парвариши кун сайин оммалашмоқда. Кўпчилик уларнинг мато ниқобларини ҳеч бўлмаса бир марта синаб кўрган. Кореялик аёлларнинг силлиқ териси ҳаммани ҳайратда қолдиради. Мақолада юз териси парваришида фойдали бўладиган бир нечта оддий қоидалар ҳақида сўз боради.

    Икки босқичли тозалаш

    Фото: Freepik

    Кореялик аёллар ҳеч қачон макияж билан ухламайди: бу терига жуда зарарли. Корейслар юзини оддий сув ва совун билан ювмайди. Уларнинг парвариш жараёни бир неча босқичда амалга оширилади. Бу юзни тозалашга ҳам тегишли. Тонгда ёки кечқурун юзни тозалашдан қатъий назар, аввало гидрофил ёғидан фойдаланиш керак. У макияж ва қуёшдан ҳимоя креми қолдиқларини мукаммал олиб ташлайди, ортиқча ёғ ва ўлик тери ҳужайралари билан осонгина курашади.

    Кейин эса, сув асосидаги ҳар қандай воситадан фойдаланиш мумкин. Бу теридаги чанг, тер ва бошқа крем қолдиқларини тозалайди. Кўплаб мутахассислар бунинг учун юзни ювиш кукуни (пудраси)ни тавсия қилади.

    Юзни тозалашдан олдин қўлларни ювиш ҳам жуда муҳим босқичдир. Агар бу кичик нарсани унутиб қўйсангиз, фойдали парвариш ўрнига юзга микробларни суртиб олишингиз мумкин.

    Намлантирувчи ниқоблар 

    Фото: Freepik

    Корейсларнинг мато ниқобларидан фойдаланиши аслида янгилик эмас. Улар кўп йиллардан бери машҳур. Қулай қадоқ, намловчи восита ёки серумларга ботирилган ниқоб ва 15 дақиқалик дам олиш: Бундан яхши нима бўлиши мумкин? Бундай парвариш ҳафтасига 1-2 марта терингизга кучли озиқлантириш ва чуқур намланишни таъминлайди. Мато ниқобларнинг айнан ёпишқоқлик хусусиятлари уларни самарали қилади.

    Сўнгги пайтларда мато ниқоблар билан бир қаторда тунги ниқоблар ҳам машҳур бўлиб бормоқда. Улар қалин крем ёки гелга ўхшайди. Бу ниқобларни тун бўйи ёки қисқа вақт давомида қўллаш мумкин. Мато ниқоблар каби, тунги ниқоблар ҳам терини яхши намлайди, уни янада майин ва силлиқ қилади. Албатта, ҳар иккисини ҳам тери турига мослаб танлаш тавсия этилади.

    Корейс аёлларидан терини парвариш қилиш ёки макияж воситаларини қўллаш усули бўйича фойдали маслаҳатни ўрганиш мумкин.

    Рационда кимчининг мавжудлиги

    Фото: Freepik

    Кўп ҳолларда терининг соғлиги фақат ишлатиладиган кремнинг сифатига эмас, балки нимани ейишимизга ҳам боғлиқ. Кимчи — корейсларнинг анъанавий егулиги бўлиб, тузланган сабзавотлардан иборат гарнирдир. Кўпинча бу карам ёки редиска бўлади. Аммо кимчи оддий егулик эмас. У ҳазм қилиш тизими учун фойдали бўлган пробиотиклар манбаи ҳисобланади.

    Сабзавотларнинг кислоталаниши терига қандай ёрдам беради? Ҳаммаси оддий: ичакнинг ҳолати тўғридан-тўғри терининг ҳолатига таъсир қилади. Агар ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар юзага келса, терида турли тошмалар пайдо бўлади. Пробиотиклар ичакдаги микроорганизмлар мувозанатини тиклайди, демак, тери ҳам яхшироқ кўринишга эга бўлади.

    Бундан ташқари, кимчи тўғридан-тўғри тери учун ҳам фойдалидир. Пробиотиклар организмдаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради ва акне, экзема ёки розация каби тери касалликлари билан кураша олади. Шунингдек, сурункали яллиғланиш коллагеннинг камайишига олиб келиши мумкин.

    Фото: Freepik

    Пробиотиклар терининг ҳимоя функцияларини яхшилаши мумкин. Улар теридаги намликни ушлаб туришга ёрдам берувчи липидлар ва серамидларга таъсир кўрсатади ҳамда атроф-муҳитнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.

    Аммо қандай қилиб ўз рационимизга шу қадар кўп тузланган сабзавотларни қўшамиз? Кимчини тухум ёки шўрвага қўшиб кўринг — шунда нафақат соғлигингиз учун фойда оласиз, балки оддий таомларга янги таъм ҳам қўшасиз.

    Албатта, фақат кимчи билан соғлом терига эришиб бўлмайди. Тери яхши ҳолатда бўлиши учун етарлича сув ичиш ва яхши ухлаб олиш ҳам муҳимдир. Аммо бу қоидаларни тўғри бажариб, сифатли тери парваришини ҳам қўшсангиз, терингиз ялтирайди.

    Юз учун массаж ва гимнастика

    Фото: Freepik

    Юз ёгаси — бу аввало ўзингизга ғамхўрлик қилишдир. Анъанавий корейс машқлар техникаси юздаги муҳим мушакларни ишлатишга ёрдам беради ва шунинг учун терингиз “тирилади”. Бундан ташқари, ушбу машқлар давомида нафақат дам олиш, балки гўзаллик ҳақида ўйлаш ҳам мумкин.

    Массаж учун турли асбоб-ускуналардан фойдаланиш мумкин. Гуаш юз чизиқларини шакллантиришда ёрдам беради, нефрит ёки музли роллерлар эса шишларни камайтиради ва стрессни енгиллаштиради. Бундан ташқари, Кореяда ҳозир лимфодренаж массажи жуда машҳур бўлиб, у юз шаклини яхшилайди ва ҳатто асимметрияни ҳам тўғрилаши мумкин.

    Етти босқичли усул

    Фото: Freepik

    Ушбу усул терига тонерни етти марта суришни назарда тутади. Ҳеч қандай мураккаблик йўқ. Асосийси шундаки, агар биз одатдагидек тонерни бир марта сурцак, тери ҳаммасини шимиб олишдан олдин, маҳсулотнинг бир қисми ҳавога учиб кетади. Қатламлаш эса терининг имкон қадар кўпроқ фойдали моддаларни қабул қилишига ёрдам беради. Бу нафақат тонер, балки тоник, эссенсия ва серумларга ҳам тегишлидир.

    Мана шундай оддий усул ёрдамида терингиз ҳар куни гўё косметологдан чиққандек ялтирайди. Энг муҳими — сиз кўп вақт ва пул сарфлашингиз шарт эмас. Терини тозалагандан сўнг, пахта диски ёрдамида намлик бир оз қолган юзга мос келадиган тонердан биринчи қатламни суртинг. Муҳим томони, маҳсулотда спирт ёки бошқа зарарли кимёвий моддалар бўлмаслиги, балки намловчи ва тинчлантирувчи таъсирга эга бўлишидир. Тонерни бармоқлар билан секин суриш ҳам мумкин.

    Кейин биринчи босқични яна олти марта такрорланг. Қатламлар сони ҳар доим еттита бўлиши шарт эмас. Вақт ўтиши билан сиз тонерни неча марта суриш кераклигини, терингиз учун қайси даражада идеал намлик ҳосил бўлишини билиб оласиз. Баъзи мутахассислар бир хил тонерни эмас, балки бир нечта турини кетма-кет суришни тавсия қилади. Асосийси, улар ҳидли бўлмаслиги ва терини дағаллаштирувчи ёки қуруқлаштирувчи таъсирга эга бўлмаслиги керак. Етти қатлам усулининг асосий вазифаси — терини чуқур ва самарали намлантиришдир.

    Гуруч асосидаги воситалар

    Фото: Freepik

    Гуруч таркибли парвариш косметикаси намловчи, антиоксидант ва терини оқартирувчи хусусиятларга эга. У эрта қаришга қарши самарали курашади. Масалан, гуруч суви асрлар давомида Осиё гўзаллик маросимларида қўлланилиб келган. Ҳали бу воситанинг ноёблиги илмий жиҳатдан исботланмаган бўлса-да, у албатта яллиғланишни камайтиради ва терини тинчлантиради.

    Шиллиқурт суюқлиги 

    Фото: Freepik

    Бир неча йилдан бери шиллиқурт суюқлиги асосидаги тери парвариши воситалари бутун дунё бўйлаб машҳур бўлиб келмоқда. Бунга ҳайрон қолмаслик керак. Чунки унинг таркибий қисми гиалурон кислоталари, протеинлар, мис ва антимикробли пептидлар, антиоксидантларга бой. Шиллиқурт суюқлиги терини яхши намлай олади. Суюқлик миқдори кўп бўлган маҳсулотларни танланг. Бу тониклар, крем ва мато ниқоблар бўлиши мумкин. Шундай қилиб, терингиздаги безовталик камаяди.

    Қуёшдан ҳимояловчи крем

    Фото: Freepik

    SPF (қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалар) ишлатиш — ҳақиқий корейс анъанаси ҳисобланади. Ҳар куни қуёшдан ҳимоя қилиш терини парвариш қилишнинг ажралмас қисмидир. Бу терининг соғлом ва порлоқ қолишини иложи борича узоқроқ таъминлайди. Кўп ҳолларда аёллар қуёш креми ёғлилик даражасидан норози бўлади. Баъзилари ёғли, баъзилари суюқ, яна баъзилари эса терида жуда қалин туюлади. Технологиялар ривожланмоқда ва дўконларда тобора кўпроқ енгил таркибга эга SPF маҳсулотларини учратиш мумкин.

    Бўйинни ҳам унутманг: кореялик аёллар терини парваришлашда жағ соҳасида тўхтамайди. Юзга суртадиган барча воситаларни бўйинга суртиш мумкин ва керак. Бу тонер, серум, крем ва ҳатто мато ниқобларга ҳам тегишли.

    30 май, 17:30   Изоҳ (0)   1179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Гўзаллик#Крем#Тозалаш воситаси#ниқоб

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мукаммал юз рангига эришамиз

    10.10.2017, 21:19

    Гормонлар айбдор: аёл ва эркакларда репродуктив бузилишлар, ожизлик, семизлик ва ҳуснбузар

    27.02.2020, 09:28

    Шошилинг! Гормонларсиз ёшлик ва гўзаллигингизни асраб қолинг

    03.03.2020, 09:00

    Эркаклик қуввати, аёллик жозибаси – бахтли оила формуласи!

    10.03.2020, 09:00

    Шамолга совурилган пул: Ҳеч қандай фойда келтирмайдиган 6 харид

    21.08.2020, 09:57

    Лаб бўёғининг тишларга ёпишиб қолиши, тушнинг қовоқларга бўялиб кетиши каби муаммоларни қандай бартараф этса бўлади?

    07.01.2021, 14:54

    Афсонами ёки ҳақиқат: массаж билан вазн йўқотиш мумкинми?

    14.01.2021, 11:44

    Қуруқ юз терисини майинлашишига ёрдам берувчи кундалик одатлар

    21.03.2021, 22:47

    Жазирамада юзни намлантириш ва макияж бўйича тавсиялар

    05.06.2021, 09:55

    Тери қуришининг олдини олишда ёрдам берадиган кундалик одатлар 

    25.11.2021, 11:27

    Уй шароитида салондаги каби маникюр қилиш бўйича 9 та лайфхак

    23.08.2022, 13:10

    Идишларни ярқиратувчи лимон пўстлоғи, кондиционер ўрнига цирка — пулни тежаб, асабни асрайдиган топилмалар 

    09.02.2023, 20:45

    Косметик мойлар, тонал крем: юз терисида ҳуснбузар ва қора нуқталар пайдо бўлишининг бошқа сабаблари

    21.03.2023, 09:49

    Қуёшдан ҳимоя қилувчи SPF кремлардан фойдаланишдаги 7 та хавфли хато

    31.07.2024, 11:45

    Кўз остидаги қора доғлар организмдаги қайси витамин етишмовчилигидан дарак беради?

    22.10.2024, 16:52

    Ёшингизни катта қилиб кўрсатувчи пардоз билан боғлиқ хатоликлар 

    27 март, 15:35

    Шеллакни қуритадиган маникюр лампаси саратонни келтириб чиқариши мумкинми?

    15 апрел, 18:50

    Тонал кремсиз макияж: юзни янгилашга ёрдам берувчи 5 фойдали усул

    10 май, 10:40

    Қуёшдан ҳимоя қилувчи SPF кремни тўғри танлаш ва ишлатиш ҳақида билишингиз керак бўлган 5 муҳим факт

    9 май, 16:30

    Юзга нафис ялтираш берувчи хайлайтерни тўғри қўллашнинг 5 усули

    10 май, 14:40

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    11 май, 19:50

    Макияжни янада чиройли ва узоқ туришига ёрдам берадиган 10 та гўзаллик сирлари

    18 май, 15:55

    Ёзда терини қуёшдан ҳимоя қилиш учун 8 та энг яхши SPF крем

    15 май, 22:30

    Хитойлик мактаб ўқувчиси 18 ёшигача 100 та пластик жарроҳлик операциясини амалга оширди

    23 май, 15:15

    Хитой аэропортида аёл юзни аниқлаш сканеридан ўтолмагани учун макияжини ўчиришга мажбур бўлди (видео)

    25 май, 14:11

    Бейонсе, Гага ва Рианна: машҳурлар саҳнага чиқиш олдидан қандай тайёргарлик кўради?

    26 май, 13:14

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    24 май, 21:40

    Атир ва дезодорантларнинг кутилмаган зарари аниқланди

    24 май, 19:03

    Тирноқларга назар: агар сизда шундай белгилар бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг 

    25 май, 12:00

    Путиндан интервью олган, Нью Йорк канализациясини тозалаган: супермодел Наоми Кемпбелл ҳақида кутилмаган маълумотлар 

    26 май, 09:20

    Дўкондан сотиб олгандан кўра ўзингиз қилсангиз арзонга тушадиган 5 нарса

    27 май, 18:25

    Турк сериаллари юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишга эга?

    27 май, 18:07

    Моргдан цирккача: Голливуд юлдузларининг 7 та кутилмаган касби

    28 май, 17:41

    Бир нечта машҳур фильмларда унумли фойдаланилган костюм ва аксессуарлар

    29 май, 12:13

    Бир ой давомида ҳар куни 10 минг қадам юрилганида организмда қандай ўзгариш юз беради?

    29 май, 17:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ҳитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БМТ ядро агентлиги: Эрон уран захираларини кўпайтирмоқда

    Дунё | 31 май, 23:50

    Жиззахда 667 млн сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 31 май, 23:35

    Келгуси ҳафта аввалида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 31 май, 23:10

    Ёмғир сувини электр энергиясига айлантириш йўли топилди

    Дунё | 31 май, 22:55

    Болалар омбудсмани Magic City’да суицид саҳнаси намойиш этилгани юзасидан изоҳ берди

    Ўзбекистон | 31 май, 22:35

    Наманган ва Тошкентда ярим млрд сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 31 май, 22:15

    Майк Тайсон рақибининг оёғини тишлаб олган, WBC президентига тупурган ва журналистни ҳақорат қилган матбуот анжумани ҳақида

    Бокс | 31 май, 22:01

    Сариқ либосдаги “Интер”, стадионга бир неча соат аввал кирган мухлислар, эгасини кутаётган кубок: финал атрофидаги муҳит – суратларда

    Спорт | 31 май, 21:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.