Ёзда юз ва тана учун қуёшдан ҳимояловчи SPF крем сотиб олиш ҳақида ўйлаб кўряпсизми? Аслида, у бизга йил давомида керак. Бундан ташқари, у шаҳарда ва пляжда ишлатиш учун турлича бўлади. Энг яхши ва энг хавфсизини қандай танлаш мумкин? Қуйида бу борада сизга ёрдам берадиган фактлар жамланди.

SPF креми нимадан ҳимоя қилади?
Қуёш иккита турдаги ултрабинафша нурларини чиқаради. Улар UVA ва UVB. Биринчи нурлар терига чуқур кириб боради, UVB нурлари эса қисқароқ бўлиб, терининг юзасига таъсир қилади. SPF — бу нурларни терига тушишидан ҳимоя қилувчи филтрлардир, бу терида акс эттирувчи плёнка яратади.
Бу нурлар қандай хавф туғдиради?
• Эрта ажинлар (ултрабинафша нурлар терида коллаген ва эластинни бузади, уни намлантиришни камайтиради);
• Пигментация;
• Тери осилиши;
• Терининг қуриши;
• Меланома (энг хавфли нуқта; меланома — бу тери саратони, бу кўпинча қуёшдан ҳимояловчи кремнинг етишмаслиги сабабли пайдо бўлади).
SPF креми фақат ёзда керак эмас
Кўплаб одамлар қуёшдан ҳимоя қилувчи крем фақат ёзда ва пляжда керак деган нотўғри тушунчага эгадир. Бироқ бу хато. SPF крем йил давомида ва ҳар куни керак. Албатта, ёзда бу жуда муҳим, чунки нурлар кучлироқ бўлади ва биз кўпроқ ташқарида бўламиз.
Қайси яхшироқ: SPF 30 ёки SPF 50?
Аслида, бу икки крем ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас. SPF 30 нурларнинг 97% ини блокировка қилади, SPF 50 эса 98% ини блоклайди. Фарқ кичик, аммо сезиларли бўлиши мумкин, айниқса, сезгир терига ёки узоқ вақт қуёшда бўлишда. SPF 50 крем билан қуёшда 50 дақиқа бўлиш мумкин, SPF 30 билан эса 30 дақиқа.
SPF даражаси ошган сари, крем қалинроқ бўлади. Шунинг учун оддий кўчада сайр қилаётганда бундай крем билан ноқулай бўлиши мумкин. Лекин сувга яқин жойда бўлишда фақат SPF 50 керак.
Яна бир нотўғри тушунча бор: SPF 50 ва 30 ни бирлаштирсангиз, 80 олиш мумкин, деб ўйлашади, шунинг учун 20 ва 30 ни бирлаштириш мумкин деб ҳисоблашади. Лекин бу даражалар бир-бирига қўшилмайди. Яхши ҳимоя даражасига эга битта крем сотиб олиш кифоя.
Пляж ва шаҳар учун турли крем керак

Бу ерда масала фақат филтрларда эмас. SPF 50 крем пляжда ва шаҳарда ҳам мос келади. Шаҳар учун SPF 30 одатда етарли.
Пляжда, энг муҳими, кремнинг чидамлилиги. Шу сабабли сувга чидамли кремни ишлатиш керак. Шаҳарда бу шарт эмас. Аммо сувда чўмилгандан кейин кремни қайтадан суриш зарур. Чидамлилик, биринчи навбатда, кремнинг теридан тушиб кетмаслиги учун керак.
Кремни тери турига қараб танлаш
Юз учун кремни терининг турига қараб танлаш керак.
• Қуруқ терига эга бўлганлар, таркибида гиалурон кислота ёки пантинол бўлган кремни танлашлари мумкин.
• Ёғли терига эга бўлганлар, мойсиз формулаларини танлашлари керак.
• Сезувчан тери учун эса парфюмсиз маҳсулотлар муҳим.
Замонавий SPF кремлари нафақат қуёшдан ҳимоя қилади, балки терига парвариш ҳам беради.
Масалан, ARAVIA professional брендининг қуёшдан ҳимояловчи кремлари терини намлантиради ва ёшартиради. Уларнинг таркибида намлантирувчи комплекс, витамин E, Д-пантанол ва бетаин мавжуд. Физик ва кимёвий филтрлардан ташкил топган комплекс UVA ва UVB нурларидан юқори даражада ҳимоя қилади.

ARAVIA professional линиясида уч хил крем мавжуд:
• SPF 30 крем — юз учун қуёшдан ҳимояловчи намлантирувчи крем. Таркибида полисоридлар ва протеинлар асосидаги парвариш комплекслари, Д-пантинол, витамин E бор.
• SPF 50 крем — юз учун қуёшдан ҳимояловчи қаришга қарши крем. Ҳимоя ва намлантиришдан ташқари, коллаген ёрдамида терининг эластиклигини оширади, микрорелефни текислашга ёрдам беради, намликни ушлаб туради ва янгиланишни тезлаштиради.
• SPF 50 крем — юз учун қуёшдан ҳимояловчи тон берувчи крем. Бу 3 та функцияни бажара оладиган маҳсулот: ҳимоя қилади, намлантиради ва шу билан бирга тери рангини текислайди ҳамда енгил тус беради. Бу эса тонал крем ишлатмаслик имконини яратади — жуда қулай.
ARAVIA professional креми тез сўрилади, ёғли ва ёпишқоқ из қолдирмайди. Уни ҳар куни ишлатиш мумкин.
Қуёшдан ҳимояловчи кремни қандай суртиш керак?
Замонавий кремни эрталаб тоза ва қуруқ терига (юзни ювиб ва тоник суриб) суртиш мумкин. Уни одатдаги парвариш маҳсулотидан кейин ҳам суртиш мумкин. Одатда икки бармоқ учидан тенг бўлган миқдор етарли. Кремни ташқарига чиқишдан 15-20 дақиқа олдин суртиш ва ҳар икки соатда қайтадан суриш тавсия этилади.
Изоҳ (0)